Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 3,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/38
Sana20.07.2022
Hajmi3,92 Mb.
#826266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
avtomobil transporti turini tanlash asosida yuk avtomobillaridan fojdalanish samaradorligini oshirish

автомобил транспорти 
турини 
танлаш 
асосида 
юк 
автомобилларидан 
фойдаланиш 
самарадорлигини ошириш
дан иборат. 


1-боб. Автомобилларни эксплуатацион самарадорлигини ошириш 
имкониятлари 
1.1. Автомобилларни эксплуатацион самарадорлигига таъсир қилувчи 
омиллар 
Автомобил транспортини эксплуатацияси фан тармоғи ва амалий 
фаолиятни соҳаси сифатида кўпгина йўналишларни қамраб олади [90, 116, 
107]: юкга кириш; юк ташиш технологияси; йўловчи ташиш технологияси; 
ҳудудий транспорт; шаҳарларни транспорт режаси; транспорт тизимини 
моделлаштириш; логистика; транспорт логистикаси; йўл ҳаракатини ташкил 
этиш; йўл ҳаракатини ташкил этишни техник воситалари; транспорт 
воситаларини хавфсизлиги; автотранспорт психологияси; автомобилларни 
ишлаб 
чиқиш 
ва 
таъмирлаш 
асослари; 
автомобилларни 
техник 
эксплуатацияси; 
эксплуатацион 
материаллар; 
автомобил 
транспорти 
корхоналарини лойиҳалаш. Кўрсатиб ўтилган йўналишлардан ҳар биридан 
автомобил транспорти эксплуатацион самарадорлигини ошириш учун захира 
топиш мумкин. 
Автомобилларни эксплуатациясида автомобил транспорти корхонасини 
тури ва уларни фаолият туридан келиб чиқиб қуйидаги кичик тизимларни 
ажратиш мумкин (1.1-расм) [103]. 
1.1-расм. Автомобиллар эксплуатациясини кичик тизими турлари 
Автотранспорт фаолиятида автомобилларни эксплуатацияси юк ва 
пассажирлар ташиш бўйича муҳим вазифани бажаради (тижорат 


эксплуатацияси)- паркни ишлаш қобилияти ҳолатини ушлаб туриш ва унинг 
материал-техника таъминоти (техник эксплуатация). Бундай ҳолатда 
автомобилларни техник эксплуатациясини вазифаси ташиш фаолиятини 
яроқлилигини ва транспорт воситаларини техник соз ҳолатини таъминлашдан 
иборат, яъни транспорт жараёнини амалга ошириш имкониятини 
таъминлашдан иборат. Тижорат эксплуатациясини (ТЭ) вазифаси-соз 
автомобилларни самарали ишлатиш, даромад олиш ва уни транспорт 
жараёнидаги ҳақиқий улушини мос равишда АТЭ тизими билан бўлишиш. 
Бундан 
келиб 
чиқиб, 
автотранспорт 
фаолиятида 
эксплуатация 
самарадорлигини ошириш йўналишини афзаллиги кам харажат билан 
транспорт ишини бажаришга ҳаракатланувчи таркибни техник тайёргарлик 
даражасини ошириш имконияти мавжудлигидадир. Шундай қилиб, 
автомобилларни эксплуатацион самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни 
автомобилларни техник эксплуатацияси позициясидан таҳлил қилиш мумкин, 
бунда автомобил транспортини самарали ишлатиш ва ишлаш қобилиятини, 
тежамкорлигини, 
хавфсизлигини 
ва 
экологиклигини 
таъминлашга 
йўналтирилган инсон фаолиятини воситалари, усуллари ва методлари 
йиғиндисини ўз ичига олади [9, 16, 18, 27, 90, 73, 103]. 
Автомобиллар эксплуатацисини кўриб чиқиб [5] ҳамда тармоқ олдида ва 
хусусан техник эксплутация олдида турган мақсадларни амалга оширишда 
автомобил транспортини фаолияти натижаларини ёки оширади ёки 
харажатларни пасайтиради [3, 5, 10, 11]. Бундан келиб чиқиб, автомобилларни 
техник эксплуатацияси самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни таҳлил 
қилишда аввало автомобиллар унумдорлигини, техник тайёргарлик 
коeффициентини ва ишлашга яроқлилик ҳолатини ушлаб туришга 
харажатларни ўзгариш омилларини кўриб чиқиш лозим.
Автомобил транспорти тармоғини замонавий ҳолатини таҳлили 
автомобилларни эксплуатацион самарадорлигини камайтирадиган ёки 
оширадиган омилларни аниқлашга имкон берди. Техник эксплуатацияни 
самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни тизимлаштириш учун 


“Автомобилларни техник эксплуатацияси тизими дарахти” асосида уларни 
таснифи ишлаб чиқилди [43] (1.2-расм). 
Биринчи гуруҳга “ТХК ва таъмирлаш ишлари ҳажми” автотранспорт 
корхонасини автомобилларга ТХК ва таъмирлаш бўйича хизматларга талабни 
аниқловчи омиллар киради. Ушбу ишларга талаб қанча юқори бўлса, иш 
турлари шунча хилма-хил бўлади ва автомобилларни техник даражасини 
юқорилигини таъминлаш шунча мураккаб бўлади. 
1.2-расм. Автомобилларни техник эксплуатацион самарадорлигига таъсир қилувчи 
омиллар 
Замонавий транспорт тармоғини ишлаб чиқариш техник базасини ва 
автомобил паркини ҳолатини таҳлил қилиганимизда ушбу гуруҳ омилларни 
қуйидаги хос хусусиятларини аниқлашга имкон берди. Ҳозирги вақтда 


транспорт корхоналари автомобилларга ТХК ва таъмирлаш бўйича комплекс 
ишларни мустақил ўзлари бажаришади ёки автосервис корхоналари 
хизматидан фойдаланишади ёки бу усулларни комбинацияси билан паркни 
ишга яроқлилик ҳолати таъминлашади. 
Биринчи ҳолатда автомобилларни техник эксплуатация меъёрлари 
асосида ТХК ва таъмирлаш ишлари ташкил этилади [34, 66, 74, 82, 88]. 
Автомобилларни техник эксплуатациясини бундай ҳолда ташкил этиш 
автомобилларга ТХК ва таъмирлаш бўйича режали-огоҳлантирувчи тизими 
талабларига қатъий риоя қилинадиган корхоналарда сифатли амалга 
оширилади; ёши бўйича амортизацион хизмат муддатидан ошмайдиган 
ҳаракатланувчи таркиб эксплуатация қилинганда; сифатли ишларни 
бажаришни таъминлайдиган ривожланган ишлаб чиқариш техник базаси 
(ИЧТБ) бўлганда; автомобилларни эксплуатация қилиш иш тартиботи мавжуд 
меъёрларга мос келганда. 
Шу билан бирга замонавий автотранспорт корхоналарида ТХК ва 
таъмирлаш ишлар ҳажми ва номланишини режалаштириш кўпинча режали-
огоҳлантирувчи характерга эга эмас. Бунда ТХК даврийлиги бузилади, хизмат 
кўрсатиш кўпинча автомобиллар ишдан бўшаган даврида ёки эҳтиёж бўйича 
ТХК жорий таъмир билан алмаштирилади. Бу одатда иш ҳажмини 
кўпайишига автомобилларни ишда бузилишларига, автомобилларни таъмирда 
туриб қолиш вақтини кўпайишига олиб келади ва бошқалар. 
Булар ҳаммаси техник эксплуатация самарадорлигини пасайишига олиб 
келади, чунки паркнинг ишга яроқлилиги юқори эмас. Автомобилларни 
техник эксплуатациясини бошқаришни бундай тактикаси майда ва ўрта 
хусусий шаклдаги автотранспорт корхоналарида кенг тарқалган.
Иккинчи ҳолатда автомобилларга ТХК ва таъмирлаш автомобилларни 
кафолатли ва кафолатдан кейинги даври хизмат кўрсатиш доирасида амалга 
оширилади. Лекин, автомобил парки эгалари учун махсуслаштирилган 
марказларда сервис ишларини бажариш харажатлидир, шу билан бирга 
эксплуатация қоидаларига риоя қилинганда автомобилларни бузиқлиги билан 


боғлиқ (кафолат бўйича агрегатларни алмаштириш, комплектловчи ва 
таъмирлаш материалларини юқори сифатлилиги ва бошқалар) харажатлардан 
суғурталанади. Яна бошқа ҳолат ТХК ёки таъмирлаш учун автомобилни 
автосервис корхонасига ташиб бориш лозим бўлган ҳолатларда, бу қўшимча 
вақт талаб қилади, яъни автомобил транспорт жараёнидан чиқиб кетади, уни 
туриб қолиши кўпаяди, автомобилни техник тайёргарлик ва фойдаланиш 
коeффициентлари пасаяди. 
Бошқа хусусий ҳоллар ҳозирги кунда кўпгина автотранспорт 
корхоналари учун янги ва ишлатилган хорижий автомобилларни сотиб олиш 
хос бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда юк автомобиллар парки ҳар йили бир неча 
мингтага кўпайиб бормоқда [7].
Лекин, ИЧТБ мавжуд бўлган кўпгина автотранспорт ва автосервис 
корхоналари хорижий ва замонавий маҳаллий автомобилларга ТХК ва 
таъмирлаш ишларини сифатли ўтказишга мўлжалланмаган, чунки улар 
керакли жиҳозлар ва махсус тайёрланган ишчилар билан таъминланмаган. 
Бундан ташқари корхона томонидан сотиб олинган автомобиллар кафолатли 
муддати (босиб ўтадиган йўли) бўлиб, бу муддатда автомобилларга 
махсуслаштирилган диллерлик сервис марказларида хизмат кўрсатилиши 
шарт. Бу ҳолат паркнинг ишлаш қобилияти даражасига таъсир кўрсатади, 
бундан келиб чиқиб техник эксплуатацияни самарадорлигига ҳам таъсир 
кўрсатади (1.1-жадвал). 
Иккинчи гуруҳга «ТХК ва таъмирлаш тизими» (1.2-расм) автотранспорт 
корхоналарида ТХК ва таъмирлаш технологияси, ташкил этиш ва бошқариш 
даражасини белгиловчи омиллар (қабул қилинган ТХК ва таъмирлаш тизими, 
автомобилларга ТХК ни режалаштириш ва қуйиш, ўтказиладиган ишлар 
технологиясини ва сифатини назорат қилишни ривожлантириш, ТХК ва 
таъмирлашни тезкор бошқариш ва бошқалар) киради. Автотранспорт 
корхонасида автомобилларга ТХК ва таъмирлаш ишлаб чиқаришни меъёрий-
техник таъминотини ташкил қилиш қанча сифатли бўлса, автомобиллар 


паркини ишлаш қобилияти шунча юқори ва мос равишда автомобилнинг 
техник эксплуатациясини самарадорлиги ҳам шунча юқори бўлади. 
1.1-жадвал. Автомобилларга ТХК ва таъмирлаш ишлари ҳажми билан 
эксплуатация самарадорлиги орасидаги боғланиш 
Тармоқдаги омиллар ҳолати 
тавсифи 
АТЭ 
самарадорлигининг 
пасайиши сабаблари 
АТЭ 
самарадорлигининг 
пасайишини оқибатлари 
Ўзимизнинг, шу жумладан 
хорижий 
давлатлар 
юк 
автомобиллари 
паркини 
ўсиши 
ТХК ва Т иш ҳажмини 
кўпайиши 
ТХК ва Т да туришини 
кўпайиши. Техник тайёр-
гарлик 
коeффициентини 
пасайиши. 
Автомобилларнинг 
иш 
унумдорлигини 
пасайиши. 
ТХК ва Т учун харажатларни 
кўпайиши 
ТХК ва Т учун ИЧТБ 
ривожланиш 
даражасини 
етарли емаслиги 
Иш ҳажмини юқорилиги. 
Бошқа жойларда ТХК ва 
таъмирлаш 
ишларини 
бажарилишига 
зарурат 
борлиги 
Ҳозирги кунда кўпгина корхоналар, айниқса, кафолат муддати ўтган 
хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар эксплуатация қилинаётган 
корхоналарга ТХК ва таъмирлаш бўйича меъёрий базани йўқлиги 
характерлидир (мос эксплуатация шароитида хизмат кўрсатишни оқилона 
ўрнатилган даврийлиги, ТХК меҳнат ҳажмини таъмирлаш солиштирма меҳнат 
ҳажмини меъёрлари йўқ, технологик ҳужжатлар мавжуд эмас ва бошқалар). 
Бундай автомобиллар учун мавжуд “Автомобил транспорти ҳаракатланувчи 
таркибига ТХК ва таъмирлаш ҳақидаги Низом” да [74, 66, 82] техник 
эксплуатация коeффициентларини тўғрилаш меъёрлари кўпроқ тўғри 
келмайди. Бундай ҳолларда автотраснпорт корхоналарини ўзлари ТХК ва 
таъмирлаш бўйича ишларни сифатсиз бажаришга ёки четдаги корхоналарни 
хизматидан фойдаланишларига тўғри келади. Бу иккала вариант ҳам 
автомобилларни эксплуатацияси самарадорлигини пасайишига олиб келади.
Автомобиллар 
эксплуатацияси 
самарадорлигини 
сабаб-оқибатли 
алоқаси ТХК ва таъмирлашни ташкил қилиш даражасига боғлиқлиги 1.2-
жадвалда келтирилган. 
Автомобилларни техник эксплуатацияси самарадорлигига таъсир 
қилувчи учинчи гуруҳ омиллар, у автотранспорт корхонасида автомобилларга 
ТХК ва таъмирлаш техник имкониятларини белгиловчи “Ишлаб чиқариш 
техник база” (1.2-расм). Бизга маълумки АТК ни ишлаб чиқариш техник 


базаси таркиби: ишлаб чиқариш биноси, иншоотлари, узатиш қурилмалари, 
транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, жорий таъмирлаш ва 
диагностикалаш учун ишчи постлар; ишлаб чиқариш бўлимлари, 
устахоналари, турли хизматлар; механизациялашган конвеер оқимлари; ишчи 
жойларида ва постларда кўтариш-ташиш қурилмалари ва мосламалар; 
технологик жиҳозлар (назорат-диагностика, мойлаш-тўлдириш, ажратиш-
йиғиш, шина йиғув, ювиш, пайвандлаш,таъмирлаш ва бошқалар). Шундай 
қилиб ИЧТБ си ишлаб чиқариш майдонларидан, турли машиналдардан, 
жиҳозлардан мосламалардан ва қурилмалардан иборат. 
1.2-жадвал. Автомобилларни эксплуатацион самарадорлиги ва ТХК ва 
таъмирлашни ташкил этиш даражасини боғлиқлиги 
Тармоқдаги омиллар ҳолати 
тавсифи 
АТЭ 
самарадорлигининг 
пасайиши сабаблари 
АТЭ 
самарадорлигининг 
пасайишини оқибатлари 
Юк автомобиллари парки 
таркибини ўзгариши 
Замонавий талабларга мос 
келадиган 
автомобилларга 
ТХК ва таъмирлаш бўйича 
меъёрий базани йўқлиги
Автомобилларга ТХК ва Т 
сифатини пасайиши.
Техник 
тайёргарлик 
коeффициентини пасайиши. 
Автомобилларнинг 
иш 
унумдорлигини 
пасайиши. 
ТХК ва Т учун харажатларни 
кўпайиши 
Автомобиллар 
конструкциясини 
мураккаблашуви 
Автомобилларга ТХК ва Т 
ишлари сифатини назорат 
қилишни 
йўқлиги 
ёки 
мураккаблиги 
Хорижий 
давлатлар 
автомобиллар 
маркалари 
учун ТХК ва таъмирлашни 
янги технологияси
Хорижий 
давлатлар 
автомобиллар маркаси учун 
ТХК 
ва 
таъмирлаш 
технологик 
ҳужжатларини 
йўқлиги
АТК ни ишлаб чиқариш техник базасини таркиби унинг қувватига 
боғлиқ [66, 82]. Автотранспорт корхонасини қувватини ошиши билан (шу 
жумладан корхорнани кооперациялаш ва махсуслаштириш) қуйидаги 
кўрсаткичлари ошади: таъмирчи ишчиларни механизациялашган меҳнат билан 
бандлиги, ишлаб чиқаришни механизация даражаси, битта таъмирчи ишчини 
механизация билан қуролланганлиги, ишлаб чиқариш майдонларидан, ишчи 
постларидан технологик ва диагностик жиҳозлардан фойдаланиш жадаллиги 
ошади. Шунга қарамай замонавий автотранспорт корхоналарини кўпчилигида 
25 тадан 150 тагача автомобил мавжуд. Корхоналарни кооперацияси деярли 
йўқ. Бундай шароитларда ТХК ва таъмирлаш ишлари асосан универсал 


постларда ташкил этилади, технологик тартиб бузилади, ишлаб чиқаришни 
механизациялаш даражаси етарли бўлмайди, эксплуатация бошидан буён 
паркнинг ёши сезиларли катта бўлади ва босиб ўтган йўлини кўплиги туфайли 
ҳаракатланувчи таркибга катта миқдордаги ҳамроҳ таъмирлаш ишларини 
бажаришга тўғри келади. Бунинг ҳаммаси на фақат туриб қолишлар ва ишчи 
вақтини йўқотишига, балки автомобилларга ТХК ва таъмирлаш таннархини 
ҳам ошишига олиб келади [21, 49]. 
Автотранспорт корхонасини ишлаб чиқариш техник базасини 
даражасидан автомобилларни эксплуатацион самарадорлигини боғлиқлиги 
билан сабаб-оқибатли алоқаси 1.3-жадвалда келтирилган. 
1.3-жадвал. Автомобилларни эксплуатацион самарадорлигини ишлаб 
чиқариш техник базаси даражасига боғлиқлиги 
Тармоқдаги омиллар ҳолати 
тавсифи 
АТЭ 
самарадорлигининг 
пасайиши сабаблари 
АТЭ 
самарадорлигининг 
пасайишини оқибатлари 
Техник ва маънан эскирган 
ИЧТБ
Замонавий 
унумли 
жиҳозларнинг йўқлиги 
Автомобилларга ТХК ва Т 
сифатини пасайиши.
Йўлда 
бузилишларни 
кўпайиши. 
ТХК ва Т туриб қолишини 
кўпайиши. 
Техник 
тайёргарлик 
коeффициентини пасайиши. 
Автомобилларнинг 
иш 
унумдорлигини 
пасайиши. 
ТХК ва Т учун харажатларни 
кўпайиши 
Замонавий, шу жумладан 
хорижда ишлаб чиқарилган 
автомобилларга 
хизмат 
кўрстаиш 
имкониятини 
йўқлиги
ИЧТБ ни кооперация ва 
махсуслаштириш 
даражасини пастлиги 
Механизация 
даражасини 
пастлиги 
Ишчи вақтини йўқотилиши 
Корхонани меҳнат ресурсларини таъминлашни белгиловчи тўртинчи 
гуруҳга “Ходим”, унинг таркибига ишчиларнинг асосий тоифалари: ишлаб 
чиқариш ишчилари, хизматчилар, мутахассислар ва раҳбарлар киради. Бир 
қатор ҳолатларда ишчиларнинг вазифавий мажбуриятлари бирлашади ёки 
аниқ қисмларга бўлинади. 
Автомобилларни эксплуатацион самарадорлиги тўғридан тўғри АТК 
нинг ишчи кучи билан таъминланганлиги ва уни тўғри фойдаланишига 
боғлиқ. Автотранспорт корхонасини ишчи ресурслар билан таъминланганлиги 
ва улардан фойдаланиш ходимларни сони, гуруҳлар бўйича унинг таркиби, 
мутахассислиги, малакаси ва иш стажига, ишланган кун ва соатлар сони 


бўйича ишчи вақтидан фойдаланиш, ҳар хил сабабларга кўра ишчи вақтини 
йўқотилиши билан характерланади. Бундан ташқари умумий ходимлар сонига 
нисбатан ишлаб чиқариш ишчиларини (таъмирчи ишчилар, ҳайдовчилар ва 
бошқалар) сонини солиштирма улушини ошириш корхонани меҳнат 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширади [8]. 
Автомобилларни техник эксплуатацияси самарадорлигига корхонани 
меҳнат ресурслари билан таъминланганлигига таъсири схемаси. 1.4-расмда 
кўрстаилган. 
1.4-расм. Автомобилларни техник эксплуатацияси самарадорлигига корхонани 
меҳнат ресурслари билан таъминланганлигини таъсири схемаси. 
Охирги йилларда автотранспорт фаолияти билан шуғулланувчи 
автотранспорт корхоналари субъектини кўпайиб бориши ва уларни қувватини 
камайиб бориши (паркнинг ўлчами, ходимлар сони, хизмат кўрсатиш ва 
таъмирлаш постлари сони, ишлаб чиқариш майдони) мутахассисларни 
вазифавий фаолиятини кескин ўзгаришига олиб келди. Кичик автотранспорт 
корхоналари ва автотранспорт фаолияти қўшимча ҳисобланган корхоналар 
учун ташиш фаолиятини ташкил қилиш ва таъминлаш, техник таъминот, 
ҳаракат хавфсизлиги ва баъзи ҳолларда молиявий-иқтисодиёт билан боғлиқ 
бўлган техник эксплуатация хизмати ходимлари вазифавий фаолиятларини 
бир киши бажаришига тўғри келади. Бундан ташқари махсус ва умумий 
тайёргарлик даражасини пасайиши кузатилади[114]. Мутахассислар орасида 


автотранспорт йўналиши бўйича тахминан 18% олий маълумотли ва 31 % ўрта 
махсус маълумотли, 28 % транспорт йўналиши бўйича маълумотига эга эмас, 
лекин улар автомобил транспорти бўйича малакавий тайёргарликдан ўтишган 
ва шартли “Амалиётчи” тоифасига тааллуқли ва тахминан 23 % гача 
мутахассислар автомобил асослари бўйича тайёргарлик маълумотига эга. 
Шундай 
қилиб 
автомобил 
транспорти 
корхоналарининг 
мутахассисларини транспорт йўналиши бўйича 50 % гачаси олий ва ўрта 
махсус маълумотига эга эмас. Корхонани транспорт фаолиятига жавобгар 
шахслар ичида автотранспорт воситаларини фақат ўзларини эҳтиёжлари учун 
ишлатадиганларнинг улуши жуда катта (70-80% гача етади).
Автотранспорт корхонасини малакали ходимлар билан таъминлаш ва 
автомобилларни эксплуатацион самарадорлиги орасидаги сабаб-оқибатли 
алоқа 1.4-жадвалда келтирилган. 
1.4-жадвал.Автотранспорт корхонасини малакали ходимлар билан 
таъминлаш ва автомобилларни эксплуатацион самарадорлиги орасидаги 
боғланиш 
Тармоқдаги омиллар ҳолати 
тавсифи 
АТЭ 
самарадорлигининг 
пасайиши сабаблари 
АТЭ 
самарадорлигининг 
пасайишини оқибатлари 
Малакали ходимлар билан 
ишлаб 
чиқаришни 
паст 
таъминлангани 
Малакали ходимларни 
йўқлиги 
ТХК ва Т сифатини пасайиши. 
Йўлдаги 
бузилишларни 
кўпайиши. 
ТХК ва Т иш ҳажмини кўпайиши.
ТХК 
ва 
Т 
да 
туришини 
кўпайиши.
Техник 
тайёргарлик 
коeффициентини 
пасайиши. 
Автомобилларнинг 
иш 
унумдорлигини пасайиши. ТХК 
ва 
Т 
учун 
харажатларни 
кўпайиши 
Ишлаб 
чиқариш 
унумдорлигини 
пастлиги 
Ишлар сифати паст 
Бешинчи гуруҳ “Ҳаракатланувчи таркиб, эҳтиёт қисмлар ва 
материаллар” омилига чидамлилик, бузилмасдан ишлаш, таъмирбоплик ва 
сақланувчанлик хоссаларини ўзида мужассамлаштирган автомобиллар 
ишончлилиги; қўлланиладиган эксплуатацион материалларни номланиши ва 


сифати, ҳаракатланувчи таркибни ёши таркиби киради. Техник сабабларга 
кўра автомобилларни туриб қолиш давомийлиги, ТХК ва таъмирлаш 
ишларини ҳажми, таркиби ва нархи, бундан келиб чиқиб техник эксплуатация 
самарадорлиги ушбу омилларга боғлиқ.
Автомобилларни ишончлилигини пасайиши билан автомобилларни 
бузилишлари сони ва ишлаш қобилиятини тиклаш меҳнат сиғими ортади. Ўз 
навбатида бузилишлар сони автомобил конструкциясига киритилган 
ишончлилик даражасига, автомобилларни ишлаб чиқиш сифатига, 
эксплуатация қоидаларига риоя қилишга ва автомобилларни ёшига боғлиқ. Бу 
омиллар автомобилларни техник соз ушлаб туришга меҳнат сарфига ҳам 
боғлиқ. 
Эксплуатация қилинаётган автомобиллар учун ТХК ва таъмирлашда 
ишлатиладиган материаллар ва эҳтиёт қисмлар нархи автомобилларни 
эксплуатацион самарадорлигига катта таъсир кўрсатади [54]. Ҳозирги вақтда 
кўпгина автотраснпорт корхоналари автомобил сотиб олишда ушбу 
омилларни инобатга олмайдилар, натижада ТХК ва таъмирлашга бўлган сарф 
сезиларли ортиб кетади ва эксплуатацион самарадорлик пасаяди.
Мисол, автомбилларни ёши ўтиши билан уларни ишлаш қобилиятини 
ушлаб туриш учун сарфланадиган эҳтиёт қисмлар номланиши бир неча 
мартага кўпайиб боради. Бу номланиш биринчи йил эксплуатация қилинишига 
нисбатан 2-3 мартага кўп бўлади [106]. Ўз навбатида автотранспорт 
корхоналаридаги эҳтиёт қисмларга харажатлар уларни сақлаш шароитларига, 
ҳисобга олишни тўғри ташкил қилишда, автомобилларга ТХК ва таъмирлашда 
бериш ва сарфлаш тартибига боғлиқ бўлади.
АТК сида автомобил парки ҳар хил маркали бўлса, эҳтиёт қисмлар ва 
материалларга бўлган сарф сезиларли ошади. Автомобилларни техник 
эксплуатацияси самарадорлигига ҳаракатланувчи таркиб, ишлатиладиган 
эҳтиёт қисмлар ва материаллар сарфини таъсири схемаси 1.5-расмда 
келтирилган.


1.5-расм. Автомобилларни техник эксплуатацияси самарадорлигига ҳаракатланувчи 
таркиб, ишлатиладиган эҳтиёт қисмлар ва материаллар сарфини таъсири схемаси 
Шуни таъкидлаш керакки, эҳтиёт қисмларга бўлган талабни белгиловчи 
омиллар автомобилларни эксплуатация жараёнида ишончлилигига таъсирига 
ўхшаган бўлади, яъни сифатсиз ёки ўз вақтида бажарилмаган ТХК ва 
таъмирлаш ишлари; автомобилларни сақлаш усуллари ва қишда иссиқликни 
сақлаш тартиби; малака ва ходимлар; ишлатиладиган эксплуатацион 
материаллар ва бошқалар. (1.6-расм) [90, 106]. 
Олтинчи, “Материал техника таъминоти тизими” гуруҳига (1.2-расмга 
қаранг) эҳтиёт қисмлар ва материаллар, ёнилғи ва бошқаларни олиш 
каналларини характерловчи таъминот ва захиралаштиришни фаолият 
кўрсатишини белгиловчи омиллар киради [81, 90]. 
АТК ни материал-техник таъминоти (МТТ) уни ҳаракатланувчи таркиб 
ва материаллар билан таъминлашга ёналтирилган: ишлаб чиқариш дастури ва 
эксплуатация шароитини, уларни транспортировка қилиш ва сақлашни 
ҳисобга олиб ёнилғи ва мойлаш материаллари, шиналар, эҳтиёт қисмлар, 
жиҳозлар ва бошқалар билан таъминлаш. Ҳар қандай материал бойликлари 
билан таъминлашнинг ташкил қилишни бош талаби автотранспорт 
корхонасини ўз вақтида ва талаб қилинган миқдорда ҳамма материалларни 
етказиб беришдан; материаллар миқдори ва сифатини сақлаш шароитига риоя 


қилиш; омборхона захираларини айланиш тезлигини ошириш, материалларни 
тежамли сарфлашдан иборат. 
1.6-расм. Эҳтиёт қисмлар истеъмолини белгиловчи омиллар таснифи [90,106] 
Автотранспорт корхонасини ҳаракатланувчи таркибини таркиби ва 
автомобилларни эксплуатацион самарадорлиги орасидаги боғланиш 1.5-
жадвалда келтирилиган. 
1.5-жадвал.Автотранспорт корхонасини ҳаракатланувчи таркибини 
таркиби ва автомобилларни эксплуатацион самарадорлиги орасидаги 
боғланиш
Тармоқдаги 
омилнинг 
ҳолати тавсифи 
АТЭ 
самарадорлигини 
пасайиши сабаблари 
АТЭ 
самарадорлигини 
пасайиши оқибатлари 
Ҳар хил маркадаги, шу 
жумладан хорижда ишлаб 
чиқарилган ҳаракатланувчи 
таркибни 
эксплуатация 
қилиш 
ТХК, таъмирлаш сифати ва 
эҳтиёт 
қисмлар 
ва 
материаллар 
сифатини 
ташкил 
қилишни 
мураккаблиги 
ТХК ва Т иш ҳажмини 
кўпайиши.
ТХК ва таъмирлаш ишлари 
унумдорлигини 
пасайиши. 
ТХК ва Т да туришини 
кўпайиши.
Техник 
тайёргарлик 
коeффициентини пасайиши. 
Автомобилларнинг 
иш 
унумдорлигини 
пасайиши. 
ТХК ва Т учун харажатларни 
кўпайиши 
Керакли эҳтиёт қисмлар ва 
материалларни 
номланишларини кўпайиши 
Эҳтиёт 
қисмлар 
ва 
материалларни сотиб олишга 
ва сақлашга харажатларни 
кўпайиши 
Автомобиллар 
ишончлилигини пастлиги 
Бузилишлар миқдорини ва 
таъмирлаш меҳнат сиғимини 
кўпайиши 
Материал-техник ресурсларга харажатлар (автомобиллар, жиҳозлар, 
эҳтиёт қисмлар, ЁММ ва бошқалар) автотранспорт корхоналарини ишлаб 
чиқариш ушланмаларини сезиларли улушини ташкил этади. Ҳозирги кунда 


талабни қисқаришига қарамай экспертларни хулосаси бўйича бу харажатлар 
50-60 % ни ташкил этади ва ўсиб бормоқда [8]. 
Автотранспорт корхонасидаги МТТ ташкил этиш ва автомобилларни 
эксплуатацион самарадорлиги орасидаги боғланиш 1.6-жадвалда келтирилган. 
1.6-жадвал.Автотранспорт корхонасидаги МТТ ташкил этиш ва 
автомобилларни эксплуатацион самарадорлиги орасидаги боғланиш 
Тармоқдаги омилнинг ҳолати 
тавсифи 
АТЭ 
самарадорлигини 
пасайиши сабаблари 
АТЭ самарадорлигини 
пасайиши оқибатлари 
Материал техник таъминот 
тизимини ўзгариши 
Эҳтиёт 
қисмлар 
ва 
материалларни сотиб олишга 
ва сақлашга харажатларни 
кўпайиши 
ТХК ва Т да туришини 
кўпайиши.
Техник 
тайёргарлик 
коeффициентини 
пасайиши. 
Автомобилларнинг иш 
унумдорлигини 
пасайиши. ТХК ва Т 
учун 
харажатларни 
кўпайиши 
Хорижда ишла чиқарилган 
автомобиллар маркалари учун 
бутловчи қисмларни олишни 
қийинлиги 
Ресурсларни нархини ошиши 
Ресурсларга маблағ (пул) 
сарфини кўпайиши 
Хорижда ишла чиқарилган 
автомобиллар моделлари учун 
эҳтиёт қисмлар ва материаллар 
сарфи меъёрларини йўқлиги 
Автотранспорт корхонасида 
эҳтиёт 
қисмлар 
ва 
материалларни 
асосланган
сарфи миқдорини йўқлиги
Етинчи, “Эксплуатация шароити” гуруҳига (1.2-расмга қаранг) 
эксплуатацияга харажатларни ошишини белгиловчи омиллар киради, бундан 
келиб чиқиб уни самарадорлиги йўл ва иқлим шароитлари ҳамда 
автомобилларни ҳаракатланиш тартиботларига боғлиқ [16, 73, 82, 90]. 
Эксплуатация шароити мураккаблашиши билан бирга техник хизмат 
кўрсатиш даврийлиги камаяди, ТХК ва жорий таъмирлаш меҳнат сиғими 
ошади, таъмирлар орасида босиб ўтиладиган йўл меъёри қисқаради. Техник 
таъсирлар ва битта ТХК лар сони кўпайиши билан эксплуатацион сарфлар 
суммаси ошади ва паркнинг техник тайёргарлик коeффициенти пасаяди.(1.7-
расм). 


1.7-расм. Автомобилларни эксплуатацион самарадорлигига эксплуатация шароитини 
таъсири
Ушбу омиллар гуруҳи билан транспорт тармоғи ҳолатини таҳлили 
қуйидагиларни кўрсатди: йўл шароити ёмонлашади, чунки республикамиздаги 
йўлларни 67 % йўл қопламаси қониқарсиз ҳолатда, йўл қопламасини 37% 
нотекис, йўл қопламасини 36% илашиш хусусияти қониқарсиз. Ҳаракатланиш 
тартиботи мураккаблашади, чунки республикамиз автомобил парки йилига
10-12 % га кўпаяди, йўлларни ўтказувчанлиги йилига 1% га кўпаяди.
Автомобилларни 
эксплуатация 
шароитини 
автомобилларни 
эксплуатацион самарадорлигига боғлиқлиги 1.7-жадвалда келтирилган.
1.7-жадвал.Автомобилларни эксплуатация шароитини автомобилларни 
эксплуатацион самарадорлигига боғлиқлиги 
Тармоқдаги омиллар 
ҳолатининг тавсифи 
АТЭси самардорлигининг 
пасайиши сабаблари 
АТЭ си самардорлигининг пасайиши 
оқибатлари 
Йўл сифати пастлиги 
Эксплуатация шароитини 
ёмонлашуви. ЙТҲ лари 
сонини кўпайиши 
Йўлдаги бузилишлар сонини 
кўпайиши.
ТХК ва Т да туриш вақтини кўпайиши. 
Техник тайёргарлик коеффициентини 
пасайиши.
Автомобилнинг унумдорлигини 
пасайиши.
ТХК ва Т харажатларни кўпайиши
Йўлларнинг қор, муз 
ва бошқаларджан ўз 
вақтида тозаламаслик 
Йўл тармоғининг ўта 
юкланганлиги

Download 3,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish