88
фаолиятидир. Шунинг учун таълим-тарбия бериш, уларни амалиѐтда қўллаш
кўникмаларини ҳосил қилишда машғулотларни ѐш хусусиятларига мувофиқ
ўйин тариқасида уюштиришга эътибор берилмокда. Ҳақиқатан ҳам, бола ҳар
қандай машғулотга қараганда, ўйинга тез интилади ва қизиқади.
Ролларга асосланган ўйин таълим усули сифатида ўқувчиларни
уюштиради ва билим имкониятларини кенгайтириб, шахс сифатида
шакллантиради. Ролли ўйинлар боланинг эркин фикрлаши, суҳбатдошига
ниманидир айтиши, сўраши, исбот қилиши, тушунтиришига имконият яратади.
Диалогдан фаркли равишда, ролли ўйинлар нимага (мотив) ва
нима учун
(мақсад, сабаб) каби саволларга жавоб беради. Шундай қилиб, ўйинда
қатнашаѐтган ўқувчиларнинг асосий диққатини суҳбат мазмунига қаратади.
Ўқувчилар ўйин жараѐнида суҳбатни бошлаш, суҳбатдоши нутқини лабидан,
имо-ишораларидан ўқиш, саволлар бериш, саволларга жавоб бериш каби
малакаларни эгаллайдилар.
Ўқувчилар ўйинни аниқ мақсадга йўналтирган ҳолда амалга оширса,
кутилган натижага эришиши мумкин.
Ролли ўйин ўқувчилар гуруҳи томонидан қизиқиб қабул қилинган, уларга
таниш бўлиши керак. Олдиндан ҳар бир образни изоҳлаб бериш лозим. Ўқувчи
ўйин жараѐнида иккиламчи даражали ролларда иштирок этиши мумкин, лекин
бош ролда эмас. Чунки бу ҳолда ролли -ўйин таълимнинг анъанавий
усулларидан бирига айланиб қолади. Мулоқотда йўл қўйилган камчиликларни
ўйин жараѐнида эмас, балки ундан кейин муҳокама қилиш мақсадга
мувофиқдир. Болалар нутқини ривожлантириш давомида мустақил фикрлашга,
изланувчанликка ва умумлаштиришга ундовчи усулларни қўллаш муҳим
аҳамиятга эга. Ўқувчиларни янги материал билан таништиришда,
олдин
ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлашда, уларнинг сўз бойлигини ошириш
ва тафаккурини ривожлантиришда дидактик ўйинлардан фойдаланиш мумкин.
Ўқувчиларга индивидуал ѐндошиб, мос топшириқ бериш уларнинг
қобилиятини ўстиришни таъминлайди. Ўқувчилар диққатини топшириқнинг
энг муҳим ва мураккаброқ жиҳатларига қаратиш, уларни белгиларига
қизиқишларини ошириш жоиз. Бу улардаги ижодкорлик хусусиятларини
ривожлантиради. Таъкидлаш жоизки, соддалик,
бир хиллик, ҳохишсиз
такрорлашлар болаларни толиқтириб, бефарқ қилиб қўяди. Ўйин давомида
«Ким тез бажаради?» - деб фаолликларини ошириш уларда қизиқиш уйғотади.
Шунингдек, топшириқларни бажаришда болалар ғолиб чиқиш, бошқалардан
орқада қолмаслик, уларни бажаришга қодир эканини кўрсатиш ҳисси билан
ҳаракат қиладилар.
Қуйида шу мақсадга йўналтирилган бир неча усулларни келтириб ўтамиз.
Ўқиш дарсларида ўқувчилар оғзаки нутқини шакллантириш, ўзаро боғлиқ
гаплардан матн тузиш малакасини ҳосил қилиш, эркин фикр юритиш,
муносабатини бемалол баѐн қилишга ўргатиш учун Р.Джонсон, Д. Джонсон
усули уч-тўрт ўқувчининг бир вазифани бажаришга асосланган усул-ниҳоятда
самаралидир.
Масалан, синфдаги бир ўқувчи қурьа танлаш йўли билан танланади. Синф
ўқувчилари муайян қоидага кўра (сонига кўра, иҳтиѐрига кўра) иккига
89
бўлинади, ҳар бир ўқувчи бир бўлак қоғозга таърифга
асосланган бир жумла
ѐзади. Бир гуруҳ ўқувчилари эртак қахрамонларига ижобий баҳо, иккинчи
гуруҳ ўқувчилари салбий баҳо беришади. Масалан: Зумрад маҳнатсевар қиз.
Қиммат дангаса қиз ва шу каби. Ҳар бир гуруҳдан бир ўқувчи оқловчи,
қораловчи вазифасида чиқади. Ҳар икки гуруҳ ўқувчилари рақиб гуруҳга хос
фикрининг аксини исботлашга уринадилар.
Бошланғич синф ўқувчиларини боғланган нутқини ривожлантириши
жараѐнида қуйидаги усул ижобий натижа беради: «1» дан «10» гача рақам
ѐзилган қоғоз бўлаклари ўқитувчи столига қўйилади ѐки қўлида бўлади.
Ўқитувчи ўқувчиларига омадини синаб кўришини таклиф этади. Қайси
ўқувчига неча раками чиқса, шунга содда гап тузиш керак. Муҳими, икки ва
ундан катта рақам чиққан бўлса, мазмунан ўзаро боғлик матн тузиш керак.
Мавзу эркин. Ўқувчилар томонидан тузилган гаплар ташиган маъно
хусусиятлари ҳам аниқланиши зарур.
Бошланғич синф ўқувчиларини ѐзма боғланган нутқини ривожлантириш,
ўқувчиларни қизиқтириш ва эътиборини бир нуқтага жалб этиш учун қуйидаги
топширик берилади. Ўқувчи ѐнида ўтирган шеригига ўз тилакларини
билдириши керак. Бу топшириқ шаклини бироз ўзгартириш мумкин. Ота-
онасига, бошка мамлакатда яшовчи дўстига мактуб ѐзиш топширилади. Бунда,
албатта хат матнида кўлланган гапларнинг мазмуний хусусиятлари аниқланиши
лозим бўлади. Бошланғич синф ўқувчиларини ѐзма боғланган нутқини
ривожлантиришда кластер методи унумли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш
зарур. Кластер методи умуман бир тушунчага
оид турли тушунчаларни
бирлаштириб тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Масалан, ўкувчиларга
муайян тушунчани бериб, унинг сифатловчиларини аниқлаш топширилиши
мумкин. «Ўзбекистон қандай давлат?» сўроғи «мустақил», «бой», «ҳуқуқий»,
«буюк», «илғор», «етакчи», «демократик), «обод» каби сифатларни
бирлаштиради. Бу сўзлар, шунингдек, тузилишига кўра ҳам гурухлаштирилиши
мумкин. Ёки ўкувчиларга таниш бўлган асар, театр, кино, мультфилм
қаҳрамонларини сифатлаш топширилади. Масалан: «Зумрад ва Қиммат» эртаги
каҳрамони Зумрадга шундай таърифлар бериш мумкин; «жабридийда»,
«бардошли», «чидамли», «кучли», «ишонувчан», «меҳрибон», «гўзал»,
«ғамхўр». Бу таърифларнинг нечоғли асосли ѐки
асоссиз эканлиги дарс
жараѐнида бахс мунозара воситасида аниқланади.
Зеро, ҳозирги кунда педагогик технологиялар ўқув жараѐнининг асосий
компонентига
айланиб
бормоқда.
Таълим
жараѐнида
педагогик
технологиялардан фойдаланиш машғулотларни рағбатлантириш, қизиқарли
ташкил этиш билан бирга болаларни фикрлаши доирасини, тафаккурини
кенгайтиради, ўқув материалини чуқур ўзлаштириш имконини яратади. Айни
пайтда ҳар бир ўқитувчи педагогик технологияларга кўр-кўрона эмас, балки
ижодий ѐндашиш кераклигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Do'stlaringiz bilan baham: