Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


Суғурта муносабатларини нотармоқ классификацияси



Download 5,04 Mb.
bet62/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

6.5.Суғурта муносабатларини нотармоқ классификацияси
Мажбурий давлат суғуртаси
Режа
1.Шахсий суғурта ва мажбурий давлат суғуртасининг назарий асослари
2.Ўзбекистонда мажбурий давлат суғуртасини амалга ошириш тартиби
3.Ўзбекистонда мажбурий давлат суғуртасининг ривожлантириш муаммолари


1.Шахсий суғурта ва мажбурий давлат суғуртасининг назарий асослари
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг суғурта соҳасида туб ўзгаришлар юз берди. Иқтисодий ислоҳотлар туфайли тармоқда рақобат асосида фаолият кўрсатадиган турли мулкчилик шаклларидаги суғурта компаниялари вужудга келди. Мулкларни давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши, янги типдаги тадбиркорлик тузилмаларини вужудга келиши, ташқи иқтисодий фаолиятнинг жадал суръатлар билан ривожланиши суғурта хизматларига бўлган талабни кескин ошишига сабаб бўлди.Таъкидлаш лозимки, мустақиллик йиллари суғурта соҳасини ислоҳ қилиш юзасидан жиддий қадамлар қўйилди.
Тармоқда туб ислоҳотларни амалга ошириш жараёни дунёда тан олинган бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос модели “Ўзбек модели” принципларига мос равишда кечди. Давлат бошқа соҳаларда бўлгани каби суғурта соҳасида ҳам бош ислоҳотчи сифатида фаол иштирок этди. Дастлаб, 1993 йилда “Суғурта тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
1994 йили ҳукумат қарорига мувофиқ “Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари ва бошқа ўзи юрар машина ва механизмлар эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” қарори қабул қилинди ҳамда 1995 йил 1 январдан мажбурий суғуртанинг ушбу тури амалиётга жорий этилди. 1996 йили Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг тасдиқланиши муносабати билан суғурта фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш тизими мустаҳкамланди.
Кодекснинг 52-боби суғуртага бағишланган бўлиб, унда суғурта шартномасини тузиш тартиби ва унга бўлган талаблар, мажбурий ва ихтиёрий суғурта каби масалалар ўз аксини топган.
1997 йили давлат иштирокида бир қатор йирик суғурта компаниялари ташкил этилди. 1994 йилда ташкил этилган “Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси “Ўзбекинвест” миллий суғурта компаниясига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги собиқ Давлат суғурта бош бошқармаси негизида “Ўзагросуғурта” ва “Кафолат” давлат-акциядорлик суғурта компаниялари ташкил этилди.1998 йил суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилди. Шу йили Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Суғурта назорати давлат инспекцияси ташкил этилди.
Республика ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча суғурта компаниялари янги ташкил этилган Суғурта назорати давлат инспекциясида қайта рўйхатдан ўтказилди. 2002 йил Ўзбекистон Республикасида суғурта хизматлари бозори ривожланишида янги босқични бошлаб берди. Суғурта фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор қонунчилик ҳужжатлари имзоланди.
Ривожланган давлатларда суғурта кундалик ҳаётнинг ажралмас бир бўлагига айланганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Бугунги кунда АҚШ, Япония ва Европа Иттифоқи давлатларида кўпчилик фуқаролар фақат ўз ҳаётларинигина эмас, балки бутун мол-мулкини, фарзандларини тўлиқ суғурталагани айни ҳақиқатдир. Бу бежиз эмас, албатта, улар суғуртани тинч ҳаёт кечириш учун тўлов” деб талқин этишади.
Суғурта ривожланган давлатлар иқтисодиётида муҳим ўрин тутишини қуйидаги рақамлардан ҳам англаб олиш мумкин. Япония ялпи ички маҳсулотида суғурта хизматларининг ҳажми қарийб 12 фоизни ташкил этади. Кунчиқар мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи ўз ҳаётларини суғурта қилишган.
Шахсий суғурта-бахтсиз ҳодисалар ёхуд табиий ҳодисалар рўй бериши оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига шикаст етказилиши билан боғлиқ уларнинг мулкий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган суғуртанинг мустақил тармоғи.
Шахсий суғурта фуқаролар бошига кулфат тушганда уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Шу маънода, шахсий суғурта ижтимоий ҳимоянинг ҳаётий тажрибада синалган ишончли шаклидир. Шахсий суғуртанинг, хусусан унинг ажралмас бўғини бўлган фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғуртасининг жорий этилиши бир неча асрлик тарихга эга.
1541 йилда Европада мавжуд бўлган денгиз ҳуқуқи қоидаларига кўра, кема эгалари шу кема капитанларини бахтсиз ҳодисалардан суғурталашлари шарт бўлган. Шахсий суғуртанинг баъзи белгилари қадимги римликларга ҳам маълум бўлган. Ўша пайтда Диана ва Антони мухлисларининг диний жамияти бўлган. Унга аъзо бўлиб кирган шахслар аъзолик бадалини тўлашган.
Жамият аъзоларидан вафот этганда уни кўмиш билан боғлиқ ҳаражатлар жамият ҳисобидан амалга оширилган ва хатто, пул маблағларининг муайян қисми вафот этган шахснинг меросхўрларига берилган.1699 йил Англияда шахсий суғурта билан шуғулланадиган дастлабки суғурта ташкилоти барпо этилган ва у аввало бева аёллар ҳамда етим болаларни суғуртасини амалга оширган. Бу жамиятнинг номи “Ekvatebl” деб аталган. 18-асрда эса Германияда суяк синиши ҳолатларидан ҳимоялаш бўйича ўзаро ёрдам уюшмалари ташкил этилган. 1849 йили Англияда темир йўлларда бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш бўйича дастлабки “Railway Death Rassengers Company” номли суғурта компанияси тузилди.
Шахсий суғурта бўйича суғурталанувчи сифатида ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс бўлиши мумкин. Шахсий суғурта - бу инсон ҳаётига, унинг меҳнат қобилияти васаломатлигига таҳдид соладиган турли хавф-хатарлардан ҳимояланишнинг муҳим шакли. Ҳозирги пайтда шахсий суғурта суғурта фаолиятининг йирик тармоғи сифатида жаҳон амалиётида кенг қўлланилади. Ривожланган хорижий давлатларда шахсий суғурта турлари бўйича келиб тушган суғурта мукофотлари бошқа суғурта турлари бўйича келиб тушган суғурта мукофотларига нисбатан юқори салмоққа эга.
Шахсий суғурта, одатда, фуқароларни қуйидаги хавф-хатарлардан ҳимояланишини назарда тутади:
-суғурталанувчининг ёки суғурталанган шахснинг вафот этиши;
-меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотиши;
-нафақа ёшига этиши билан фуқаронинг фаол меҳнат фаолиятини тугаши.
Юқорида қайд этилган ҳамма ҳолатларда суғурта ҳодисасини рўй бериши суғурталанувчининг ёки суғурталанган шахснинг даромадини камайишига сабаб бўлади. Илмий-иқтисодий адабиётларда шахсий суғурта турлича таснифланади.
Мутахассислар ўртасида кенг тарқалган фикрларга кўра, шахсий суғурта 2 та кичик тармоққа бўлинади:
- ҳаёт суғуртаси;
- соғлиқни суғурталаш;
Соғлиқни суғурталаш, ўз навбатида, 2 та гуруҳга бўлинади:
- бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш;
- тиббий суғурта.
Шахсий суғуртани ҳаёт суғуртасига ва соғлиқни суғуртасига бўлинишига асосий сабаб суғурта суммаларини жамғарилиб борилишидир. Ҳаёт суғуртаси узоқ муддатли бўлиб, унда шартнома бўйича белгиланган суғурта суммаси ҳар йили жамғарилиб боради. Фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталашда суғурта суммалари жамғарилмайди, муддати 1 йилдан ошмайди.
Мажбурий тарзда амалга ошириладиган шахсий суғурта турларига қуйидагилар киради:

  • йўловчиларни бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурталаш;

  • солиқ органлари ходимларини бахтсиз ҳодисалардан мажбурий давлат суғуртаси;

- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини бахтсиз ҳодисалардан мажбурий давлат суғуртаси.

Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish