2022 йилда Ахборот хизмати томонидан бажариладиган ишлар кўламини яна 30 фоизга ошириш режалаштирилган. Бунда компаниянинг ташқи ахборот сиёсатига асосий эътибор қаратилиб, марказий телеканаллар, кенг аудиторияга эга интернет сайтлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш мақсад қилинмоқда. Шу усулда компания мижозлари билан онлайн мулоқот ўрнатиш мўлжалланмоқда.
Шунингдек, МТРКнинг теле ва радиоканаллари билан ҳамкорликда суғурта соҳасида, хусусан компанияда соҳага оид жорий қилинаётган янгиликлар, суғуртадаги янги хизмат турлари юзасидан “Суғурта бизга нима беради?” рукни остида туркум кўрсатувлар ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу лойиҳанинг объекти асосан республикамизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари ҳисобланади.
Ахборот хизматининг 2022 йилдаги барча медиа режаси Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”га ҳаммоҳанг равишда амалга ошириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, жорий йилда Жамият ижобий имижини шакллантириш борасида компаниянинг расмий веб-сайти ижтимоий тармоқдаги барча саҳифаларида суғурта фаолияти, соҳадаги янгиликлар тўғрисида узлуксиз материаллар чоп этиш режалаштирилган. Бошқа оммавий ахборот воситаларида янада кўпроқ материаллар чоп этиш учун ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш муҳим вазифалардан бири этиб белгиланган.
Жорий йилда босма нашрларга нисбатан, электрон оммавий ахборот воситалари, марказий ва ҳудудий телеканаллар билан ҳамкорлик қилишга янада жиддий эътибор қаратиш устувор мақсадлардан бири ҳисобланади. Боиси босма компания мижозлари ва ахборот истеъмолчиларининг асосий қисми айнан шу платформада жойлашганлигидир.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Ахборот хизматининг иш самарадорлиги ва ишлар кўлами ривожланиш динамикаси қуйидагича:
Телканалларда чиқишлар сони – 2021 йилда 32 тага (ўтган йилга нисбатан 300 фоиз), 2022 йилда 52 тага (ўтган йилга нисбатан 162 фоиз) етказиш режалаштирилган.
Радиога чиқишлар сони – 2021 йилда 13 тага (ўтган йилга нисбатан 433 фоиз), 2022 йилда 20 тага (ўтган йилга нисбатан 153 фоиз), 2023 йилда 25 тага (ўтган йилга нисбатан 125 фоиз) етказиш режалаштирилган.
Босма нашрларда чиқишлар сони – 2021 йилда 26 тага (ўтган йилга нисбатан 86 фоиз), 2022 йилда 45 тага (ўтган йилга нисбатан 173 фоиз) етказиш режалаштирилган.
Интернет сайтларида чиқишлар сони – 2021 йилда 276 тага (ўтган йилга нисбатан 324 фоиз), 2022 йилда 300 тага (ўтган йилга нисбатан 109 фоиз) етказиш режалаштирилган.
Матбуот анжумани ва брифинг сони – 2021 йилда 11 тага (ўтган йилга нисбатан 220 фоиз), 2022 йилда 12 тага (ўтган йилга нисбатан 109 фоиз).
Танқидий материалларга муносабат билдириш ҳолати – 2021 йилда 2 тага (барчасига муносабат билдирилган), 2022 йилда ҳам эҳтимолий барча танқидий материалларга тўлиқ муносабат билдириш режалаштирилган.
Жамият бизнес-режасининг прогноз кўрсаткичлари
Суғурта фаолиятини самарали ташкил этишнинг муҳим йўналишларидан бири режалаштириш бўлиб, қуйидагилар унинг асосий босқичларини белгилайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |