Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/31
Sana21.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#22386
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
oila maktab va mahalla hamkorligining manavij tarbiyadagi ahamiyati

Х У Л О С А 
Ҳозирги даврда ўқувчиларни миллий истиқлол ғоялари руҳида 
тарбиялаш энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки миллий 
истиқлол ғояси Ўзбекистон халқининг тарихий мақсадларини амалга 
ошириш учун маънавий – руҳий куч – қувват манбаи ҳисобланади, 
демократик фуқаролик жамиятини қуриш учун илмий – назарий асос 
бўлиб хизмат қилади. 
Албатта бундай жамиятни фаол, тарбияланган ҳар томонлама етук 
инсонлар қурадилар. Шу сабабли Президент Ислом Каримов 
таъкидлаганидек, «Олдимизга қўйган олийжаноб мақсад муддаоларимизга 
етиш, эски мафкуравий асоратлардан батамом холос бўлиш, ғоявий 
бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, бегона ва ёт ғояларнинг 
хуружидан ҳимояланиш, бундай тажовузларга қарши тура оладиган ҳар 
томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш зарурати халқимиз ва 
жамиятимиз манфаатларига мос янги мафкурани шакллантиришни тақазо 
этмоқда»!
51
Шу мақсадда 1993 йилда «Ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҳалла, 
мактаб ҳамкорлиги» концепцияси қабул қилинди. Унда бола тарбиясида 
ҳар уччала бўғиннинг барча ҳаракатларини жипслаштириш, ўзаро 
ҳамкорлигини таъминлаш, бир – бирларига кўмаклашишга алоҳида 
эътибор берилган. Чунки бола тарбияси – умумхалқ ишидир. 
Концепцияда оилага алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистонда 1998 
йил «Оила йили» деб эълон қилиниши, оиланинг тарбиявий ролини янада 
кучайтиради. Қайд этилган масалалар жамиятимиз, халқимиз, давлатимиз 
тақдири ва унинг дунё миқиёсидаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий 
салоҳияти шакллантиришда ғояни катта аҳамиятга эга эканлиги 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 мартда 
қабул қилинган «Ижтимоий –маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, 
51
И.А.Каримов Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. 9 – жилд, Тошкент, «Ўзбекистон», 2001 йил, 
220 – бет.


108 
диний ақидапарстликнинг олдини олиш чора –тадбирлари тўғрисида»ги 
130 –сонли қарори мисол бўла олади. 
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги 
Қонунининг 30 –моддасида Вояга етмаган болаларнинг ота –оналари ёш 
қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя 
қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта 
махсус касб – ҳунар таълимни белгилаб қўйилган. 
XXI асрдаги ўзбек оиласи ўз тарихий анъаналари билан чамбарчас 
боғлангандир. У бир қатор сифат кўрсаткичларини, жумладан, 
меҳнатсеварлик, иқтисодий тўкинлик, бағрикенглик ва бошқа маданий – 
маънавий баркамоллик босқичларини бошидан кечирмоқда. Бу табиий 
жараёндир. 
Инсон бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоий зотдир. 
У оилада онадан туғилади ва оила муносабатлари таъсирида, онанинг 
иссиқ бағрида тарбияланади. Лекин инсон зурриётининг генезисини, 
биологик яшашини белгилаб берувчи майл (инстинкт), шартсиз 
рефлекслар ҳам онага, ҳам отага боғлиқдир. Буни боланинг ташқи 
қиёфасидан, ота билан онага ўхшашликларидан ҳам билса бўлади. Фақат 
бугин эмас. Бир қатор қобилиятлар, истеъдодлар, шу жумладан, мусиқага, 
спортга, хорижий тилларни ўрганишга қизиқишлари ҳам болага ота –
онасидан ўтади, кўпгина касалликлар, хусусан, гиёҳвандлик, қон 
касалликлари ҳам суяк суради, наслдан наслга ўтади. Наслий хасталикни 
Чингиз Айтматов олимлар бир неча турларга бўлиб ўрганишларига 
диққатини тортади ва ёзади. «…..жиноятчининг еттинчи авлодидаги 
бобоси жуда уста жаллод бўлган экан…. бу одамхўрнинг қотилликка, ўз 
қурбонини шафқатсизлик билан азоблаб ўлдиришга мойиллиги насл –
насабдан ўтиб келган».
52
Чингиз Айтматовдан буюк ёзувчини безовта қилган, ором ва 
эътиборини ўғирлаган наслий касаллик ота ё онадан бошланган бедаво 
52
Чингиз Айтматов, Мухтор Шохонов «Чўққида қолган овчининг оҳи - зори», 130 – бет.


109 
дарддур. У миллатнинг келажагига, тақдирига дахлдор. Наслий суяк 
сурувчи авлоддан ўтиб авлодларга такрорланувчи касалликларолдида 
жаҳон медицинаси ҳозирча ожиз, улардан ҳар қандай бақувват организм 
ҳам узил – кесил даволашдан олдини олиш муҳимроқ. У даҳшатли 
кўргиликлар олди фақат юқтирмаслик, ўша вабога яқинлашмаслик, онгли 
иш тутиш орқали юксак маънавият орқали олинади. Зурриётнинг соғлом 
бўлиши учун фақат ота – она эмас, уларнинг насл – насаби ҳам соғлом 
бўлиши шарт. Ота – она ва оила бошлиқларининг бу ҳақда ўйлаб 
кўрадиган, бош қотирадиган даври аллақачон келган. 
Маҳалла халқимизнинг азалий удумлари, урф –одатлари ва 
анъаналарига таянган ҳолда улкан тарбиявий функцияни бажаради. Лекин 
мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлиги кўп меҳнат талаб қиладиган мураккаб 
ишдир. 
Юқоридаги таҳлилдан келиб чиқиб оила, маҳалла, мактаб 
ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш учун қуйидаги таклифларни 
киритишни лозим топдик: 
1. 
Синф раҳбари ва мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлиги 
концепциясидан келиб чиқиб пухта ўйланган режа ишлаб чиқиши керак. 
2. 
Оилада тарбиявий ишларнинг режасини синф раҳбари ота – 
оналар мажлиси муҳокамасига қўйиши ва амалга ошириш зарур. 
3. 
Оиланинг 
мактаб 
олдидаги 
масъулияти 
ҳақида 
Республикамизда биронта директив ҳужжат йўқ. Уни яратиш лозим. 
4. 
Маҳалладаги профилактика ишлар нозири ва бошқа 
комиссияларнинг мактабга келишларини таъминлаш зарур. Айниқса 
бошланғич синф ўқувчиларининг кам таъминланган қисмини маҳалла 
қаттиқ назоратга олиш мақсадга мувофиқдир. 
5. 
Мактаб, 
оила 
ва 
маҳалла 
ҳамкорлиги 
масаласида 
телевиденияда, газетада махсус рукн ташкил қилиш давр талабидир. 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish