Создать
– «ПО умолчанию» ҳолатида белгиланган параметрлар бўйича бўш
ҳужжат яратилади;
Последние использованные
− CorelDraw дастурида аввалги фойдаланишда
ишлатилган ҳужжатлар очилади;
Открыть
− мулоқот ойнаси очилиб ундан таҳрирланувчи файл танланади;
Создать из шаблона
− тайёр қолиплар тавсия этилади;
Учебник Corel Tutor −
CorelDraw дастури ҳақида кичик ҳажмдаги ўргатувчи
дастур юкланади;
Новые функции
− CorelDraw дастурининг янги версияси янгиликлари билан
таништиради.
CorelDraw векторли график мухаррири ва унинг интерфейси
.
1-расмдаги мулокот ойнасидан «Создать» объектини танлаш орқали
CorelDraw график мухаррирининг интерфейси кўзга
ташланади.
Ойнанинг кўриниши қуйидагича:
1. Сарлавҳа сатри
2. Менюлар сатри
3. Стандарт ускуналар панели
4. Хоссалар панели
5. Вертикал ва горизонтал линейка
6. Вертикал ускуналар панели
10
7. Саҳифалар бошқарувчиси
8. Ҳолат сатри
9. Ҳужжат саҳифаси
10. Белгиланган объект
11. Ишчи саҳифа
12. Иш соҳаси
13. Прокрутка
14. Ранглар палитраси
Менюлар сатри.
Асосий меню – сарлавҳа сатридан кейин жойлашган
бўлиб, унда жойлашган менюлар Windows операцион тизимининг барча
иловарида учрайдиган менюлар каби бўлиб, CorelDraw дастурида ишлашда бир
қатор қулайликлар яратади. Асосий менюнинг кўриниши:
Ушбу меню буйруқлари вазифалари билан таништириб ўтамиз:
“Файл” менюсида: янги ҳужжат яратиш,
шаблондан фойдаланиб ҳужжат яратиш,
мавжуд ҳужжатни очиш, ҳужжатни ёпиш,
барча ҳужжатни ёпиш, очилган ҳужжатни
сақлаш, очилган ҳужжатни янги ном ёки
янги кенгайтма билан сақлаш, аввалги
таҳрирга қайтиш, тасвирни олиш, импорт,
экспорт, офисга экспорт, жўнатиш, очиқ
ҳужжатни чоп этиш, очиқ ҳужжатни аввал
жойлашишини кузатиб чоп этиш, саҳифа
параметрларини ўрнатиш, сервис – бюро
учун тайёрлаш, Web – публикация, PDF –
публикация, ҳужжат ҳақидаги ахборот,
чиқиш каби буйруқлар мавжуд.
11
“Правка” менюсида: бажарилган амални
бекор қилиш, бажарилган амалга қайтиш,
қирқиб олиш, нусхасини олиш, нусхасини
жойлаштириш, махсус
жойлаш,
белгиланган соҳани ўчириш, символ
қўйиш, тўлдириш, барча обьектларни
белгилаш, излаш ва алмаштириш, интернет
объектларидан жойлаштириш, штрихкод
қўйиш, янги объект қўйиш, обьект
хусусиятлари ойнасини очиш ва бошқа
амаллар бажариш имконияти бор.
“Вид” менюсида:
Яратилган объектнинг кўринишларини
созлаш, тўлиқ экран буйича кўрсатиш,
фақат белгиланган соҳани экран буйлаб
кўрсатиш, саҳифаларни саралаш, иш
соҳасига чизғич қўйиш, иш соҳасига сетка
қуйиш, саҳифа чегаралари, ўрнатишларни
созлаш ва бошқа амаллар мавжуд.
“Макет” менюсида:
Саҳифа жойлаштириш, саҳифани ўчириш,
саҳифани қайта номлаш, керакли саҳифага
ўтиш, саҳифа ҳолатини созлаш, саҳифа
ҳолатини ўрнатиш, саҳифа фонини безаш
амаллари бор.
12
“Растровые изображения” менсида:
Нуқтали тасвирларни таҳрирлаш, улар
устида турли амаллар бажариш
имконияти, нуқтали тасвирларни
ҳолатлари ўзгартириш, улар устида
эффектлар яратиш, рангини ўзгартириш
бошқа бир қатор параметрларни созлаш,
умуман олганда нуқтали тасвирларни
қайта ишлаш имкониятига эга.
“Упорядочить” менюсида:
“Преобразования” докер ойнасини очиш,
белгиланган бир нечта объектларни ўзаро
жойлаштириш, тартиблаш, объектларни
бирлаштириш, ажратиш, бўлиш,
объектни қулфлаш, бекор қилиш, бир
нечта объектнри қулфлаш ва белгиланган
объектлар устида турли амаллар
бажариш имкониятлари бор.
“Эффекты” менюсида:
Яротилган объектлар устида турли
хилдаги эффектлар яратиш, тайёр
шакллар докер ойнасини очиш,
интерактив контурлар, интерактив соя
бериш, интерактив қобиқ қўйиш, линза
докер ойнасини очиш, бекор қилиш,
обьект чегарасини яратиш, яратилган
эффектдан нусха олиш, яратилган
эффектни клонлаш амаллари бор.
13
“Текст” менюсида:
Матн формати, матнни ўзгартириш,
символ қўйиш, берилган йўлда матн
киритиш, матн киритиш ҳолатлари,
матнни таҳрирлаш, бир сўз билан
айтганда матн устида турли амаллар
бажариш имкониятини беради.
“Инструменты” менюсида:
Дастур параметрларини созлаш,
рангларни таҳрирлаш ва бошқариш,
ҳамда турли хил мураккаб амалларни
бажарувчи докер ойналарни иш соҳасида
жойлаштириш мумкин.
“Окно” менюсида:
янги ойна қўшиш, ойналарни каскад
ҳолатида, горизонтал, вертикал ҳолатда
жойлаштириш, дастурдаги барча
рангларни, докер ойналарни,
ускуналарни фойдаланиш учун очиш,
ойнани ёпиш, барча ойналарни ёпиш ва
бошқа имкониятлар мавжуд.
“Справка” менюсида:
Маълумот олиш, кичик ҳажмдаги
ўргатувчи дастурни юклаш, дастур
янгиликлари билан танишиш, CorelDraw
дастурининг янги версияси янгиликлари
билан таништиради
.
Интернет билан
алоқа ва CorelDraw дастурида ишлаш
усуллари ҳақида маълумот олинади.
14
Do'stlaringiz bilan baham: |