Техник восита ва асбоблар номи
|
Аниқланувчи параметр ёки қулланилиш
соҳаси
| |
Материал сиртининг бутунлиги ва
мустаҳкамлиги, конструкциянинг яхлитлиги
|
Кашкаров эталон болғаси, Физдел болғаси,
КН, ДПГ-4, ГПНС-Л, ГПНВ-5 асбоблари
|
Бетон сиртининг мустаҳкамлиги
|
УКБ-I. УКБ-Iм, УК-16П, УК-10П, Бетон-8-
УРЦ ва ҳ.к. асбоблар.
|
Конструкция материалининг мустаҳкамлиги
ва бир жинслилиги, конструкцияда дефектларни қидириш
|
ИСМ-I, ИЗС-1OH асбоблари, бетатронлар ва б.
|
Конструкцияларда арматуранинг жойлашиши ва кесими ҳамда
конструкциядаги металлар
|
10-20 м ли пўлат рулетка, узунлиги 0.5-1 м
ли, 1мм бўлаклардан иборат пўлат чизғич
| | |
Болға золдири изининг диаметри
|
Штангенциркуль, штангенглубинометр
|
Бетоннинг ҳимоя қатлами қалинлиги,
стерженлар диаметри, дефектлар ўлчами
|
МБП-2 микроскопи,
аниқловчи лупа
| | |
Ёриқларнинг очилиш кенглиги
| |
Текшириш қийин бўлган жойлардаги
конструкцияларни текшириш
| | | | |
Металл қирқувчи арра, эгов, омбир
| |
Телеобъективли дурбин ёки фотоаппарат
|
Узоқдаги конструкцияларни текшириш
| |
Дефектли конструкцияларни расмга олиш
|
Чизғичли пўлат сим, оптик қуйилмали нивелир, гидравлик прогибомер, механик
прогибомер
|
Қурилиш конструкцияларидаги эгилиш
|
Чизғичли сатҳ, оптик қуйилмали теодолит
|
Қурилиш конструкцияларидаги
буралиш ва бўртиб чиқиш
| | |
Конструкция сиртининг перпендикулярлиги
|
Шаблон, щуплар, текширув чизғичлари, соат
типидаги индикатор
|
Конструкция сиртининг ночизиқлилигини ва
қийшиқлигини аниқлаш
|
0,3 м ли, 1 мм бўлинмали чизғич
|
Қурилиш конструкцияларидаги дефектлар
миқёси
|
Н.Н.Аистов прогибомерлари,
индикаторлар
| |
Н.Н.Максимов соат типидаги
|
Конструкциядаги эгилишлар ривожланишини кузатиш
|
Гипсли ва металл маяклар, кўрсаткичли рычагли маяклар, соат типидаги қуйилмали
индикаторлар, МБП-2 микроскопи
|
Дарзлар хосил бўлиши ва ривожланишини кузатиш
| |
Кузатув-текширув жараёнида
| |
Конструкция сиртига белги қўйиш, ёзиш
|
Синчиклаб текширишда бино конструкцияларидаги зилзилага қарши кўрилган чора-тадбирлар, хусусан, зилзилавий белбоғларнинг мавжудлиги, эшик ва деразалар орасидаги оралиқларнинг, сарбасталарнинг, оралиқ ва ёпма конструкцияларининг таяниш масофалари ва ҳ.к. меъёрий талабларга ёки лойиҳага мослиги текширилади.
Бундан ташқари, конструктив элементлардаги дефектлар, шикастланиш ва деформация ҳолатлари ўрганилади, хусусан, материалнинг мустаҳкамлиги, бикрлиги ва бошқа сифат ва геометрик тавсилотлари текширилади.
11.2.Текширишда ўлчов ишларини ўтказиш
Ўлчов ишларини ўтказишдан мақсад, қурилиш конструкциялари ва уларнинг элементларини ҳақиқий геометрик параметрларини ойдинлаштириш, уларни лойиҳага мослиги ёки ўзгаришларни аниқлашдан иборат. Асбоблар ёрдамида ўлчовлар натижасида конструкцияларнинг оралиқлари, уларнинг жойлашуви ва режадаги қадамлари, кўндаланг кесим юзалари, баландлик бўйича ўлчамлар, характерли бирикмаларнинг белгилари, улар орасидаги масофалар ва ҳ.к. ойдинлаштирилади. Ўлчов ишлари натижасида конструкцияларнинг ҳақиқий жойлашиши бўйича режаси, бинонинг қирқими, юк кўтарувчи конструкциялар ва уларнинг элементларининг ва бирикув тугунларининг ишчи кесимлари чизилади.
Ўлчов ишларини ўтказиш мақсадида қуйидаги ўлчов асбоблари 4.2- жадвалда келтирилган бўлиб, зарурият бўлганда нивелер, теодолит, лазерли дальномер, турли дефектоскоплар ва ҳ.к., булардан ташқари фотограмметрия (объектларни фотосуръатларига нисбатан шакли, ўлчами, ҳолатларини аниқловчи соҳа) қўлланилади.
Текширув ишларини олиб боришда қўлланилган қурилиш ашёсидан қатъий назар, қуйидаги ўлчов ишлари олиб борилади:
иншоотнинг бўлувчи ўқларининг вертикал ва горизонтал ўлчамлари аниқлаштирилади;
юк кўтарувчи конструкцияларнинг оралиқлари ва қадамлари текширилади;
юк кўтарувчи конструкцияларнинг асосий геометрик параметрлари аниқланади;
конструкциялар ва уларнинг элементларини ҳисобий кесимларини ҳақиқий ўлчамлари аниқлаштирилиб, уларни лойиҳага қанчалик мослиги аниқланади;
элементлар ва уларнинг таянч қисмларини тақалиб бирикувчи тугунларининг шакли ва ўлчамлари аниқлаштирилиб, уларни лойиҳага мослиги аниқланади;
таянч конструкцияларнинг вертикалдан оғиши ва қўшни элементлар орасидаги паралеллик, бирикув чокларининг мавжудлиги ва жойлашуви, кесимининг ўзгариш жойлари текширилади;
эгилиш, солқилик, вертикалдан оғиш, қийшайиш, букилиш, қўзғалиш ва силжиш каби деформациялар ўлчанади;
Булардан ташқари:
темирбетон конструкцияларда арматураларнинг мавжудлиги, жойлашуви, сони унинг синфи, арматура ва қўйилма деталларидаги коррозия белгилари ҳамда ҳимоя қатламининг ҳолати аниқланади;
темирбетон ва тош-ғишт конструкцияларда дарзларнинг мавжудлиги ва уларнинг очилиш кенглиги аниқлаштирилади;
металл конструкцияларда сиқилган стерженларнинг тўғри чизиқлилиги, бирикув планкаларининг мавжудлиги, кўндаланг кесимлари фарқ қилувчи элементларнинг ҳолати, ҳақиқий узунлиги, пайванд чокларининг сифати, парчинмихлар ва болтларнинг жойлашуви, сонлари, диаметрлари, элементларнинг чекка ва уч қисмларига махсус ишлов берилганлик даражалари текширилади;
ёғоч конструкцияларда элементларнинг эгилиши ва қийшайиши, уларнинг узунлиги бўйича узилиш ёки дарзларнинг мавжудлиги, биологик шикастланган жойларнинг мавжудлиги ва уларнинг ўлчамлари қайд этилади.
а)
Do'stlaringiz bilan baham: |