Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОМПЬЮТЕР



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/139
Sana04.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#634812
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   139
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОМПЬЮТЕР 
МАТЕМАТИКАСИ ТИЗИМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ 
МАТЕМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
 
Исмоилов Э.О., Турсунов И.Э. 
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
 
Маълумки, олий ўқув юртларида математика ўқитишдан кутилган 
мақсад талабаларни математиканинг асосий аппаратлари билан ҳамда назарий 
ва амалий масалаларни ечиш учун зарур бўлган математиканинг элементлари 
билан таништиришдан, янгиликларни мустақил ўрганиб, уларнинг 
татбиқларини ўзлаштира билишга ўргатишдан, талабаларнинг мантиқий 
фикрлаш қобилиятини ўстиришдан, муҳандислик масалаларини математик 
тилга кўчиришга ўргатишдан иборат. Бу мақсадларга муваффақиятли эришиш 
учун кураш, интилиш ўз навбатида математика фанини ўқитиш методикасини 
такомиллаштириш масаласини келтириб чиқаради. Юқоридаги омилларни 
ҳисобга олган ҳолда, ушбу мақола математика фанини ўқитиш методикасини 
такомиллаштириш мавзусига бағишланди. Ҳозирги кунга келиб, таълим 
тизимига аxборот ва компьютер теxнологияларининг жорий этилиши 
математика фани имкониятларини ва таъсир доирасини кескин кенгайтириб 
юборди. Ахборот жамиятига ўтиш таълим мазмунини ва ўқитиш усулларини 
модернизация қилиш учун янги имкониятлар очмоқда. Компьютер математик 
билим ва кўникмаларни тузиш ва тизимлаштириш, дунёқарашни 
шакллантириш ва ўқувчи онгини ривожлантириш учун кучли воситага 
айланмоқда.
Кейинги вақтларда математика ва информатика фанлари кесимида янги 
фундаментал-илмий йўналиш 
“компьютер математикаси”
йўналиши пайдо 
бўлди ва илмий ҳисоб-китобларда ҳамда ўқув жараёнларида кенг 
қўлланилмоқда. Ҳозирги вақтда компьютер математикаси, компьютер 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
215 
индустрияси ва программалаштириш технологияларининг жадал суратлар 
билан ривожланиши таълим-тарбия, илмий-методик ва илмий тадқиқот 
ишларини автоматлаштиришнинг асоси сифатида эътироф этилмоқда. 
Ҳозирда замонавий ахборот технологиялари соҳасида қўлга киритилган 
ютуқларни қўллаш натижасида илмий-тадқиқот, илмий-методик, илмий-
техник, инженерлик, молиявий ва иқтисодий, кимёвий, биологик масалаларни 
ечишни автоматлаштириш томон йўналтирилган кўплаб дастурий воситалар 
мавжуддир. Масалан: Mathematica, Maple, Matlab, Mathcad, Derive, Scientific, 
Workplаce, Femlab, FeexPDE каби универсал дастурий муҳитлар шулар 
жумласидандир. Булардан иккитаси профессионал математиклар ва илмий-
тадқиқотлар олиб борувчи мутахассислар томонидан кенг қўлланилмоқда. 
Mathcad эса инженерлик ҳисоб-китоб ишларининг инструменти сифатида 
ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда етарлича мураккабликка эга бўлган ҳисоб-
китобларни бажаришда, илмий-текшириш ишларида ҳар хил сонли 
алгоритмларни ва аналитик алмаштиришларни амалга оширишда 
фойдаланилмоқда. 
Математика фанини ўқитишда ахборот технологиялари соҳасида қўлга 
киритилган энг илғор ютуқлардан бўлмиш Mathematika, Maple, Mathlab каби 
дастурий муҳитлардан ҳисобланган Mapleдан фойдаланиш дарснинг 
қизиқарли ва самарали бўлишини таъминловчи асосий мезонлардан биридир. 
Maple дастури 
математиканинг энг янги символика кўриниши бўлиб, унда 
элементар математиканинг оддий амалларидан тортиб, Олий математиканинг 
махсус бўлимларида қўлланиладиган энг мураккаб амалларгача бўлган барча 
амалларни бажариш мумкин. Масалан, алгебраик тенгламаларни Maple 
дастурида ечиш 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish