Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/31
Sana21.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#22386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
oila maktab va mahalla hamkorligining manavij tarbiyadagi ahamiyati

25
 ТАРБИЯ сўзи арабча сўздан олинган бўлиб,ривожлантириш; парвариш қилиш, ўстириш; ўргатиш; илм 
бериш маъноларини билдиради.Таълим, ахлоқ-одоб ва ш.к. ни ўргатиб, сингдириб, инсонни вояга етка-
зиш, улғайтириш, ўстириш. нат одоб-ахлоқ ва ш.к. ни шакллантириш, ривожлантиришга, унинг 
жамиятда яшаши учун керак бўлган хислатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган иш-амаллар 
мажмуи ва шу йўл билан сингдирилган одоб-ахлоқ, хислат, фазилат кабиларнинг ўзи.
Тарбия бермоқ Тарбия хизматини амалга оширмоқ, тарбияламоқ. Тарбия олмоқ (ёки кўрмоқ, топмоқ) 
Тарбия орттирмоқ, тарбия-га эга бўлмоқ. Маълум тартиб, усул асосида қараб, ишлов бериб ўстирмоқ; 
парваришламоқ (ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақида). Ғўза map-бияси оғир иш. 
Тарбия қилмоқ 1) тарбиялаб катта қил-моқ, вояга етказмоқ, ўстирмоқ, улғайтмоқ (қ. тарбия 1). 2) илм-
хунар бер-моқ, одоб-ахлоқ ўргатмоқ, тарбиялаб би-рор хислат-фазилатни сингдирмоқ (қ. тар-бия 2).   


23 
белгиланган ўқувчилар либосида таълим ва тарбия жараёнига 
қатнашишларини таъминлайди; 
– 
маҳаллада, хотин – қизлар орасида замонавий билимларини 
тарғиб қилади, ўсмир ёшларни дунёвий билимларга бўлган интилишларни 
рағбатлантиради; 
– 
мактаб негизида педагогик, ҳуқуқий, психологик, маънавий ва 
маърифий билимлар берувчи, «ота – оналар университетлари» фаолиятини 
ташкил қилади. 
Ўқувчиларни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш ишларини 
ташкил қилиш, шунингдек оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини 
таъминлаш синф ўқувчиси, асосан синф раҳбари зиммасига юкланади. 
«Боланинг дунёқараши, диди, салоҳияти шаклланадиган бошланғич 
синфларда энг етук, энг тажрибали мураббийлар беркитиб қўйилишини 
оддий мантиқнинг ўзи талаб этади»
26
- деб ёзган эди Президентимиз Ислом 
Каримов. 
Шунинг сифати аввало педагогнинг маҳоратига боғлиқ бўлади. Агар 
ўқитувчи
27
ўқувчига таъсир этишнинг барча объектив ва субъектив 
омилларини ҳисобга ололса, кутилмаган таъсирларнинг улуши камаяди. 
Бунинг учун ўқитувчининг ўзи юксак маънавий қиёфага эга бўлиши жуда 
муҳим. Ўқитувчи ўз педагогик ишида билимли, мазмунли дарслари, 
ташкилий ишларни уюштира билиш, меҳнатсеварлиги, талабчанлиги, 
сарамжонлиги, озодлиги, хушмуомалалиги билан ўқувчиларга намуна 
бўлмоғи лозим. 
Шу билан бирга жамоат ишларини бажариши ва ўқувчининг энг 
яқин дўсти, ғамхўр тарбиячиси сифатида топилмоғи лозим. Бундай 
ўқитувчиларни, синф раҳбарини ўқувчилар доим ҳурмат қиладилар, унинг 
26
Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси IX сессиясида сўзлаган нутқи. 1997 й, 29 август. Т.:«Шарқ», 1998Б.:7 
27
ЎҚИТУВЧИ 1 Ўқитмоқ маъноларини билдиради.Фан, тарбия асосларидан бирини ўқи-тадиган, дарс 
берадиган киши; муаллим.ЎҚИТУВЧИЛИК Ўқитувчи иши, кас-би; ўқитувчи эканлик.  


24 
топшириқларини зўр қизиқиш ва ҳавол билан бажаришга, ундаги барча 
яхши хусусиятларни ўзлаштиришга интиладилар. 
Синф раҳбари оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги концепцияси 
билан таниш бўлиши, ўз иш режасини шунга мослаштириб тузишва амалга 
ошириши лозим. 
Синф раҳбари ўз синфидаги ўқувчиларининг бевосита таълим –
тарбия жараёни, яъни дарслар давомида ҳамда дарсдан кейин фаолиятини 
назорат қилишга масъулдир. Синфдаги барча ўқувчиларни қобилиятига 
қараб тўгаракларга жалб этиш керак. Ушбу тўгараклар оила ва маҳалла 
билан боғлиқ бўлса янада яхши. 
Биз ўз иш фаолиятимизда «Одобли бўламиз» деб номланган 
тўгарагимизга маҳаллада яшовчи нуроний отахон ва онахонларни таклиф 
қиламиз. Улар 4 – синф ўқувчиларига муносабати, ака – укаларга 
муносабати ҳақида сўзлаб берадилар. 
Айниқса болаларнинг ҳозирги даврда тўй –маъракаларда қатнашуви, 
баъзи ҳолларда тўйхонадан турли нарсаларни ўғирлаб чиқиш катталарга 
тақлид қилиб пиёладаги суюқликни «уруштириб» ичиши, шунингдек 
баъзан ўғил болаларнинг яширинча сигарет чекишга уриниб кўришлари 
ҳақида сўзлаб берадилар. 
Баъзан синфда тарбияси носоғлом болалар ҳам учраб туради. Улар 
синфдаги бошқа болаларга кучли салбий таъсир кўрсатадилар. Шу сабабли 
синф раҳбари уларни алоҳида кузатади. Тарбияси носоғлом болаларга 
қандай ёндошмоқ лозим? Уларга бепарво қараш, дағал, қўрс муомалада 
бўлиш жуда зарарли. Уларга нисбатан ўқитувчининг сабр ва вазминлик 
билан муносабатда бўлиш, уларни тўғри йўлга бошлайди, қуруқ панд – 
насиҳат ёки пўписа шаклида эмас, балки амалий нарсалар қўллаши, 
истиқлол мафкураси руҳида тарбияланганликнинг ҳаётда зарурлигига 
болаларда мустаҳкам ишонч ҳосил қилиб, мисоллар келтириш шаклида 
тушунтириб бориш кучли тарбиявий таъсирга эга. 


25 
Бундай болаларга таъсир ўтказишнинг яна бир йўли тажрибали 
инсонлар билан уларнинг мулоқотини ташкил этишдир. Бу ҳам фойдадан 
ҳоли эмас. Масалан бизнинг иш фаолиятимизда Баҳодир исмли бола 
бўлиб, доимо опа – укалари билан жанжаллашиб юрадиган, қўрс, 
қизғанчиқ, фақат ўз қорнини ўйлайдиган бола эди. Онаси бир икки марта 
укаларига олиб қўйган нарсаларини ҳам ўғирлаб чиққанлиги ҳақида 
шикоят қилиб келган эди. 
Қишлоғимизда ҳамма ҳурмат қиладиган, ҳамма ҳайиқадиган Рахмон 
хожи бобо бўлиб уни бир куни болалар билан учрашувга олиб келдик. 
Хожи бува болаларнинг барчасининг ота – онасини танир, ҳаммасини сен 
фалончининг боласими деб сўраб чиқди ва ўз бошидан ўтган воқеани 
шундай ҳикоя қилди. 
«Ёшлигимизда уйга келинган ширинлик ёки бирор тотли егуликни 
онам доимо биз фарзандларига тенг тақсимлаб берар, кимки йўқ бўлса 
ажратиб 
«келиб 
ейди, 
сизлар 
тенгманглар» 
деб 
қолганларга 
тайинлардилар. Бу ҳолат оиладаги камчилик ёки етишмовчиликдан 
эмасди, албатта. Зеро ота – онамиз бизни ҳеч кимдан кам қилмай, емак – 
ичмакдан қисмай катта қилишди. Аммо онам барибир шу одатини 
қўймасди. Қоплаб қовун олиб келинган тақдирда ҳам келгани 
кейингисидан еяверади демай, ҳар бир сўйилган қовун тилигидан ҳар 
кимнинг насибасини олиб қўядилар. Уйга меҳмон келганда ҳам борларини 
аямас, таом тайёрлаган пайтларида «кел, мен камроқ есам ҳам фалончи 
холанг ёки тоғангни кўнглини олй» дея қўни қўшни, яқинларига қўлидан 
келганча яхшилик қилиш ва хайр – саҳоватли бўлишни уқтирарди». 
Ҳозир Хожи буванинг болалари ҳам ҳаммаси уйли жойли, бола – 
чақали бўлиб кетишган. Шундай бўлсада уларга иложи борича илиниб 
турадилар. Сенинг насибанг қолди, мана шуни еб кетгин, болаларингга 
олиб кетгин деб, келинингни тегишини олиб бориб бергин деб такрорлаб 
турадилар. 


26 
Албатта бу сўзларнинг замирига чуқурроқ назар ташласак, Хожи 
буванинг ҳар бир ҳикмат қилаётган ишлари кўпларга ибрат намунасидир. 
Ўқувчилар қалбида сўзлар шундай боғ яратадики, унинг меваси 
меҳрибонлик, бир –бирига ҳурмат, меҳр –оқибат деган ҳамма учун зарур 
бўлган ноз – неъматни ташкил этади. 
Демак, оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги концепциясини амалга 
оширишда синф раҳбарининг оилалар ва маҳаллалар билан олиб бораётган 
ишлари оиланинг, маҳалланинг бола тарбиясига янада кўпроқ эътибор 
беришига сабаб бўлади. Синф раҳбари ўқувчиларининг оилалари билан 
қанчалик яқин бўлса, оилада қандай муҳит мавжудлигини яхши билса, 
унинг шу қадар тарбиявий ишларни амалга ошириш тезлашади ва 
яхшиланади. 
Ўқувчилар эса оилани жамиятнинг бир ячейкаси, яъни бўлаги эмас, 
балки унинг юраги эканлигини англай бошлайди. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек «меҳнатсевар 
ва бадавлат, маънавий етук ва маданиятли оила шу жамиятнинг асосини 
ташкил этади».
28
Зеро инсоннинг иймону виждони унинг юрагида жо 
бўлган сингари, меҳр –оқибат, ҳалоллик ва инсонийликнинг энг улуғ 
неъматлари оиладек муқаддас қўрғонда илдиз отади ва пайдо бўлади. 
Муборак Ҳадисларда айтилганидек, кимки ўзига ёққан нарсани 
бошқаларга ҳам раво кўрар экан, у ҳаргиз хор бўлмайди. 
Синф раҳбарининг ютуғи ҳам, хатоси ҳам ўша заҳоти эмас, балки 
вақт ўтиши билан кўзга ташланади. Шу сабабли баъзан синф 
раҳбарларининг унинг ўқувчилари ҳатто катта ёшга кирганларида ҳам 
унитмайдилар. 
Ўқувчиларнинг нечта бўлишидан қатъий назар ўқувчиларга 
маънавият дафтарини туттириши шарт. Ҳафтада бир марта ўтказиладиган 
маънавият соатларини тўғри ташкил этиб, унга ҳаққоний ёндашиш 
ниҳоятда муҳимдир. Тарбиячи қандай шароитда ишламасин, у қандай 
28
Каримов И.А.Буюк келажак сари. Т:, «Ўзбекистон», 1998 йил, Б.:15


27 
синфга раҳбарлик қилишидан қатъий назар, ўқувчи шахсини камол 
топтириши керак. 
Оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги концепциясини амалга 
оширишда синф раҳбарига муҳим маъсулият юклатилади. Чунки синф 
раҳбари, яъни мураббий мамлакат келажагини яратувчи инсондир, у 
нафақат пухта билим бериши, балки ўқувчиларни комил инсон қилиб 
тарбиялашга масъулдир. Синф раҳбари ўзининг маданияти, нутқи, одоби, 
хулқи муомаласи билан ўқувчиларга ўрнак бўлган ҳолда қуйидаги 
вазифаларни бажармоғи лозим бўлади: 
1. 
Ўз фанини доимо ишлай билиши, ўқувчиларга мукаммал фан 
сирларини ўргатиш ва тарбиялаш; 
2. 
Ўз устида доимо ишлай билиши, ўқув малакасини замон 
талабларига мос равишда ошириб бориши; 
3. 
Фан, ўқитишнинг педагогик технология янгиликлари билан 
танишиб бориш ва ўз фаолиятида қўллаши; 
4. 
Ижодкорликка интилиш ва ўқувчиларни унга ўргатиб бориш; 
5. 
Ўқувчиларни фан олимпиадаларига ва бошқа кўрик 
танловларга тайёрлаб бориши; 
6. 
Дарсдан ташқари вақтда турли хил учрашувлар, кечалар, 
мушоиралар, савол жавоб ўтказиб бориш; 
7. 
Байрамларга болаларни тайёрлаш ва фаол иштирок этиш; 
8. 
Мактабнинг ички тартиб қоидаларига ва интизомига риоя 
қилиш; 
9. 
Ижтимоий фойдали ва унумли меҳнатда, ободончилик ва 
шанбаликларда, жамоат ишларида қатнашиш, мактаб ва жамоат мулкини 
эҳтиёт қилишда ўқувчиларга ўзи намуна бўлиши; 
10. 
Ўқувчиларни бўш вақтларида фан ва спорт тўгаракларида 
иштирокини таъминлаш, раҳбарлик қилиш; 
11. 
Гуруҳ ўқувчилари орасида соғлом муҳитни яратиш ва назорат 
қилиш; 


28 
12. 
Ўз – ўзига хизмат, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, 
хушмуомалаликни ўқувчилар онгига сингдириб бориш; 
13. 
Дарсларга кечикмаслик ва қолдирмаслик, мактаб фаолиятида 
фаол иштирок этиш; 
14. 
Дарсларга пухта тайёргарлик кўриш, кўргазмали қуролсиз дарс 
ўтмаслик, ўқувчиларни қизиқтирувчи воситаларни излаб топиш; 
15. 
Дарсларда техник воситалардан унумли фойдаланиш, 
ноанаънавий усуллардан кенг фойдаланиш; 
16. 
Ижодкор мураббий, мактаб, тумандаги ва бошқа кўрик 
танловларда иштирок этиш; 
17. 
Мактаб ва ота – оналар ўртасида мустаҳкам алоқа боғлаш; 
18. 
Мактаб ўқувчилари, ота – оналари ўртасида мунтазам йиғилиш 
ўтказиб бориш; 
19. 
Ота – боболаримизнинг қадриятларини, урф – одатларини 
сақлаш, унга доимо содиқ бўлиш; 
20. 
Ўқувчилар билан яхши муомалада бўлиш, уларни ҳурмат 
қилиш ва ҳурматини қозониш; 
21. 
Синф йиғилишларини доимо ўтказиб бориш, дарс қолдириш, 
кечикиш, интизомсизлик, паст ўзлаштириш каби ҳолатларнинг олдини 
олиш; 
22. 
Маънавий – тарбиявий ва сиёсий ахборот соатларини мунтазам 
ўтказиб бориш; 
23. 
Ўқувчиларни Ватанга садоқат, меҳнатга лаёқат, эзгуликка 
интилувчанлик руҳида тарбиялаш; 
24. 
Ўқувчиларни эркин фикрлашлари, билим олишлари учун 
шароит яратиш; 
25. 
Ўқувчиларни 
чидамли, 
матонатли, 
сабр-бардошли, 
янгиликларга онгли муносабатда бўлишини тарбиялаш; 
26. 
Дарсларда мустақил ишлашга ва фикр юритишга ўргатиш; 


29 
27. 
Ўзбекистон Республикаси Қонунларини ва Президентимизнинг 
фармонларини, 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
томонидан 
чиқарилаётган 
қарорларини пухта ўрганиш, ҳаётга тадбиқ этишда жонбозлик кўрсатиш. 
Синф раҳбарлиги одатда синфни ва алоҳида ўқувчини ўрганишдан 
бошланади. Маънавияти бой бўлган синф раҳбари ўқувчилар билан 
алоҳида-алоҳида ишлаш амалга ошириш, ўқувчиларга ўз таъсири, 
методларини моҳирлик билан қўллай бошлади. 
Агар синф раҳбари ўқувчилар фаоллигини янада оширишга ҳаракат 
қилса ота-оналар билан алоқани мустаҳкамлаши лозим бўлади. Қайсини 
синф раҳбари ота-она билан яқиндан алоқада бўлса. Унинг синфидаги 
ўқувчиларнинг фаоллиги ошади. Тажрибалар кўрсатадики, илғор синф 
раҳбарларининг олиб бораётган шунга назар солинса, у ота-оналар билан 
бир ойда ёки икки ойда бир учрашади. Бу синфда давомат, ўқувчининг 
фаоллиги, устозга бўлган ҳурмат жуда бошқача бўлади. 
Ўзбекистонимизнинг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг ўқувчилар, 
ота-оналар ўртасида ўрганиб ишлаб чиқиш керак. Мактабда таълим 
мазмунини такомиллаштириши таълим методларини янгилаш борасида 
кўп ишлар қилинди ва қилинмоқда. Тарбиячи ўқувчиларда билим олишга 
бўлган иштиёқ ва эҳтиёжни уйғотишга ҳаракат қилади. Агар синф раҳбари 
ўз синфидаги ўқувчилар ўртасида ҳурмат қозона олса, ўқувчини 
фикрлашга ўргатсин. Синф раҳбари ўз ўқувчисини доимо ўрганиб бориш 
учун фақат ўқитувчилар билан ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳам иш 
олиб бориши керак. 
Мактабда олиб борадиган тарбиявий ишлар системаси тўғри ва 
бевосита синфда ўзлаштиришни кўтаришга таъсир этади. Синф раҳбари 
ўқувчилар билан ҳамкорликда болаларни ўқишга онгли муносабатда 
бўлишга ўргатади, ўқувчиларининг ўқишларини назорат қилади.
Дарсларга киради, кузатади ва ўз синфидаги ўқувчилар билан 
биргаликда синфда ўқув ишлар сифатини ошириш чора-тадбирларини 
белгилайди. 


30 
Синф хонасининг жиҳози ва кўришиши ўқувчиларнинг эстетик 
тарбиясига жиддий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ўқувчиларга синф 
бурчагини қандай жиҳозлаш кераклигини айтиб бориши керак. Синф 
раҳбари кўргазмали қуроллардан самарали фойдаланиш, ўқувчиларнинг 
дарсдан бўш вақтларидан фойдаланиш ва болалар ижодий қобилиятларини 
ўстиришда, уларни ҳар томонлама камол топтиришга ёрдам беради. 
Дарсдан ташқари вақтларда ўқувчиларнинг жамоат топшириқларини 
бажарилишини назорат қилиши керак. 
Болаларни севиш ва ҳурмат қилиш тарбиявий иш самарадорлигини 
оширишнинг зарур шартидир. Агар ўқитувчи болаларни севмаса, у 
болаларнинг ҳақиқий тарбиячиси, мураббийи бўла олмайди. 
Болаларни севиб, уларни ҳурмат қилиш яхши хислатларни юзага 
келтириш мумкин. Агар ўқитувчи ўз ўқувчиларига нисбатан бефарқ, 
айниқса менсимасдан муносабатда бўлса, бундай ўқитувчини ўқувчилар 
ҳурмат қилмайди ва обрўси тушиб боради. 
Айрим ҳолларда синф раҳбарлари интизомсиз ва қалоқ ўқувчилар 
билан гаплашганда лоқайд ва даҳшатли бўлиб туриш керак, деб ўйлайди. 
Тарбия тажрибаси шуни кўрсатадики, бундай ўқувчиларга вазмин муомала 
қилиш, уларга нисбатан ғамхўр ва меҳрибонлик билан муносабатда бўлиш 
кўпроқ самара беради. Ўқувчиларга нисбатан ишонч ва ҳурмат бўлмаган, 
педагогик одоб бузилган жойда баъзи педагоглар содир бўлади. 
Илғор синф раҳбари тажрибаси шуни кўрсатадики, тарбиячилар бола 
ва уни мумкин даражада кўпроқ севиш керак деган қоидага қаттиқ амал 
қилинган жойда тарбия бериш учун энг яхши шароит юзага келади. 
Буларга мисол тариқасида, ўқувчилар ўртасида ўзининг ширин сўзи, 
билими билан ҳурмат қозонган Умида Зокирова, Марҳабо Мавлоновалар 
фаолиятини келтириш мумкин. Ҳақиқатдан ҳам қачон қарасангиз уларнинг 
ўқитувчи ва ўқувчилар билан бирон-бир мақола устида иш юритаётганига 
кўзингиз тушади. 


31 
Синф раҳбарининг ота – оналар билан олиб борадиган ишларининг 
яна бир муҳим шакли ота – оналар йиғилишидир. Синф раҳбари уни юқори 
савияда ўтказишга ҳаракат қилиши керак. Мазмуни саёз, мақсади мавҳум 
бўлган, ҳар сафар бир хил, номигагина ўтказиладиган йиғилишларнинг 
кимга кераги бор? 
Синф ота – оналар йиғилишини энг биринчи навбатда тарбиянинг 
муҳим бирор масаласини юксак педагогик даражага кўтариб чиқиши, 
ёритиб бериши, ота –оналарни болалар билан ишлаш услубиёти билан 
қуроллаштириш уларни қийин, шарафли ишга ундаш, руҳлантириш лозим. 
Синф раҳбари, директор ўринбосарлари билан синф ота – оналари 
йиғилишида кўриладиган масалаларни олдиндан ишлаб чиқиши керак. 
Мавзуларни режалаштиришда ўта қийин, ҳаётдан йироқ саволлардан 
қочиш лозим. Унда «болалардаги дангасаликни қандай йўқотиш керак?», 
«Болаларнинг яхши ўқишлари учун уларга қандай ёрдам бериш керак?», 
«Ўсмирларни ўз – ўзини тарбиялаш ишларига қандай жалб қилиш керак?», 
«Болаларни меҳнатга ўргатиш», «Оилада болаларда маданий хулқ – атвор, 
кўникма ва малакаларни таркиб топтириш» каби масалаларнинг қўйилиши, 
биринчидан ота – оналарда катта қизиқиш уйғотади, иккинчидан, уларда 
болани тарбиялаш мумкинлигини тўғрисида мустаҳкам ишонч пайдо 
қилади. Ахир ота – оналар бу каби саволларга етарли ишончли жавобларни 
мактабдан олмаса қаердан олади? 
Шуни ҳам унитмаслик керакки, йиғилишларда интизом бўйича ёхуд 
ўзлаштирмайдиган ўқувчилар тўғрисида ҳисобот кўриб чиқилмайди. Агар 
кўриладиган бўлса, бундай йиғилишларнинг фойдадан ҳам кўра зарари 
кўпроқ бўлади. 
Бу ота – оналарда нохуш кайфият уйғотади, уйига борган болани 
жазолаш мумкин бўлади, энг ёмони ҳажмига келмайдиган, мактабдан 
безадиган бўлиб қоладилар. 
Йиғилишда камчиликларни айтиб ўтиш эмас, уларни тугатиш 
йўлларини излаш, ҳар бир ўқувчи ҳақида алоҳида эмас, балки умумий 


32 
ҳолда гапириш, ўқувчи ва ота – онанинг шаън – қимматини сақлаш 
зарурдир. Шундай қилинганда ўқувчи ота – она, ўқитувчи ота – она, 
ўқитувчи – ўқувчи ўртасида келиб чиқадиган низо – нифоқларга ҳам 
барҳам берилади. 
Йиғилишларни ўтказишда оила тарбиясидан тажриба алмашишларга, 
яхши оилалар ташвиқотига катта аҳамият бериш керак. Бунда жуда кўп 
муаммолар ўз ечимини топади. Кам тажрибали оилалар катта сабоқ 
оладилар. 
Ота – оналар мажлиси бу ўқитувчилар қўлидаги энг муҳим 
қуроллардир. Бундан синф раҳбари унумли ва етарлича фойдаланиш 
лозим. 
Шундай қилиб ўқувчиларни миллий истиқлол ғоялари руҳида 
тарбиялаш жараёнида синф раҳбари болаларда ёшлигиданоқ ижтимоий 
фаоллик, мустақиллик, ташаббускорлик, ҳозиржавоблик, юксак масъулият 
ва бурч, эркин ва теран фикрлилик, қалби поклик, мустаҳкам иродалилик, 
мафкуравий курашчанлик каби комил инсон учун зарур бўлган характер 
сифатлари махсус, илмий асосда шакллантиради. Зеро, ўқувчилар ўз синфи 
манфаати доираси қобиғига ўралиб қолмасдан, ўз билим ва ижтимоий 
эҳтиёжларини кенгайтирган ҳолда умуммактаб манфаатлари учун иштирок 
этадилар. Умуммактаб доирасидан умумдавлат, умуммиллат манфаатлари 
доирасида бирлашади.


33 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish