40
маълумотини ошириш каби пайсалга солиб бўлмайдиган долзарб масалага дуч
келмоқдамиз... Ўқитувчи-тарбиячи болаларимизга замонавий билим бериши
учун аввало, мураббийнинг ана шундай билимга эга бўлиши керак” деб айтган
фикрларини эслаш жоиз. Юқоридаги қайд этилган
фикрлардан бугунги кун
тарбиячиси шахсига нисбатан қўйилаётган талабларнинг нақадар муҳимлигини
англаш лозим.
Демак, тарбиячи-махсус педагогик, психологик ва мутахассислиги
бўйича етук билимли ва юксак фазилатли шахс саналади. Шунинг учун
замонавий тарбиячи мураббий қиёфасида қуйидаги фазилатларни намоён эта
олиши керак. Замонавий мураббий ўзини мутахассислиги бўйича чуқур
пухта
билимга эга бўлиш, ўз устида тинимсиз ишлаши керак. Тарбиячи мактабгача
тарбия педагогикаси ва психология-физиология фанларининг асосларини
билиш, таълим-тарбия жараёнида болаларнинг ёши ва психологик
хусусиятларини инобатга олган ҳолда фаолиятни ташкил этиши керак.
Тарбиячи таълим-тарбия жараёнида
самарали шакл, метод ва воситаларидан
унумли фойдалана олиш имкониятига эга бўлиши керак. Тарбиячи юксак
даражадаги педагогик маҳоратга, чунончи коммуникативлик лаёқатига эга
бўлиш, педагогик техника, нутқ, юз, қўл, оёқ ва гавда қаракатлари, мимика,
жест, пантомимика) қонуниятларини чуқур ўзлаштириб олиш лозим. Тарбиячи
болаларни
кузата оладиган, уларни хулқи, хатти-ҳаракати сабабларини тўғри
тахлил қилиб, унга таъсир этувчи воситаларни қўллай оладиган бўлиши керак.
Ёш авлодни керакли билим, малака, кўникмалардан хабардор қилиш учун
тарбиячи нутқ маданиятига эга бўлиши ва унинг нутқи қуйидаги хусусиятларда
акс эттира олиши керак.
Нутқнинг аниқлиги.
Нутқнинг иродавийлиги.
Нутқнинг софлиги (унинг турли шева сўзларидан холи бўлиб, фақат
адабий тилда ифода этиш, жаргон, (муайян касб ёки соҳа мутахассисларга хос
сўзлар) варваризм (муайян миллат тилида баён этиладиган нутқца ўзга
миллатларга хос сўзларнинг ўринсиз қўлланилиши) вульгаризм (ҳаракат
қилиш, сўкишда қўлланиладиган сўзлар) ҳамда концеляризм (ўринли бўлмаган
вазиятларда рас- мий нутқда сўзлаш) сўзларидан холи бўлиши ва педагогнинг
нутқи содда, равон ва тушунарли бўлиши керак.
Нутқнинг равонлиги.
Нутқнинг бойлиги (сўзлаш жараёнида мақсадга мувофиқ тарзда
ҳикматли сўзлар, мақоллар, кўчирма гаплардан фойдалана олиш).
Тарбиячи ўзига юкланган вазифани бажариш учун болаларда ўша
фаолиятига нисбатан қизиқиш уйғота олиши, уларнинг диққатини жалб қилиб
фаоллигини ўстириш болаларни хулқини хатти-ҳаракатини реал баҳолай олиши
41
керак. Ҳар бир фаолият учун керакли материални олдиндан тайёрлаб қўйиши
янги билимни эгаллаган билимлари билан боғлай олиши ҳамда болалар эгаллаб
олиши лозим бўлган билим, малака ва кўникмалар уларнинг ёш
имкониятларига мос бўлиши ва уларни аста-секин мураккаблаштириб бориши
керак. Тарбиячи кун тартибини тўғри ташкил эта билиши,
болалар жамоасига
ундаги ҳар бир аъзони эътиборга олган ҳолда раҳбарлик қила билиши уларнинг
фаолияти (ўқув, ўйин, меҳнат) мазмунли бўлиши учун керакли материаллар
билан таъминлаши зарур. Болаларни руҳий ва жисмоний ҳолатини аниқлай
билиши ва уни болалар билан амалга оширадиган таълим-тарбиявий ишларида
эътиборга олиши лозим. Тарбиячи кун давомида олиб борадиган таълим-
тарбия ишини таҳлил қила билиши ва уни ривожлантириш йўлларни топа
олиши керак. Тарбиячи ота-оналар билан мунтазам равишда суҳбатлар
уюштириши, учрашувлар ўтказиши, уларни болаларга таълим-тарбия бериш
бўйича амалга ошириладиган ишининг мазмуни, методлари билан таништириб
бориш, оила тарбиясидаги ижобий намуналардан ўзининг
таълим-тарбиявий
ишларида фойдаланиши мумкин. Тарбиячи болаларга нисбатан хайрихоҳ
муносабатда бўлиш, ҳар бир бола учун қулай руҳий шароит яратиш, хафа бўлса
овунтира олиш, хурсандчилик ва хафагарчилигига шерик бўла олиш, айниқса,
кичик гуруҳ болаларига нисбатан мулойим эътиборли, қатьий, сабр тоқатли
юмшоқ озгина ҳазилкаш, боланинг куч имкониятларига ишонч билан
қарайдиган бўлиши керак. Агар тарбиячи болага меҳрибон бўлса, болалар
билан унинг ўртасида меҳр-оқибат, ғамхўрлик муносабатлари юзага келади.
Болалар тарбиясининг
шахсий сифатларини билими, малакаси болаларга
муносабати талабчанлигини қуйидагича белгилайдилар, кичик гуруҳ болалари
тарбиячининг уларга бўлган меҳр-муҳаббатига қараб (у мени қўзичоғим “деб
чақиради, мани яхши кўрадилар”) 4-5 ёшли болалар тарбиячини болалар
ҳаётини яхши ташкил этилишига қараб «Наргиза опамиз бизга эртаклар ўқиб
берадилар” биз билан бирга ўйнайдилар шунинг учун мен уларни яхши
кўраман. Катта гуруҳ болалари тарбиячини ҳамма
болаларга адолатлилик билан
яхши муносабатда бўлиш, яхши ишларни ўргатишга, хулқига, ахлоқига қараб
баҳо берадилар (у кўп нарсаларни ўргатади, машғулотларни яхши ўтади). Энг
муҳими тарбиячи болаларга ишонч билан қараши, уларнинг меҳнатсеварлиги,
мустақиллиги, ташаббускорлиги тўғри такдирлаши ва мустақил фаолият
кўрсатишлари учун имконият яратиш керак. Буни болалар юқори баҳолайди.
Do'stlaringiz bilan baham: