МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ПЕДАГОГИК
ТАМОЙИЛЛАР ВА МЕТОДЛАР ОРҚАЛИ ТАРБИЯЛАШНИНГ
АҲАМИЯТИ
Ш.А Содикова ТДПУ доценти,п.ф.н.,
С. Алишерзода ТДПУ талабаси
Мустақилликка эришгач Ўзбекистон ўз тараққиѐти йўлини белгилаб олди
ва порлоқ келажак яратишнинг пойдевори соғлом болани тарбиялашдан
бошланишини англаган ҳолда таълим тизимида кенг ислоҳатлар амалга
ошириб, узлуксиз таълим тизимини амалга жорий қилди. Барчамизга маълумки,
узлуксиз таълим тизимининг бошланғич ва энг муҳим бўғини қилиб мактабгача
таълим тури белгиланди. Таълим тизимини амалга ошираѐтган барча
муассасалар каби мактабгача таълим муассасалари ҳам иш фаолиятларини
Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги Қонуни ва «Кадрлар
тайѐрлаш Миллий дастури» талаблари асосида ташкил этади. Шу билан бирга
бу таълим турига алоҳида ―Мактабгача таълимга қўйилган давлат талаблари‖ ва
―Болажон‖ таянч дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, бу муассасаларда таълим
мана шу хужжатлар асосида ташкил этилади. Мактабгача таълим жараѐни
соғлом, ҳар томонлама етук болаларни тарбиялаш учун зарур бўлган ташкилий,
услубий ва педагогик шарт-шароитларни яратади. Шунингдек, болаларни
мактабда тўлақонли равишда таълим олишлари учун ота-оналарга ѐрдам
беради. Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг ҳамма турлари билан
мустаҳкам алоқада олиб борилади. Уйнинг мустаҳкамлиги унинг пойдеворига
боғлиқ бўлганидек, комил инсон тарбияси ҳам унинг ѐшликда ўзлаштирган
билим даражасига боғлиқдир. Бу хусусда халқ оғзаки ижоди намуналарида ҳам
―Ёшликда олган билим – тошга ўйилган нақшдир‖ деган мақол ҳам
келтирилган. Дарҳақиқат мактабгача таълим таълим жараѐнининг асоси экан,
бу таълим ҳам ўз мақсад, вазифаларини амалга оширишда шу йўналиш учун
амалда бўлган педагогик тамойиллари ва методларга таянган ҳолда иш олиб
боради.
Мактабгача таълим муассасасида болаларга таълим берувчи педагогни
фанда тарбиячи деб атаймиз, тарбиячи машғулотлар жараѐнида болалар билан
қуйидаги тамойилларга асосланган ҳолда иш олиб боради:
Инсонпарварлик тамойили. Ҳар бир бола учун ўз қобилиятларини
юқори даражада ривожлантира оладиган зарур шароитларни ўз вақтида яратиб
170
беришдан иборатдир. У болани изчил ва батафсил ўрганишни, унинг йўлида
учрайдиган қийинчиликларни йўқотиш йўллари ва воситаларини излашни
талаб этади.
Болаларни умумий ўрганиш тамойили. Болага ташҳис қўйишда
зарур мутахассисликлар (тиббий, дефектологик, психологик ва педагогик)
бўйича олинган маълумотларга таянишни назарда тутади. Агар шифокор,
дефектолог, психолог ва педагогларнинг фикрлари турлича бўлса, бола қайта
текширувдан ўтказилади.
Болани ҳар томонлама ва яхлит ўрганиш тамойили. Боланинг идрок
этиш, эмоционал-иродавий сифатлари ва хулқини текширишни кўзда тутади.
Унга кўра, боланинг ривожланишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган
жисмоний ҳолати ҳам ҳисобга олинади. Болани ҳар томонлама ва яхлит
ўрганиш унинг ўқув, меҳнат ва ўйин каби фаолияти жараѐнидаги
ҳаракатларини кузатишга асосланади.
Болани динамик ўрганиш тамойилга биноан текшириш давомида
улар биладиган ва бажара оладиган ишларни эмас, балки уларнинг ўқитишдаги
имкониятларини ҳам ҳисобга олиш муҳим эканлигини назарда тутади.
Сифатий-миқдорий ѐндашув тамойили. Бола бажарган топшириқни
баҳолашда якуний натижанигина эмас, балки усули, масалани ечиш учун
танланган йўлнинг рaционаллиги, ҳаракатларнинг мантиқий кетма-кетлиги,
мақсадга эришишдаги қаътийлик ва тиришқоқликни ҳам ҳисобга олиш
зарурлигини асослайди.
Маълум турдаги патологияли болаларни бошқа болалар
гуруҳларидан ажратиш тамойили ҳар бир махсус таълим муассасаси ўзи
қоидаларига эгалигини тавсифлайди.
Ривожланишида мавжуд бўлган четланишлар даражасига кўра
дифференцaциялаштирилган таълимни ташкил этиш тамойили ривожланишида
бир хил, лекин даражасига кўра турли четланишга эга болаларни ажратган
ҳолда ўқишларини назарда тутади, бинобарин, уларни ўқитиш методикасида
сезиларли фарқлар мавжуд.
Боланинг ѐш ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш тамойили.
Ҳар бир гуруҳ ѐки синфга маълум ѐшдаги болаларнинг қабул қилинишини
ифодалайди. Турли ѐшдаги ривожланишида нуқсонлар бўлган болаларни
текшириш ва уларга коррекцион ѐрдам кўрсатиш малакали мутахассислар
томонидан амалга оширилади.
Юқоридаги тамойиллар асосида ташкил этилган таълим жараѐни сифатини
янада такомиллаштириш мақсадида ҳозирги кунда тарбиячилар замонавий
таълим бериш учун зарур бўлган: оғзаки, кўргазмали ва амалий методлардан
ҳам кенг фойдаланиб келинмоқда. Машғулотни ўтиш давомида мазкур
методлар уйғунлаштирилган ҳолда фойдаланиш тарбиячидан улкан маҳорат
талаб этсада, бунинг натижаси сифатли бўлиши таъминланади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, Мактабгача таълим боланинг
ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлайди, ўқишга интилиш
ҳиссини уйғотади, болани мунтазам таълим олишга тайѐрлайди. Мана шу
жараѐнни сифатли ташкил этишда, бўлғуси юрт эгаларини аждодларига
171
муносиб этиб тарбиялашда замонавий таълим тизими талаб қилаѐтган
педагогик тамойиллар ва методлардан фойдаланиш кутилган натижани беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |