Векторли тасвирни нуқтали тасвирга ўтказиш.
CorelDraw дастурида нуқтали тасвирларни векторли тасвирларга ўтказиш
билан бир қаторда, векторли тасвирларни нуқтали тасвирларга ўтказиш
имконияти ҳам мавжуд. Бунинг учун яратилган обьтектни белгиланади.
“Растровый изображение” менюсининг “Преобразование в растр” банди
танланиши натижасида бандга тегишли мулоқот ойнаси очилади. .
“Трехмерные
эффекты” - “Загиб
края страницы”
“Трехмерные
эффекты” - “Свера”
64
Очилган мулоқот ойнасида қатор параметрлар мавжуд бўлиб, бўлимларидан
нуқтали тасвирни тасвирлашда ранг режими, тасвир ўлчамини аниқлаш,
шоффоф ҳолда тасвирлаш ва ҳакозолардан фойдаланилади.
Аввалги ҳолат
Ўтказишдаги ҳолатлар
Векторли тасвирларни экспорт қилиш орқали ҳам нуқтали тасвирларга
ўтказиш мумкин.Бунинг учун аввал уларга тегишли объект белгилаб олинади.
Файл менюсидан «Экспорт» банди танланади, бу ҳолатда унга тегишли
қуйидаги мулоқот ойнаси очилади:
Мазкур мулоқот ойнасидан «Сортировка по типам» бандидан фильтр
танланади ва агар объектнинг фақат белгиланган қисми экспорт қилиниши
зарур бўлса, «Выделенные объекты» бандига “байроқча” ўрнатилади. Бу
параметр фақат объектнинг айрим қисмлари белгиланган бўлса,
активлашган ҳолда бўлади. Файлга ном берилади ва жой кўрсатилади,
«экспорт» тугмаси босилади. Керакли ҳолларда ойнининг бошқа
параметрларидан фойдаланилади.
СorelDraw график муҳарририда матн билан ишлашда қўлланаладиган
тушунчалар ва улар билан бажариладиган амаллар
СorelDraw дастурда фойдаланувчи албатта матн билан ишлаш чоғида
матбуотда қўлланувчи тушунчаларга дуч келади, уларнинг айримлари билан
65
Word матн муҳаррири билаш ишлаш чоғида танишган. Бизнинг назаримизда
СorelDraw дастури фойдаланувчиси яна қўйидаги тушунчалар билан танишган
бўлишлари шарт
.
Бу тушунчалар қуйида келтирилган:
Шрифтлар
– компьютерда ҳар хил ҳужжатлар яратишда ва график
объектлар таркибида жуда кўп қўлланилади. CorelDraw икки хилдаги матнли
объектлар билан ишлай олади.
Artistic Text
(шаклли матн)- бу матн турида бир ёки бир неча қаторли
матнларни ҳар хил форматда (кегль, интерлиньяж, белги кенглиги, тепа ва паст
индекслар, устки ва остки чизиқлар, кернинг, чизишлар, текислашлар) яратиш
мумкин.
Paragraph Text
(Оддий матн)-матнларни блокда териш имкониятини беради.
Бу усул айнан матн процессори каби бўлиб, блок ичида текислаш, колонкалар
сонини белгилаш, интервалларни аниқлаш каби амалларни бажариш мумкин.
Бу усулда мақола, қайдлар каби матнларни яратиш ва таҳрирлаш мумкин.
Матнли объектлар
- текст ускунаси ёрдамида яратилади. Унинг хоссалар
панели фигурали матн ва оддий матн учун бир хил, аммо фигурали матн учун
айрим бошқариш элементларидан фойдаланиб бўлмайди. Қўйидаги тасвирда
хоссалар панели келтирилган бўлиб, WORD матн муҳарририда ишлаган
фойдаланувчи учун муаммосиз фойдаланиш имкониятини беради. Кейинги
тасвир эса, матнни форматлаш учун зарур ҳолатларни қамраб олган.
66
Матн билан ишлашда CorelDraw фойдаланувчи учун содда ва зарур
имкониятларни беради. Масалан, матнни форматлаш имкониятидаги
«Эффекты» банди орқали ҳар хил услубдаги матнларни яратиш мумкин,
жумладан қуйидаги ҳолатларга эътибор беринг:
Do'stlaringiz bilan baham: |