Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet42/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Уруғларни экиш чуқурлиги. Кузги буғдой уруғларини экиш чуқурлигига уруғларнинг униб чиқиш тўкислиги, майсаларнинг ҳосил бўлиш муддати, тупланиш бўғинининг жойлашиш чуқурлиги, ўсимликнинг қишга чидамлилиги, маҳсулдор тупланиш, бингобарин маҳсулдорликка боғлиқ.
Кўплаб ўтказилган тажрибалар уруғлар яхши униб чиқиши учун тупроқдаги намлик сўлиш коэффициентидан 4-5 % юқори бўлиши лозимлигини кўрсатади.
Кузги буғдой уруғлари нисбатан чуқуррок экилиши керак.
Униб чиқаётган майсага тупроқнинг қаршилиги унинг механик таркибига боғлиқ бўлади. Майсаларнинг униб чиқишига, айниқса, оғир лой тупроқлар кўп қаршилик қилади. Шунинг учун оғир лой тупроқларда уруғлар 3-4 см чуқурликда экилади, ўртача қумоқ тупроқларда уруғлар 4-5 см, енгил тупроқларда 5-6 см чуқурликда экилади.
Уруғларни жуда чуқур, шунингдек, саёз экиш ҳам ўсимликнинг қишга чидамлилигини камайтириши мумкин. Уруғлар жуда чуқур экилса майсалар кечикиб ҳосил бўлади, қишда нобуд бўлиши мумкин. Саёз экилган уруғлар ҳам ўсимликнинг қишлашига салбий таъсир кўрсатади.
Буғдойни парваришлаш. Ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши, қишлашда ва ўсув даврида сақланиши. Уларни экишдан ҳосилни йиғиштиришгача сақланиши, экинзор парваришига боғлиқ.
Уруғларни қисқа вақт давомида қийғос ундириб олиш учун экишдан олдин дала молаланади. Бу уруғларни тупроқ заррачалари билан жипслашиши ҳамда тупроқнинг пастки қатламларидан намликни капиллярлар орқали уруғ жойлашган қисмига кўтарилишига ёрдамлашади.
Кузги буғдойни бороналаш баҳорда ер етилиши билан ўтказилади. Унинг асосий вазифаси-экиш давомида зичланиб қолган тупроқ юзасини юмшатиш, ўсимликнинг нобуд бўлган қисмларини чиқариб ташлаш, бегона ўтларни йўқ қилишдир.
Баҳор қуруқ келганда, тупроқ юзаси қатқалоқ бўлганда бороналаш қаторларни диагонал бўйича ёки кундалангига, тупроқ етилганда ўтказилади. Бороналашда ўсимликларнинг ривожланиш ҳолати, туп қалинлиги бороналар типи, агрегат ҳаракатининг тезлиги, тупроқ об-ҳаво шароити ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.
Оғир тупроқларда яхши ривожланган, туп қалинлиги юқори экинзорлар бороналар тиши пассив ҳолатга келтирилиб икки изли қилиб ўтказилади. Бороналашда қўшимча ҳосил гектаридан 2-3 центнерни ташкил қилади.
Кузги буғдой эрта баҳорда, тупланиш фазасида, найчалашнинг бошланишида азотли ўғитлар билан озиқланади.
Кузда экилган буғдой Ўзбекистон шароитида ғўза, сабзавот экинлари, беда, маккажўхори, дуккакли дон экинларидан кейин жойлаштирилса, бегона ўтлар билан кам ифлосланади.
Кузги буғдой эрта ва оптимал муддатларда экилса ҳамда ўсимликлар қиш тушгунча 1 м2 да 1,3-1,6 м2 барг юзаси ҳосил килса даланинг бегона ўтлар билан ифлосланиши кескин камаяди.
Шунинг учун кузги буғдой ҳосилидан бўшаган далалар бегона ўтлардан анча тозаланган бўлади.
Хозирги пайтда суғориладиган кузги буғдой майдонларида бир йиллик, кўп йиллик, кузги ва қишлайдиган бегона ўтларнинг 80 дан ортиқ тури учрайди. Бугона ўтлар маҳаллий шароитга, маданий дала экинларига нисбатан яхши мослашган. Шунинг учун бегона ўтлар билан ифлосланган ғаллазорда дон ҳосили ва сифати кескин пасаяди. Бегона ўтлар дон хосилини гектаридан 5-15 ц/га камайтириши мумкин.
Шўра, ёввойи гултожихўроз, шамак ва бошқа бегона ўтларнинг 1м2 қалинлиги майдондаги сони 5 та ўсимликдан ошса, 1 гектарида ўртача 30-70 кг азот, 10-15 кг фосфор ва 50-70 кг калий ўзлаштиради.
Республикамизда, сунгги йилларда кенг тарқалган катта пояли, интенсив типдаги буғдой навларини ўстириш самарадорлиги, бегона ўтлардан тоза майдонлардагина жуда юқори бўлади.
Кузги ғалла экинлари дасталбки ривожланиш фазаларида бегона ўтлар билан кучли ифлосланади. Бегона ўтлар сони 1м2 да 200 донадан кўп бўлса, бундай майдонлар кучли ифлосланган ҳисобланади.
Ғалла экиладиган майдонлар экишдан олдин нам тўплайдиган суғоришлар ўтказилганда бегона ўтлар уруғлари униб чиқа бошлайди. Бундай майдонлар 25-27 см чуқурликда чимқирқарли плуглар билан хайдалса, бегона ўтлар йуқолади.
Бегона ўтлар касалликлар, зараркунандаларга қарши курашда Ўзбекистонда қўллашга рухсат этилган пестицидлардан фойдаланилади.Суғориладиган ерларда ғаллазорнинг ифлосланишига асосий сабаблар бегона ўтлар билан ифлосланган далаларга уруғ экиш, уруғларнинг бегона ўтлар уруғларидан тозаланмаслиги, нам тўплайдиган суғоришларни утказмаслик, алмашлаб экишларни йулга куймаслик, бир майдонга сурункасига икки йилдан ортиқ бошоқли дон экинлари экиш, пахтазорларни бегона ўтлардан тозаламаслик ҳисобланади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish