Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


Суғурта муносабати ва бозорнинг инфратузилмасининг суғурта бозори ривожланишидаги аҳамияти



Download 5,04 Mb.
bet67/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

3.Суғурта муносабати ва бозорнинг инфратузилмасининг суғурта бозори ривожланишидаги аҳамияти.
Суғурта бозори инфратузилмасида аудиторлик ташкилотлари ҳам ўзига хос ўринга эга. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунига мувофиқ суғурта ташкилотлари ҳам аудиторлик текширувидан ўтишлари мажбурий қилиб белгилаб қўйилган. Аудиторлик текшируви суғурта ташкилотининг сўровига асосан амалга оширилади. Унинг натижасига кўра, аудитор суғурта ташкилотининг молиявий аҳволи юзасидан ўз хулосасини беради. Мазкур хулосада суғурта ташкилотининг молиявий ҳолати акс эттирилади. Суғурта ташкилоти аудитор тақдим этган хулосадан келиб чиқиб, ўзининг молиявий ҳолатини яхшилаш стратегиясини ишлаб чиқади ҳамда уни амалга оширади.
Суғурта фаолияти ўзига хос хусусиятларга ҳам эга бўлиб, махсус (масалан, тижорат банклари бухгалтерияси каби) бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини ишлаб чиқишни талаб этади. Шуни қайд этиш лозимки, суғурта фаолиятини текширувчи аудитор бу соҳа юзасидан махсус билимга эга бўлмаса, томонлар ўртасида келишмовчилик юзага келиши мумкин. Шу сабабдан, суғурта фаолиятини ривожлантиришда унинг ўзига хос бўлган бухгалтерия ҳисобини юритиш муҳим аҳамият касб этади.
Юқоридагилардан ташқари махсус ихтисослашган маслаҳатчилар ҳам суғурта бозори инфратузилмасининг субъекти сифатида фаолият юритишлари мумкин. Мазкур субъектлар жумласига ихтисослашган ва кенг қамровли маслаҳат бюролари, адвокатлик ҳамда баҳоловчи фирмаларни киритиш мумкин. Шу ўринда таъкидлаш мумкинки, мамлакатимизда маслаҳатчилик хизматининг ривожланганлик даражаси ҳозирда юқори эмас ва мазкур мутахассислар суғурта фаолиятида деярли иштирок этишмаяпти.
Халқаро тажрибани ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, бозор инфратузилмаси суғурта бозори инфратузилмасини шакллантириш билан бир бутунликда кечадиган жараёндир. Ўзбекистонда суғурта бозори инфратузилмасининг шакллантирилиши бирмунча ўзгача тарзда кечмоқда.
Суғурта бозори инфратузилмасида алоҳида мустақил фаолият кўрсатиши лозим бўлган суғурта воситачилари, аудиторлари, суғурта объектларини баҳоловчи(эксперт)лар ҳамда бошқа субъектлар, хорижий амалиётдагидан фарқли равишда, мамлакатимизда фаолият юритаётган суғурта ташкилотларининг ўзига бириктирилган. Гарчи, суғурта бозори инфратузилмасининг ривожланиши суст кечаётган бўлсада, суғурта ташкилотларининг ўз инфратузилмасини ривожлантиришга бўлган ҳаракатлари кўзга ташланмоқда.
Хусусан, бу борада “Ўзбекинвест” МСКнинг этакчи бўлаётганини, унинг қошида “Суғурта олами” номли суғурта бизнесини ўқитиш ва “Инноватсия ва суғурта хизматларини ривожлантириш” марказлари, “Ўзбекинвест эксиминформ” маркетинг ҳамда “Ўзбекинвест Ассистанс” сервис агентликлари “Ўзбекинвест Сармоялари” инвестицион компания шунингдек, бошқа шўъба корхоналар самарали фаолият кўрсатаётганлигини қайд этиш мумкин.
Суғурта бозори инфратузиласини шакллантириш ва унинг субъектлари фаолиятининг меъёрий-хуқуқий базасини такомиллаштириш Ўзбекистонда суғурта бозори тараққиётини янги ривожланиш босқичига олиб чиқади. Хусусан, мамлакатимизда суғурталовчилар уюшмасини ташкил этиш, актуарий, сюрвеер каби субъектларнинг фаолиятини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish