Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


НУТҚИЙ ФАОЛИЯТ БУЗИЛИШЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

НУТҚИЙ ФАОЛИЯТ БУЗИЛИШЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА 
КОРРЕКЦИОН ИШ АҲАМИЯТИ 
Ш. Амирсаидова ТДПУ доценти,п.ф.н.,
 Л. Арифжаджаева ТДПУ талабаси 
Нутқ бузилишларининг шакл ва турлари ҳақидаги илмий асосланган 
тасаввурлар шу бузилишларни бартараф этишнинг самарали усулларини ишлаб 
чиқиш учун дастлабки шарт ҳисобланади. Логопедия фани тараққиѐтининг 
барча тарихий даврида кўпгина турларга эга бўлган нутқ бузилишларини 
таснифлашга ҳаракат қилдилар. Лекин ҳозирги даврда ҳам таснифлаш 
муаммоси нафақат логопедиянинг, балки нутқий фаолият бузилишларини 
ўрганадиган бошқа илмий фанларнинг ҳам муҳим муаммоларидан бири бўлиб 
қолмоқда. 
Бундай 
фанларга 
қуйидагиларни 
киритиш 
мумкин: 
нейрофизиология, тиббиѐт, патопсихология ва нейропсихология, махсус 
психология 
ва 
педагогиканинг 
тармоқлари: 
олигофренопедагогика, 
сурдопедагогика, тифлопедагогика. Нутқ бузилишларини таснифлашнинг 
мураккаблиги айрим сабаблар билан боғлангандир, улар орасида нутқ 
механизмининг 
ўзи 
етарлича 
ўрганилмаганлиги, 
шунингдек, 
тадқиқотчиларнинг тамойиллар масаласидаги нуқтаи назарларининг мос 
келмаслиги етакчи ўринни эгаллайди, таснифлаш эса юқоридаги тамойиллар 
асосига қурилиши лозим. Болалардаги нутқ бузилишларини таҳлил қилишнинг 
бу янги тамойиллари Р.Е.Левина томонидан ифодаланган эди. Р.Е.Левина турли 
типдаги аномал болалар нутқий ривожланишидаги кўп хилли нуқсонлардан 
ўзининг текшириш мақсади қилиб шундайларни танлаб олдики, улардаги нутқ 
бузилишлари бирламчи сақланган эшитиш, кўриш ва интеллектдаги нутқий 
психологик ҳамда физиологик тартиблар онтогенезининг дастлабки 
босқичидаги шаклланганлик ѐки камчилик билан шартли боғлангандир. Бундай 
бузилишлар Р.Е.Левина атамаларида бирламчи нутқий ривожланмаганлик 
даражасига киритилган эди
15
. Шундай қилиб, ҳозирги давр мамлакат 
логопедиясида нутқ бузилишларининг иккита таснифи ўрин олган; биттаси-
тиббий педагогик, иккинчиси психолог-педагогик ѐки педагогик (Р.Е. Левина 
бўйича). Тиббий педагогик тасниф логопедия фани учун анъанавий бўлган 
тиббиѐт билан ҳамкорликка таянади, лекин тиббий таснифдан фарқли ўлароқ, 
унда ажраладиган нутқ бузилишларининг турлари касаллик шаклларига 
боғланмайди. У асосан нутқий нуқсонларни тузатишга, уларни бартараф 
этишга алоҳида-алоҳида ѐндашувни ишлаб чиқишга йўналтирилган ҳамда нутқ 
бузилишларининг шакл ва турларини батафсил текширишга қаратилган. Шу 
сабабли у умумийдан хусусийга бўлган ѐндашувга асосланади. Бунда нутқ 
бузилишларининг 
материал 
негизи 
билан 
боғловчи 
системалараро 
муносабатлар ҳисобга олинади. У қандайдир бир мезонга эмас, балки 
психологик-лингвистик ва тиббий мезонларнинг мажмуига асосланади. Бундай 
15
Аюпова М.Ю. ―Логопедия‖ дарслиги. Ўзбекистон файласуфлар миллий жамияти нашриѐти, 
-Т.: 2007 й. 


57 
кўп томонли ѐндашув нутқ бузилишлари ҳақида бир ѐқлама тасаввурга эга 
бўлмаслик учун имкон яратади, зеро у умуман нутқ бузилишларни очишга 
қаратилгандир. Бузилишларнинг юқоридаги таснифлашда кўриб чиқилаѐтган 
барча турларини психоло-лингвистик мезонлар асосида нутқнинг қайси тури 
бузилганига қараб иккита гуруҳга бўлиш мумкин: оғзаки ва ѐзма. Оғзаки 
нутқнинг бузилиши, ўз навбатида иккита турга бўлиниши мумкин: 1) баѐн 
қилишнинг фонaцион (ташқи) таъминланиши, улар нутқнинг талаффуз 
томонининг бузилиши деб аталади ва 2) баѐн қилишнинг семантик-структура 
(ички) жиҳатдан таъминланиши, улар логопедияда нутқнинг узлуксиз ѐки кўп 
товушли бузилиши, деб аталади. 
1. Баѐн қилишдаги фонaцион таъминлашнинг заифлашуви бузилган 
бўғинга боғлиқ ҳолда табақаланиши мумкин: а) товуш шаклланиши, б) баѐн 
қилишнинг суръат-оҳанг жиҳатдан ташкил этилиши, в) интонaцион мелодик, г) 
товуш чиқаришнинг намоѐн бўлиши. Бу заифлашувлар турли жараѐнларда 
мавҳум ҳолида кузатилиши мумкин, логопедияда уларга боғлиқ бўлган 
бузилишнинг қуйидаги турлари ажратилади (уларни белгилаш учун анъанавий 
бўлиб қолган атамалар мавжуд): 1.Дисфония (афония)-товуш аппаратининг 
патологик ўзгаришлари оқибатида фанaциянинг йўқ бўлиши ѐки заифлашуви. 
Маънодошлари: товушнинг бузилиши, фонaциянинг бузилиши, фонотор 
бузилишлар, вокал бузилишлар. 2. Брадилалия-нутқнинг патологик 
секинлашган суръати. Маънодоши: брадифразия. Дизартрия нутқ камчилигига 
эга бўлган болаларда овоз, нутқий нафас ва товушлар талаффузидаги 
камчиликлар кузатилади. Бунда овоз тембрининг пастлиги, нутқий нафаснинг 
яхши ривожланмаганлиги, товушлар талаффузидаги камчиликлар бўлиб, агар 
нутқида нуқсони бўлган дизартрик болаларда овоз камчиликлари, нутқий нафас 
камчиликлари, товушлар талаффузидаги камчиликлар ўз вақтида бартараф 
этилмаса, бошланғич синф ўқувчисида кейинчалик ѐзув малакаларидаги 
камчиликлар ҳамда ўқиш малакасидаги камчиликлар кузатилади. Умумтаълим 
мактаблари қошида ташкил этилган логопедик шахобчаларда дизартрия нутқ 
камчилигига эга бўлган бошланғич синф ўқувчиларида логопед томонидан 
ташкил этиладиган коррекцион ишларда болаларнинг овоз, нутқий нафас, 
товушлар талаффузини ривожлантиришга оид ишлар амалга оширилади. Ушбу 
коррекцион иш тизимида болаларда кузатиладиган нуқсонлар бартараф 
этилади. Логопед томонидан болада кузатиладиган овоз, нутқий нафас ва 
товушлар талаффузидаги камчиликларни якка ҳолда ҳамда гуруҳли ҳолда 
дарслардан сўнг олиб борилади. Ташкил этиладиган логопедик ишлар ҳафтада 
бир бола учун уч кун ташкил этилади, яъни кун ора олиб борилади. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish