3. Поғоналар ва карьерлар бортларидаги кўчкилар.
Кўчки — қияликни (баъзан унинг асосини ҳам) қўшиб оладиган тоғ жинсларининг секин-аста силжишини намоён этувчи, карьерларда тоғ жинслари массиви деформациясининг энг кўп тарқалган ва мураккаб тури. Тоғ жинсларининг сирғалиши доимо ҳар қандай кўчкининг тузилиш элементларига хос ва улар учун мажбур бўлган бир ёки бир неча сирпаниш юзалари бўйлаб содир бўлади. Кўчкилар қияликларни бузади, уларнинг қиёфасини ўзгартиради ва бирор сабаб тоғ жинсларининг массиви таъсири остида турғунлигини йўқотганлигини кўрсатади.
Кўчкилар ўз ўлчамлари (Режада ва ҳажми бўйича), тоғ жинслари массаларининг силжиш шакли, ривожланиш динамикаси, уларнинг юзага келиш сабаблари ва бошқа аломатлар бўйича турли хил бўлади.
Кўчкилар ҳажми бўйича: майда (кўчки массаларининг ҳажми – юзлаб ва минглаб куб метрларда); ўртача (ўнлаб ва юзлаб минг); йирик (миллионлар) турларга ажратилади. Ҳар бир кўчки кўчкининг ўлчами ва унинг типи билан белгиланадиган чегаралар ва шаклга эга бўлган кўчкили чегарани ҳосил қилади. Сирғалувчан ёки сирғалиб кетган тоғ жинслари кўчки жисмини ҳосил қилади. Кўчки массалариннг узилиши ва уларнинг сирғалиши содир бўладиган юза сирпаниш юзаси деб аталади. Баъзан кўчки бир неча сирпаниш юзаларига эга бўлади, бундай ҳолатда унинг тузилиши анча мураккаб бўлади ва алоҳида кўчки блокларининг бир бирига нисбатан силжиши билан тавсифланади. Сирпаниш юзаси – кўчкининг муҳим диагностик аломати саналади. У турли шаклларга эга: бир хил изотроп жинсларда кўпинча эгилган, юмалоқ-цилиндр шаклга яқин бўлади; бир жнисли бўлмаган жинсларда сусайиш текислигининг ҳолати ва мўлжали билан белгиланади (бундай текисликлар - турли таркибли жинсларнинг алоқаси, бир массали жинсларнинг қатламлилиги, тектоник бузилишлар дарзларининг юзалари, сусут тоғ жинсларининг қатламлари, музлаб қоладиган жинслар знонаси ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Қияликнинг устки ва пастки қисмларида сирпаниш юзасининг чиқиш жойи, кўчкининг учи ва этагининг ҳолатини, чапдан ва ўнгдан эса – унинг бортларини белгилаб беради. Унинг усоатткасида ва жисмда, кўчки ҳосил бўлишидан аввал ва ривожланиш жараёнида турлича йўналишдаги дарзлар шаклланади. Қияликнинг устки қисмида кўчки учида, одатда қиялик бўйлаб йўналтирилган вертикал узилиш дарзлари ҳосил бўлади. Шундай дарзларнинг бирининг текислиши, кўчкининг учининг устида асосий вертикал поғонани ҳосил қилади, у эса қияликда поғона яратади. Баъзан қияликда бир неча шундай поғоналар пайдо бўлади. Узилиш дарзларм ҳаам тортилувчан кучланишлар ҳаракатланадиган учтки қисмда кўчкининг жисмида юзага келади. Кзчки жисмининг пастки қисмида, кўчкили жисм тормрзланишидан кучланашларнинг ҳаракатланиши натижасида пайдо бўладиган парчаланиш (силжиш) дарзлари пайдо бўлади. Кўчки бортлари бўйлаб, қияликка перпендикуляр йўналтирилган парчаланиш дарзлари юзага келади. Кўчки жисмида бўйлама ва қиялама дарзлар юзага келиши мумкин. Уларнинг пайдо бўлиши сабаби – бортлар олдида ва кўчки марказида кўчкили массаларнинг бир хил бўлмаган силжиш тезлиги.
Кўчки Режаида турли кўринишлар бўлиши мумкин, ва бу уларнинг ҳосил бўлиш шароитлари ва қияликларнинг геометрик параметрлари билан боғланган. Кўпинча, узунлиги фронти бўйича (қиялик бўйлаб) кенглигига тенг бўладиган юмалоқ шаклдаги кўчкиларни учратиш мумкин. Бундай кўчкилар цирксимон деб аталади. Фронтал кўчкилар ҳам кенг тарқалган. Уларнинг фронти бўйича узунлиги кенглигидан анча катта бўлади. Чўзилган кўчки-оқимлар энг кам тарқалганларидир. Юзага келиши мумкин бўлган кўчкиларни баҳолаш, истиқболлар ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун учун силжиш жараёнининг динамикасини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Кўчкиларнинг вақтда ривожланишини таҳлил қилиш асосида, улардан баъзилари тезроқ, тўсатдан содир бўлади ва ҳалокатли туга эга эканлиги, бошқалари эса секин, сўниб борувчи ёки ўсиб борувчи тезликда содир бўлиши ҳақида хулосага келиш мумкин. Ҳар бир кўчкининг ривожланиш жараёнида, кўчки деформациялари турли жадалликда ўтадиган даврлар, босқичлар кузатилади. Ҳар бир кўчкининг ривожланиш динамикаси уч босқичга ажратилади: тайёргарлик, ҳақиқий ҳосил бўлиши, мавжуд бўлиши (стабиллашиши) (2.3-расм). Уларнинг ҳар бир маълум вазиятдаги давомийлиги турлича. Кўчкининг тайёргарлик босқичи ойлаб ва йиллаб давом этиши, тоғ жинслари массивига жадал таъсир кўрсатганда эса минимумгача қисқаради. Ушбу босқич вақтида табиий ва сунъий (техноген) омиллар таъсири остида массивнинг турғунлиги секин-аста пасаяди. Турғунлик заҳираси коэффициенти секин-аста ёки саркраб ўтиш тарзида камаяди, ва массив чегаравий мувозанат ҳолатига ўтади. Тайёргарлик босқичи учун унчалик сезилмайдиган деформациялар (микросилжишлар) учун унчалик сезилмайдиган дарзлар, юмшоқ боғлама жинслар учун эса — пластик деформациялар хосдир. Кўпинча улар махсус ускуналар ва маркшейдерлик кузатувлари ёрдаида фақат асбоб билан аниқланиши мумкин (3-бобга қаранг). Тегишли шароитларда (кўчки ҳосил бўлиш омилларини бартарф этиш) кўчки деформациЛари сўниб қолиши мумкин, кўчкини ривожлантириш эса тайёргарлик босқичида тугайди.
Кўчкининг ушбу ҳақиқий ҳосил бўлиши шунингдек бир неча сониядан то кўплаб ойларгачабўлган турли давомийликка эга. Ушбу тур учун тоғ жинслари массиви билан турғунлигини йўқотиш ва кўчки жисмининг ёки унинг алоҳида қисмларининг (блокларининг) максимал силжиш тезликлари хос саналади.
Кўчкининг мавжудлик (турғунлик) босқичи у тўлиқ шаклланиб бўлганидан ва сурувчи ва тутиб турувчи кучларкелганидан сўнг, бироз қияликларнинг янги геометрик параметрларида келади. Бошқа ҳолатларда кўчки унинг ҳосил бўлиш сабабларина юзага келтирган сабабларни бартараф этиш натижасида мустаҳкамланиши мумкин.
Тоғ жинслар массивларининг кўчки деформациялари намоён бўлиш шакли бўйича ҳам, ўзининг ривожланиш динасикаси бўйича ҳам турличадир, ва карьерларнинг геологик тузилиши ва уларнинг геометрик параметрлари билан белгиланади. Кўчкилар қуйидаги турларга ажратилади: изотроп массивли, контактли ва қопламали, ётувчан биқиннинг чуқурлик қатламли жинслари осилиб турувчи биқинининг чуқур қатламли жинслари (силжувчан кўчкилар ва итариб турувчи кўчкилар).
Do'stlaringiz bilan baham: |