Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”



Download 5,04 Mb.
bet28/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

2.Молиявий рискларни бошқариш
Тадбиркорлик фаолияти-даромад олишга йўналтирилган фаолиятдир. Одатда, тадбиркорлик риски деганда ҳар қандай тадбиркорлик шароитида вужудга келадиган, маҳсулотни, товарларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш, хизмат кўрсатиш билан, товар-пул ва молиявий муносабатлар билан, тижорат билан, шунингдек илмий-техникавий лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган рисклар тушунилади.
Тадбиркорлик риски муайян табиркорлик фаолиятига нисбатан ташқи муҳитнинг қандай муомалада бўлишилиги аниқ белигиланмаганлиги сабабли объектив асосга эга. Ташқи муҳит тадбиркор фолият юритиши ва унда юз берадиган ўзгаришларга мослашиши зарур бўлган объектив иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий шароитлардан ташкил топади.
Тадбиркорлик фаолитидаги ноаниқлик ва риск ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тадбиркорлик фаолиятнинг режалаштирилган натижалари билан амалда эришилган натижалар ўртасидаги қарама-қаршиликдан иборат бўлиб, мазкур фаолиятни ривожлантириш омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Тадбиркорлик риски-иқтисодий эркинликнинг орқа томонига ўхшайди ва ана шу эркинлик учун ўзига хос тўловдир. Бирон бир тадбиркор эркинлиги билан бошқа тадбиркорларнинг эркинлиги ҳам бир вақтнинг ўзида ёндош бўлади, бинобарин, улар ўртасидаги рақобатни юзага келтиради. Таваккал қилмаган ютиб чиқмайди, деган нақлда ҳақиқат бор. Иқтисодий фойдага эришиш учун тадбиркор онгли равишда таваккал асосида қарор қабул қилишга мажбур.
Тадбиркорлик рискларининг турлари ниҳоятда ранг-баранг-ёнғинлар ва табиий офатлардан тортиб, миллатлараро можаролар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва инфляция тебранишларигача қамраб олади. Аммо уларнинг битта умумий хусуияти ҳам мавжуд бўлиб, у умумий риск тушунчасидан ажралиб туради. Бу тадбиркорнинг шахсий инсоний хусусиятларининг риск даражасига кўрсатадиган таъсирини акс эттирувчи субъективлик хоссасидир.
Ёнғин ҳар қандай корхонада содир бўлиши мумкин, аммо у тадбиркор каттароқ даромад олишнинг пайига тушиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсизлик кўрсатган жойларда содир бўлиш эҳтимоли кўпроқ. Шу сабабли тадбиркорлик рискларини суғурталашда рискнинг объектив омилларини субъектив, беистисно тарзда тадбиркорнинг шахсияти билан боғлиқ бўлган алдамчи омиллардан ажрата билиш муҳим. Бу каби субъектив рисклар суғурталаш учун одатда қабул қилинмайди.
Тадбиркорлик рисклари кўп жиҳатдан тадбиркорлик фаолиятининг турига, яъни ишлаб чиқаришми, савдоми ёки хизмат кўрсатиш соҳасими эканига боғлиқ. Ана шунга боғлиқ равишда мулкий суғуртанинг ёки жавобгарлик суғуртасининг у, ёки бу тури қўлланилади, ходимларнинг ёки тадбиркорнинг ўзининг шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида кетаётган бўлса, шахсий суғурта турлари қўлланилади. Тадбиркорлик рискларини суғурталашнинг ўзига хос турлари молиявий ва банк рискларини, шунингдек ташқи иқтисодий рискларни суғурталаш ҳисобланади.



Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish