Грекум 439. Ўзбекистон дончилик илмий текшириш институти («Дон илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси») да Грекум 646 х Безостая кузги буғдой навларини чатиштириш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Бекназаров Н.Б. Мамиров Н.М.Каткова Р.О. Аманов А.А. Покровский Н.В.
1983 йилдан Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилоятларининг лалмикор ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.
Грекум тур хилига мансуб. Дуварак, биологик кузги. Бошоғи урчуқсимон, узунлиги ва зичлиги ўртача, бошоқ қипиғи овалсимон, кенг, кам қисми томирланган. Бошоқнинг остки қисмдаги тишчаси қисқа, ўрта қисми узун, юқори қисми 10-15 мм гача. Чоки жуда аниқ. Килтиғи калтароқ, ярим тарқоқ, бошоқ узунлигича ярим тарқоқ, дағал. Дони овалсимон, саёз ариқчали. 1000 та донининг вазни 33,5 дан 34,9 г гача. Ўрта эртапишар. Вегетация даври (1996-2000) 145-175 кунгача (эрта баҳорда тўла униб чиққанда). Қурғоқчиликка бардошли 5,0 балл. Ётиб қолиш ва тўкилишга чидамли 5,0 балл.
Жиззах вилояти Ғаллаорол лалмикор ғаллачилик нав синаш шаҳобчаси маълумотига кўра 1996-2000 йиллари лалмикор ерларда тоза шудгор ва буғдойдан кейин экилганда ҳосилдорлик гектаридан 14,2-11,0 центнерни ташкил этди. Қашқадарё вилояти Қамаши нав синаш шаҳобчасида эса тоза шудгорга буғдойдан кейин экилганда 1996-2000 йилларда ўтказилган синовларда ўртача ҳосилдорлик гектаридан 20,6-18,4 центнерни ташкил этди.
Қишлоқ хўжалик касалликлари ва ҳашоратлари билан кучсиз даражада зарарланади. Сариқ занг билан зарарланиш даражаси 10,0 % гача.
Навнинг технологик сифати ёмон эмас: оқсил миқдори (протеин)-14,0 % гача, хом клейковинаси-26,0 %, ун чиқиши-70,4 %. Навнинг нон ёпиш бахоси ўртачадан яхшигача 3,8-4,2 балл.
Добрая. Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий текшириш институти ва Узун нав синаш шаҳобчаси билан (унумли буғдой х Сете Церрос 66)х Безостая1 навларини чатиштириш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Учуаткин А.К., Шахмедов И.Ш. Удачин В.А.
1998 йилдан Сурхондарё вилоятининг суғориладиган ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.
Ферругенниум тур хилига мансуб: Дуварак, биологик кузги. Бошоғи пирамидасимон, юз қисми кенгроқ, ўртача узунликда ва зичликда. Бошоқ қипиғи ланцетсимон, 8 мм узунликда, эни 4 мм, кам томирланган. Елкаси тўғри, эни 2-2,5 мм, чоки жуда аниқ тишсимон қизил. Дони бочкасимон, тукли, қизил, ариқчаси ўртача. Дони йирик. 1000 та донининг вазни 42,2 дан 44,0 г гача.
Нав ётиб қолиш ва тўкилишга бардошли 5,0 баллга тенг. Нав эртапишар навлар гуруҳига мансуб, ўртача 207 кунда пишади. Ўзбекистонинг жануб шароитида 180 кун. 1998-2000 йил нав синаш маълумотига кўра ўртача: Самарқанд Давлат нав синаш шаҳобчасида (1997-1999) 44,8-52,6 центнерни ташкил этди. Ўзбекистон шароитида яхши қишлайди 5,0 балл. Синов йилларида қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратлари билан зарарланмади. Об-ҳаво ноқулай келган 1999 йили навнинг сариқ занг билан зарарланиши Сурхондарё вилоятида 20,0 дан 70,0 % гача.
Республика нон инспекцияси тажрибахонасининг маълумотига кўра навнинг технологик сифати яхши: оқсил миқдори (протеин)-11,6 %, клейковинаси-27,0 %, ун чиқиши - 72,4 % нонининг кўтарилиш хажми-342 см3. Умумий нон ёпиш бахоси яхши 4,5 балл.
Do'stlaringiz bilan baham: |