9) Суғурта ташкилотларининг инвестиция фаолиятини амалга ошириш тартибини қайси орган белгилайди? А) суғурта ташкилотининг ўзи белгилайди.
Б) давлат суғурта назорати органи белгилайди.
C) Адлия вазирлиги белгилайди.
Д) Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
11) Суғурта ташкилотининг захирадаги маблағлари давлат томонидан олиб қўйилиши мумкинми? А) олиб қўйилиши мумкин.
Б) қисман олиб қўйилиши мумкин.
C) умуман олиб қўйилиши мумкин эмас.
Д) юқорида тўғри жавоблар кўрсатилмаган.
12) Қишлоқ хўжалик ҳосилини суғурталашда: А) суғурта жавобгарлиги ҳажми сўнги уч йилда 1 га ердан олинган ўртача ҳосилдорлик қийматидан ошиб кетмаслиги зарур.
Б) суғурта жавобгарлиги ҳажми жорий йилда 1 га ердан олиниши режалаштирилган ҳосил қийматидан юқори бўлиши мумкин.
C) суғурта жавобгарлиги ҳажми жорий йилда 1 га ердан олиниши режалаштирилган ҳосил қийматидан юқори бўлиши мумкин.
Д) юқорида тўғри жавоблар кўрсатилмаган.
9-МАВЗУ: СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИДА БИЗНЕС ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ АСОСЛАРИ Қуйидаги атамаларга изоҳ беринг: Жавобгарлик суғуртаси, жавобгарлик суғуртасида суғурта объекти ва субъекти, фуқаролик жавобгарлиги: унинг намоён бўлиш шакллари, жавобгарлик суғуртаси турлари, чет мамлакатларга чиқувчи транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси: халқаро “Яшил карта” тизими, касбий жавобгарлик суғуртаси.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 1. Жавобгарлик суғуртаси – суғурта фаолиятининг мустақил тармоғи.
2. Жавобгарлик суғуртасида суғурта объекти ва субъекти.
3. Фуқаролик жавобгарлиги: унинг намоён бўлиш шакллари. Етказилган зарарни учинчи шахслар томонидан қопланиш зарурлиги.
4. Жавобгарлик суғуртаси турлари.
5. Автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини ихтиёрий ва мажбурий суғурталаш: ўтказиш тартиби, суғурта тарифи ставкаси ва суғурта суммаси миқдори.
6. Чет мамлакатларга чиқувчи транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси: халқаро “Яшил карта” тизими.
7. Касбий жавобгарлик суғуртаси. Унинг турлари: аудиторлар, нотариуслар ва бошқа касб эгаларининг касбий жавобгарлигини суғуртаси.
8. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш тартиби.
9. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашнинг зарурлиги ва аҳамияти.
10. Божхона брокерлирининг касбий жавобгарлигини суғурталаш тартиби.