ҲИСОБ-МОЛИЯ ЛОЙИҲАСИНИ ТУЗИШ
Кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил қилиш учун – техник ишлаб чиқаришнинг молиявий режаси (Техпромфинплан) да қўйидагилар кўрсатилади:
Агротехника масалалари;
Дарахтзорларни қуриб қолишдан сақлаш тадбирлари;
Кўчатлар ва гулларнинг сифатини ошириш тадбирлари;
Механизмлардан тўлароқ фойдаланиш, хомашё ва материалларни иқтисод қилиш.
Ўтилган мавзуларга асосланиб, ҳар бир объект бўйича ҳисоб-молия лойиҳасини ишлаб чиқинг. Бунда ҳисоб-технологик карталардан фойдаланиш мумкин.
Ҳисоб-молия лойиҳасини ишлаб чиқишда, барча харажатларни аниқлаштириш, уларни тежаш имкониятларидан фойдаланиш мумкин. Бунда қуйидагилар ҳисобга олиниши тавсия этилади. Кўкаламзорлаштириш ишларининг таннархини камайтириш қўйидагича йўл билан бориши мумкин:
Тупроқни тайёрлаш ишини арзонлаштириш.
Лойиҳада қўшимча тадбирлар қилинади, яъни:
текис тупроққа экиш;
дарахт ва буталарнинг сонини камайтириш, майсазорларнинг майдонини кўпайтириш;
жонли деворларни камайтириш;
чўянли, мармарли, гранитли чегараларнинг ўрнига темирбетонли девор ишлатиш;
катта ёшдаги кўчатлар ўрнига кичикроқ ёшдагиларини экиш;
йўлакларни камайтириш;
чуқур ва траншеяларнинг ўлчамини камайтириш.
кўчатларнинг таннархини камайтириш.
материалларнинг нархини камайтириш, транспорт харажатларини камайтириш.
иш унумдорлигини ошириш.
машиналардан фойдаланишни яхшилаш.
қўшимча чиқимларни камайтириш.
Кўкаламзорлаштириш-қурилиш ишларини икки усул билан олиб бориш мумкин:
Яшил объектнинг хамма қурилиш даврини кетма-кет бажариш, (участкани тайёрлашдан ва урна, скамейкаларни ўрнатилишигача);
Қурилиш элементларини параллель бажариш (масалан, бир вақтни ўзида дарахтларни экиш ва майсазорни барпо этиш ёки йўлаклар ва майдончаларни тайёрлаш).
Ишларни бажариш учун қўйидагича кетма-кетлик қабул қилиниши мумкин:
Лойиҳаланаётган худуднинг чегарасини белгилаш;
Мавжуд дарахтларга парвариш бериш;
Вақтинчалик иншоатларни қуриш;
Лойиҳа бўйича участкани бўлиш;
Ҳар ҳил иншоатлар пойдевори учун катлаванлар қазиш;
Майдонни тозалаш;
Ер ости тизимларини ўтказиш;
Чироқлар (фанарлар) ни ўрнатиш;
Ҳар ҳил участкаларда тупроқни ағдариш;
Аҳоли пунктларидан ортиқча тупроқни чиқариб ташлаш;
Йўллар ва майдончалар учун асос тайёрлаш;
Кўчат экиш ва уруғ сепиш учун тупроқни тайёрлаш;
Йўлкаларга ва майдонларга қоплама ўрнатиш;
Павильонларни қуриш ва монтаж қилиш;
Дарахтлар буталар, гулларни экиш, майсазор учун уруғлар сепиш;
Вақтинчалик иншоатларни бузиш ва ортиқчасини олиб чиқиш;
Кичик архитектура шаклларини ўрнатиш.
Ҳисоб учун технологик карталардан, умумий сарф-харажатлар ва талаб қилинадиган кўчат маҳсулотлари турлари қайдномаларидан фойдаланилади.
4-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |