Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
5
танлови асосида педагогик ва илмий йўналишларида таълим жараёнларини
давом эттириш имкониятини яратиш мумкин деб ҳисоблаймиз. Айниқса,
кредит-модуль тизимига ўтиш муносабати билан шакллантириладиган
мажбурий ва танлов фанлари доирасида бу таклифни амалга ошириш
қийинчилик туғдирмайди.
Биз сиз билан фаолият олиб бораётган маънавий-маърифий, тарбиявий,
психологик муҳит, айниқса, “илм ва тарбия ўчоғи” сифатида қараладиган
кафедрадаги муҳитнинг ёш ўқитувчи педагогик компетентлигини
такомиллаштиришдаги имкониятларига алоҳида тўхталиб ўтишни жоиз деб
топдик.
Авваламбор, компетентлик тушунчасига тўхталиб ўтсак.
Компетенция (лот. competentia) – маълум бир соҳа масалаларидан
ҳабардорлик. Компетентлик (лот
.
competens – мос келувчи). Инглиз тилида
«competence» - малака, қобилият, яроқлилик, компетентлик). Манбаларда
компетенция ва компетентлик тушунчаларининг луғавий маънолари
талқинлари ва уларга изоҳларда ягона қараш йўқ.
Хориж ва республикамиз мутахассислари, жумладан, мактаб
ўқувчиларида таянч ва фанга оид компетенцияларни шакллантиришга
йўналтирилган дастурларни ишлаб чиққан махсус гуруҳ аъзолари эътироф
мурожаат қилган изоҳларда бу тушунчалар оммабоп талқин қилинган.
ЮНЕСКОнинг “21 асрда таълим муаммолари” бўйича халқаро
комиссияси Президенти Жак Делор
1996 йилдаги “Таълим: яширин хазина”
номли маърузасида «бутун умр давомида таълим» таянадиган тўртта
тамойилни тавсифлаб берган, булар: билишни ўрганиш, бажаришни ўрганиш,
яшашни ўрганиш, биргаликда яшашни ўрганиш”.
Вало Хутмахер (Mr Walo Hutmacher) Швейцарияда бўлиб ўтган
симпозиумдаги “Европа учун таянч компетенциялар” номли маърузасида:
“Компетенция - “биламанки, нима...”, дан кўра “биламанки, қандай....”
тушунчасига яқинрок”, компетентлик-маълум бир соҳага оид назарий ва
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
6
амалий тажрибалар жамланмаси ва у самарали фаолиятда намоён бўлади, деб
изоҳ беради.
“Компетентлик” тушунчаси таълим соҳасига психологик илмий
изланишлар натижасида кириб келган. Психологик нуқтаи назардан
компетентлик “ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг
ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро
муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда,
зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил ривожланиб
борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасига эгалик”ни
англатади.
Компетентлик - маълум бир соҳадаги фаолиятга махсус тайёргарлик
билан бир қаторда шу соҳага оид назарий ва амалий тажрибалар бўлиб, у
самарали фаолиятда намоён бўлади, деб таъкидлайдилар профессор Абдулла
Бегматов.
Демак,
компетентликнинг
таркибий
компонентлари
компетенциялардан иборат.
Бугунги кунда дунёдаги оғир вазият кимнинг неча ёшда бўлишидан
қатъий назар масофадан ўқитиш ва ўқишга оид зарур кўникмаларни тезкорлик
билан эгаллашни тақозо этди. Ва биз сиз билан қисқа муддатларда
видеоконференциялар асосида дарсларни ташкил этишни ўрганиб олдик.
Бунда педагогик компетентликнинг қуйидаги кўринишларига таяндик:
1.
Махсус
компетентлик
(касбий
фаолиятини
юқори
даражада ташкил этиш).
2.
Ижтимоий компетентлик (касбий фаолиятни ҳамкорликда ташкил
этиш, ижтимоий масъуллик).
3.
Аутокомпетентлик
(ўзини-ўзи
ижтимоий-касбий
ривожлантира олиш.
4.
Экстремал касбий компетентлик (кутилмаган вазиятларда ишлай
олиш).
Do'stlaringiz bilan baham: |