Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


Суғурталовчилар учун устав капиталининг энг оз



Download 5,04 Mb.
bet81/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

Суғурталовчилар учун устав капиталининг энг оз34
МИҚДОРЛАРИ
(эквиваленти минг евро)

Суғурта фаолияти турлари



2012 йил 1 июлдан



2014 йил 1 июлдан



Умумий суғурта соҳасида



1 125,0

1 500,0

Ҳаётни суғурталаш соҳасида



1 500,0

2 000,0

Мажбурий суғурталаш бўйича



2 250,0

3 000,0

Фақат қайта суғурталаш бўйича



5 000,0

6 000,0

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида суғурта тизимини изчил ривожлантириш, ушбу фаолият билан шуғулланувчи субектларга яратилган кафолатлар туфайли уларнинг иқтисодиётимиздаги ўрни ва роли тобора ошиб бормоқда.


Мамлакатимизда 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги, 2009 йил 16 апрелда қабул қилинган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги, 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги, 2008 йил 10 сентабрда қабул қилинган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонунлар суғурта бозорида фаолият юритувчи субектлар учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Айни пайтда давлатимиз раҳбарининг 2007 йил 10 апрелда қабул қилинган “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “2007-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури”, 2008 йил 21 майда қабул қилинган “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори суғурта фаолиятини янада такомиллаштириш, суғурталовчи ташкилотларнинг капиталлашуви ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг ҳудудий тармоқларини кенгайтириш ва суғурта компанияларининг инвестистион жараёнлардаги иштирокини рағбатлантириш, шунингдек, суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2009 йил 24 июнда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни тўлақонли амалга оширишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги, 2008 йил 24 июнда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишнинг тўлиқ амал қилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги, 2008 йил 28 мартда озиқ-овқат буғдойининг барқарор суғурта фондини шакллантириш, давлат ресурсидаги озиқ-овқат буғдойидан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш ва ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган “Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги, 2002 йил 27 ноябрда суғурта тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш, суғурталовчиларнинг моддий-техник базасини ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг минтақавий ваколатхоналарини кенгайтириш ва аҳолининг суғурта ташкилотларига бўлган ишончини ошириш мақсадида қабул қилинган “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари шулар жумласидандир.
Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юртимизда “Ўзбекинвест”, “Кафолат”, “Ўзагросуғурта” ва бошқа кўплаб суғурта компаниялари барқарор фаолият кўрсатиши учун ишончли ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида суғурта бозорини янада ривожлантириш устувор аҳамият касб этмоқда. Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Сенатининг 2010 йилнинг 3-4 декабр кунлари бўлиб ўтган тўртинчи ялпи мажлисида “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 15-ва 18-моддаларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди ва 2010 йил 17 декабрда матбуотда эълон қилинди.
“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 15-ва 18-моддаларига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчада қуйидаги мақсадлар назарда тутилган:
Биринчидан, суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш амалиётини мустаҳкамлаш ҳамда суғурта тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш, суғурталовчи ташкилотларнинг моддий-техник базасини ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг минтақавий ваколатхоналарини кенгайтириш ва аҳолининг суғурта ташкилотларига бўлган ишончини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2002 йил 27-ноябрда қабул қилинган “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари билан ушбу қонун нормалари бир хилда қўлланишини таъминлаш. Шу боис “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддаси фақат қайта суғурта қилиш бўйича суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчининг суғурта шартномаларини тузишга ҳақли эмаслиги ҳақидаги норма билан тўлдирилди;
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг “Юридик шахсни қайта ташкил этиш” деб номланувчи 49-моддасида юридик шахсни қайта ташкил этиш, яъни қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш шаклларида унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкинлиги мустаҳкамланган.
“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-моддаси билан мувофиқлаштириш, ушбу қонуннинг 18-моддаси олтинчи қисмига қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган давр учун ҳамда янгидан тузилган суғурталовчилар лицензия олгунига қадар бўлган даврда улар янги суғурта шартномаларини тузишга, амалдаги суғурта шартномаларини узайтиришга ҳақли эмасликлари ҳақидаги норма киритилди.


Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish