Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
7
Бу жараёнлар ёш ўқитувчилар касбий тайёргарлигидаги бир қатор
ютуқлар билан бир қаторда предмет ва методик тайёргарлигидаги мавжуд
камчиликларни яққол намоён этди.
Уларни бартараф этиш учун қуйидаги масалаларни ҳал этиш керак:
1.
Ёш кадрни тизимли тайёрлаш.
Математика ва педагоглик касбига қизиқиши, иқтидори, қобилиятларини
намоён қилган бакалавриат битирувчисини магистратурада мақсадли
тайёрлаб, кафедрага ишга таклиф қилиш энг тўғри йўл эканлигини биламиз.
Агарда талабанинг курс иши, битирув малакавий иши, магистрлик
диссертацияси мавзу ва йўналишлари олдиндан пуҳта ўйлаб, тизимли ташкил
этилган бўлса, у ҳолда биз аниқ бир ўқув фани ёки турдош фанлар
ўқитувчисини мақсадли шакллантирган бўламиз. Бунинг учун бугунги кунда
магистратурада зарур ўқув фанлари, ИТИ, ИПИ билан бир қаторда семинар,
стажировка каби фаолият учун ҳам ўқув юкламалари режалаштирилган. Реал
ҳолатда бу жараён тизимлилик сифатини йўқотган.
2.
Очиқ дарслар асосида касбий тайёргарликни такомиллаштириш.
Биз ўқитувчининг режа асосида камида бир ой ўйлаб, режалаштириб
ташкил этган ўқув машғулотига кириб, муҳокамаси ташкил этилганда бир-
икки фикр билдирамиз ёки йўқ. Ўқув машғулотига сизни ўзи таклиф этиб,
фикр билдиришингизни сўрайдиганлар сафи камайиб қолган. Бунга сабаб, ёш
ўқитувчининг йўл қўйган камчиликларини санаб ўтиб, уларни бартараф
этишда амалий ёрдамга вақт ажратмаётганлигимиз. Йиллар давомида методик
камчиликларнинг такрорланиш ҳолатларига бефарқмиз
Яъни, аксарият ҳолда кафедрада яратилган педагогик-психологик муҳит
педагогнинг касбий ўсишига ёрдам берувчи “камчилигини айтиб, уларни
бартараф этишга кўмаклашувчи, ютуқларини тарғиб қилувчи” мактаб
сифатини йўқотган.
Ўқув фанини ўқитиш жараёни натижаларининг самарали бўлишига
жавобгар бўлган маъруза ўқитувчилари зиммаларидаги масъулиятни
унутгандай. Математика, математика ўқитиш методикаси фанларидан маъруза
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
8
машғулотларини қанчалик моҳирона ташкил этмайлик, амалий, лаборатория,
семинар машғулотларида ўқитувчи ўқув ахборотини билимлар сифатида
ўзлаштирилиши, мавзуга оид кўникма ва малакаларни ҳамда бугунги кунда
долзарб масалага айланган, компетенцияларни талабаларда шакллантирмас
экан, сифат таъминланмайди.
Менинг назаримда, маъруза ва амалий машғулотлар ўқитувчиларининг
бир-бирлари дарсларидаги бирининг касбий тарбиялаш, иккинчисининг
тажриба ўрганиш мақсадидаги иштироки кўринишидаги аввалдан мавжуд
анъанани тиклаш керак. Устоз-шогирд тизими талаба манфаатлари учун
самарали ишласин.
Мухамедов Ғ.И. раҳбарлиги вақтидаги тажрибани тиклаш, яъни, мактаб
математикаси методикасининг “уста”ларини аниқлаш, методика фанлари
амалий, семинар, лаборатория машғулотларини мактабларга кўчириш,
тажрибали ўқитувчиларни методика фанлари машғулотларига жалб этиш ва
уларга кафедранинг ёш ўқитувчисини бириктириш керак. Ўз жойида
муаммоларни кўриб, тажриба орттирса, методика фанларини пухта эгаллайди.
3.
Малака ошириш курслари самарадорлигини орттириш.
Мен олий таълим муассасалари педагог кадрларининг малакасини
ошириш тармоқ марказларида турли ёшдаги ўз касби ва фанига садоқатли,
фани ва ўқитувчилик санъатини эгаллаган, меҳнаткаш, изланувчан, янгиликка
чанқоқ ҳамкасблар билан танишганимда хурсанд бўламан. Уларнинг келгуси
малака оширишда тажриба алмашиш учун олиб келадиган янгиликларини
кутаман.
Лекин, шу билан бир вақтда, ўзи ўқитадиган ўқув фани мазмун –
моҳиятини чуқур англамайдиган, маъруза ёки амалий машғулот, мавзу мақсад
ва вазифаларига мос метод, воситаларни тўғри танлай олмайдиган, амалий
машғулот учун танлаб келган мисол, масалалари талабаларда қандай кўникма,
малакаларни шакллантириши кераклигини ўйлаб кўрмаган, ўзи 30-40
саҳифалик малака ошириш курси битирув ишини талаб даражасида тайёрлай
олмай, талабаларнинг математика, методика фанларидан курс ишлари,
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
9
малакавий битирув ишларига раҳбарлик қилиб келаётган, ва айниқса, бу каби
камчиликларини билган ҳолда уларни бартараф этишга бефарқ
тингловчиларни ҳам учратаман.
Агар кафедрадаги 20-25 нафар ўқитувчилар орасида 1 нафари шундай
ўқитувчи бўлса ҳам, унинг педагогик фаолиятидан “баҳраманд” бўлаётган
талабада нима айб.
Ўқитувчи фаолиятидаги бу каби камчиликларни кафедра мудири
сезмайдими ёки бошқа ўқитувчи тополмаганлигидан шу ҳолат юзага
келганми?
Албатта, бугунги кунда малака ошириш курсларини ташкил этишда ўзига
ҳос ютуқлар ва бир қатор муаммолар мавжуд.
Малака оширишнинг муқобил шакллари йўлга қўйилди, 2 ойлик малака
ошириш курслари ўқув модуллари мазмунан бойитилган, аввалдан мавжуд
бўлган модуллар узвий ривожлантирилган, янгилари билан алмаштирилган.
Масалан, “Математика ўқитиш методикаси” йўналишидаги 6.1-модул
мазмуни тингловчилар талаб ва эҳтиёжлари асосида такомиллаштирилиб,
ҳалқаро тажрибаларга эга мутахассис билан ўқув жараёни ташкил этилди.
Лекин модулларга ажратилган соатлар ҳажми камайтирилган бўлсада,
улар умумий сонининг 12 талиги сақлаб қолинган. Бизнинг назаримизда
модуллар сонини 6-7 тадан орттирмаслик керак. Тингловчиларнинг ҳар 3
йилда малака оширишдан ўтишини инобатга олсак, 3 йилда эмас, 6 йилда бир
модул мазмунини такомиллаштириб, мутахассислик модуллари соатларини
орттириб ўқитиш мумкин. Бу билан тингловчиларга кўрсатиладиган методик
ёрдам самарали бўлади.
1 ой давомида 12 та модул бўйича ҳар бири камида 150 саҳифалик ўқув-
услубий мажмуани ўқиб, синчковлик билан ўрганиб,
чиқиш
тестларига
тайёргарлик кўришдаги уларнинг жисмоний ва психологик муаммоларини бир
карра ҳал этишга имконият яратилади.
Назорат ишларидан ҳар бир модул бўйича ассисментлар бекор қилинган
бўлиб, кириш, чиқиш тест синовлари ва курсни битириш ишини тайёрлаш ва
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
10
ҳимоя қилиш сақлаб қолинган. Бу жараёнда бир-бирини такрорловчи
назоратлар мавжуд: чиқиш тести ва битирув иши ҳимояси.
Агар малака ошириш курсида олий таълим педагогларининг касбий
компетентлигини такомиллаштириш вазифаси ҳал этилишини, олий таълим
муассасаларида ҳорижий тил, компьютер саводхонлигини аниқловчи тест
синовларининг тизимли ташкил этилаётганлигини назарда тутсак, у ҳолда
“компетенция”, “компетентлик” тушунчалари мазмун-моҳиятидан келиб
чиққан ҳолда ўқитувчининг ўз касбий билим, кўникма ва малакаларини
инновацион ўқув машғулотларини лойиҳалаштириш, ташкил этишда қўллай
олиш маҳоратини аниқлашга йўналтирилган битирув иши ҳимоясини сақлаб
қолиш мумкин. Биз албатта олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиси
республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳабардор бўлиши
кераклигини эътироф этган ҳолда, битирув иши ҳимояси вақтида
ўзлаштирилган модуллар доирасида унга савол берилиши тўғри бўлади деб
ҳисоблаймиз.
4.
Ёш кадрнинг илмий-ижодий фаолиятига шарт-шароит яратиш.
Бу соҳада менинг назаримда олий таълим муассасалари, жумладан
Низомий номидаги ТДПУ да яратилган шарт шароитлар етарли.
Уларни
бакалавриат-магистратура-олий
таълимдаги
илмий
изланишларини мақсадли тизимлаштириш, узвийлиги, узлуксизлигини
таъминлаш, магистратура, таянч докторантурага қабулнинг сифатлилигини
таъминлаш, кафедраларнинг мақсадли магистратура ва докторантура орқали
ёш олимларга эҳтиёжини инобатга олишдаги ишларимизни давом эттирсак бу
масалани ҳал этиш осон кечади.
Адабиётлар:
1. 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини
ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли
ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” ПҚ-3775 Қарор. http://lex.uz/ru/docs/3765586
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
11
2. Доклад Вало Хутмахера “Ключевые компетенции для Европы”
https://gendocs.ru/v10772/
3. Муслимов Н.А ва бошқалар. Педагогик компетентлик ва креативлик
асослари. Ўқув-методик қўлланма. – Т.: “Sano-standart”, 2015. – 120 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |