Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик-технология институти



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/40
Sana13.06.2022
Hajmi1,11 Mb.
#662748
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40
Bog'liq
canoat korxonalari ortasidagi raqobatni rivozhlantirish va raqobat muhitini yaxshilash jonalishlari

 


25 
 
1.3. 
 
Саноат 
корхоналаридаги 
маҳсулот 
сифати 
ва 
рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллар. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида ишлаб чиқариш корхоналари олдида 
турган энг асосий вазифа-рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришдир. 
Шунинг учун ҳам маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилаш бугунги куннинг 
муҳим масалаларидан ҳисобланади. Маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилаш 
стратегик муаммо бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиѐтининг стабиллашуви бу 
муаммоларнинг ҳал этишига боғлиқдир. Сифатни яхшилаш жараѐни 
маҳсулотни сотиш ѐки хизматлар кўрсатишда фақатгина кўпроқ фойда олиш 
учунгина эмас, балки жамият учун, унинг равнақи учун ҳам зарурдир.
Маълум фойдалиликка эга бўлиб, сотилиш баҳоси билан таннарх ўрта-
сидаги фарқга эга бўлган товарлар албатта сотилиши керак. Товарларни сотиб 
олар эканмиз, биз уларни фақатгина зарур бўлгани учунгина эмас, балки бизга 
ѐққани учун ҳам ҳақини тўлаймиз. Бунда товарларнинг ташқи кўриниши, 
фойдаланишнинг қулайлиги, хизмат кўрсатиш муддати, техникавий тавсифи, 
кафолатли хизмат кўрсатиш шартлари кабилар уларнинг баҳосини белгилашда 
муҳим омил ҳисобланиб, харидор товарни ―маълум эҳтиѐжларни қондиради‖, 
деган умид билан сотиб олади. Шундай қилиб товарни сотилишининг муҳим 
шартлари-харидорнинг унинг кафолатланган сифатига ишонч ва баҳосидир. 
Маҳсулот сифати деб
, мана шу маҳсулотга нисбатан қўйилган халқ 
эҳтиѐжи талабларини қондирилиш даражаси, уларнинг хосса хусусиятлари, 
ташқи кўриниши, ишлатилишининг қулайлигига айтилади. 
Сифатни шакллантирувчи элементлар сифат кўрсаткичлари дейилади ва 
турлича усуллар ѐрдамида аниқланади. 
Маҳсулотнинг техникавий тавсифи орқали аниқланувчи товарлар 
яроқлилигининг асосий элементлари конструкция сифати дейилади. 
Конструкция сифатини такомилаштирилиши билан унинг қиймати ҳам ортади. 
5-расм.
Конструкция сифати. 
Баµо 
таннарх 
Q
1
Q

Q
3
Q
4
П
ул
да
ги 
иф
од
ас
и 


26 
5-расмда конструкция сифатининг унинг баҳоси ва таннархига 
боғлиқлиги кўрсатилган. Графикнинг таннарх ва баҳо эгри чизиқларининг 
кесишув нуқталари Q
1
ва Q
2
билан ажратилган қисми рентабелликни 
ифодалайди. Баҳо ва таннарх эгри чизиқлари орасидаги энг катта масофани 
белгиловчи Q

нуқтаси энг юқори фойдани таъминловчи конструкция сифатини 
ифодалайди. 
Рақобатлашувчи маҳсулотлар мавжуд бўлган шароитда корхона 
маҳсулотини реализация қилишда иқтисодий стратегия ва тактиканинг турли 
вариантларидан энг муқбилини танлаши керак. Бунда сарф-ҳаражатлар 
ортиқроқ бўлсада юқори сифатни таъминловчи Q
3
конструкция сифатида ѐки 
таннархнинг пасайтирилишига асосланган Q
4
конструкция сифатида тўхташ 
мумкин. 
Амалиѐтда маҳсулотнинг техник тавсифида ва конструкторлик 
ҳужжатларида кўрсатилган сифат кўрсаткичлари шакллантирилар экан, 
уларнинг ҳар доим ҳам сифат кўрсаткичлари бўйича аниқ мос келмасликларини 
кўриш мумкин. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулот сифат кўрсаткичларининг конструкторлик 
ҳужжатларида келтирилган сифат нормаларига мос келиши даражаси техник 
жиҳатдан сифатга мос келиши даражаси дейилади. 
Маҳсулот рақобатбардошлиги деганда, истеъмолчининг аник 
эҳтиѐжларини қондириш ва уни харид қилиш ҳамда кейинчалик ундан 
фойдаланиш учун сарфланадиган харажатлар даражалари бўйича уни, яъни 
маҳсулот бошқа шундай маҳсулотлардан ажралиб турадиган тавсифлар 
йиғиндиси тушунилади. 
Маҳсулот рақобатбардошлиги - бирор бир корхона томонидан ишлаб 
чиқарилган, рақобатчи корхоналарнинг худди шундай товарларига қараганда 
яхшироқ истеъмол хусусиятлари ва техник-иқтисодий параметрларига эга 
бўлган товарларнинг истеъмолчилар томонидан ажратиб олиниш 
"қобилияти"дир. 
Ракобатбардошлик айнан бозорда кузатилади ва товарларнинг истеъмолчи 
эҳтиѐжларига мувофик келиши солиштирилиб кўрилади. Ана шунда 
маҳсулотнинг рақобатбардошлиги реал харидни амалга ошираѐтган харидор 
учун жозибадорлик даражасини кўрсатади. 
Ҳар бир харидор ўзига ѐқкан товарни сотиб олади, истеъмолчилар эса 
рақиблар товарига нисбатан кўпрок ижтимоий эҳтиѐжларига мое 
келувчиларини танлашади. Шунинг учун ракобатдошлик (танланган бозорда 
товарни сотиш имконияти)ни фақат рақиблар товарный солиштириш орқали 
аниқлаш мумкин. Рақобатдошлик нисбий тушунча бўлиб, аник бозор ва унга 
кириш вақтига боғлиқдир. "Чинакам талаб ва таклиф асосида вужудга 
келадиган эркин бозор нархларининг амал қилиши бозор иктисодиетининг ғоят 
муҳим бўғини бўлиб, бу бўғин маҳсулот ишлаб чиқарувчилар билан 
истеъмолчиларнинг ўзаро жипс таъсирини таъминлайди ҳам". 
Шундай экан талаб, таклиф ва рақобатсиз бозорни тасаввур этиб 
бўлмайди. Истеъмолчиларнинг маҳсулотларни сотиб олиш учун қилган сарф 


27 
харажатлари икки қисмдан иборат. Биринчи маҳсулотга бўлган нарх, 
иккинчиси уни топишга кетган вақт ва ишлатиш харажатларидир. Уларнинг 
ҳаммаси жамият учун истеъмол харажатларини этади. Истеъмол харажатлари 
маҳсулотни харид килиб олиш нархидан анча кўп. Махсулотлар ичида энг 
рақобатбардоши бўлиб бошланғич нархи пасти эмас, балки истеъмолчи кўлида 
ишлатилиши қулайлиги, кам сарфлиги ва умумий харажати камроқлиги билан 
фарқланадигани ҳисобланади. 
Харидорлар хатти – ҳаракатини кузатиш шуни кўрсатмокдаки, улар 
маҳсулотларни таққослашда қайсини қўллаш самарадорлиги (Р) сотиб олиш 
харажатларига (С) нисбатан юқори бўлса, ўша маҳсулотларни кўпроқ 
танлашади. Демак, маҳсулот рақобатдошлиги (К) умумий кўринишда К = Р/С 
бўлади. Маҳсулот рақобатбардошлигини аниқлаш қуйидаги босқичларни ўз 
ичига олади; 
а) Бозорнинг таҳлили, энг яхши рақобатга қобилиятли намуна 
маҳсулотни танлаш. 
б) 
маҳсулотларнинг қиѐсий ўлчамлари (иқтисодий, техник, 
меъѐрий) мажмуасини аниқлаш. 
в) 
Рақобат крбилиятининг интеграл кўрсаткичини ҳисоблаш. 
Маҳсулот бозорда ижтимоий эҳтиѐжларнинг даражасини қаноатлантириш 
даражасига текширишдан ўтади, чунки ҳар бир ҳаридор унинг эҳтиѐжини 
қаноатлантирувчи маҳсулотни харид қилади. Шунинг учун маҳсулотнинг 
рақобатбардошлиги бу ҳаммадан аввал уни бозорда сотиш имконияти, уни 
фақат рақиблар маҳсулотларини бир бирлари билан таққослаб, аниклаш 
мумкин[ 
Ҳозирги кунда бозорда корхоналар алоҳида маҳсулотларни эмас, балки 
харидор учун муҳим маҳсулотларни сотишга харакат қилишади. Бозордаги 
рақобат кўпроқ маҳсулот сотишни кўзлайди. Асосий ахборотни истеъмолчилар 
маҳсулот ишлаб чиқарувчидан олишади. Истеъмолчиларни асосан 
маҳсулотнинг истеъмол қиймати қизиқтиради. Рақобат, бозорда таклиф 
талабдан юқори бўлганда, корхоналар ичида эмас, балки маҳсулотлар орасида 
намоѐн бўлади. 
Маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ўрганиш жараѐни мураккаб бўлиб ўз 
ичига қуйидаги босқичларни олади: 

Маҳсулотни сотиш бозорини ўрганиш; 

Рақиблар ҳақида маълумотлар йиғиш; 

Истеъмолчилар талабларини ўрганиш; 

Маҳсулот ракобатбардошлигини ошириш бўйича тадбирлар ишлаб 
чиқиш; 
• 
Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва бозорга синов сотишлари билан 
чикиш хакидаги қарор. 
Бу масалаларни ҳал қилиш корхонада маҳсулот ракобатбардошлигини 
таъминлашнинг узлуксиз тизимини яратишни талаб қилади. 
Ҳар қандай маҳсулот бозорга чиқиши биланоқ, ўз рақобатбардошлигини 
йўқота бошлайди, бу жараѐнни секинлатиш мумкин. Бу иктисодий фойда ва 


28 
олдинги маҳсулот ўз рақобатбардошлигини тўла йўкртиш пайтигача бозорга 
янги маҳсулот билан чиқиш имкониятини беради. 
Маҳсулот рақобатбардошлигини таърифловчи ўлчамлар ўз ичига бир 
неча гуруҳларни олади, яъни маҳсулот рақобатбардошлигининг асосий 
катталиклари куйидагилардан иборат
1

1)
Техник - тизим катталиклари, эргономик, меъѐрий, эстетик; 
2)
Иқтисодий- истеъмол қилиш баҳоси; 
3)
Ташкилий-чегирмалар тизимлари, маҳсулотларни етказиб бериш 
вауларга ҳақ тўлаш шартлари, етказиб бериш муддатлари, етазиб бериш 
шартлари ва кафолатлари, етказиб беришнинг комплектлилиги. 
Маҳсулот рақобатбардошлигини таҳлил қилишда биринчи навбатда 
таснифий ўлчамлардан фойдаланилади, улар маҳсулотнинг белгиланган 
синфи ѐки турига қарамлиги билан аниқланадилар. Бундан ташқари ҳар бир 
буюмлар гуруҳига мое бўлган техник конструкторлик ечимларида акс 
эттирувчи конструктивли параметрлар мавжуд. 
Эргономик ўлчамларга қуйидагилар киради: гигиеник, антропометрик, 
физиологик, руҳий маҳсулот хусусиятларини киши психикасига мослиги ва 
бошқалар. 
Меъѐрий ўлчамлар маҳсулотларнинг меъѐрлар, қоидаларга 
мувофиклигини кўрсатади. Улар ушбу ўлчамдан чиқиш ҳуқуқига эга бўлмаган 
турли хил даражали (давлат, давлатлараро, ҳудудий) чегараларда тартибга 
солади. Шуни таъкидлаш керакки, ҳалқаро меъѐрлар, масалан, стандартлар 
бўйича ҳалқаро ташкилот (ИСР)талабларига мое келиши, миллий меъѐрларга 
автоматик мое келишини билдирмайди, чунки кейингиси янада қаттиқроқ 
бўлиши мумкин. 
Бундан ташқари меъѐрий ўлчамларга яна бизнинг маҳсулотимизни импорт 
қилувчи мамлакат ҳуқуқ (патент) меъѐрларига мослиги ҳам киради. Патент 
ҳуқуқларининг бузилиши маҳсулотни сотишга имкон бермайди. Шунинг 
билан бирга маҳсулотга патент, унинг рақобатбардошлигини кучайтиради, 
чунки корхона ҳудди шундай рақобат қилувчи маҳсулотни бозорга 
киритмаслик юридик имкониятига эга. 
Эстетик меъѐрлар баъзида ҳарид қилиш нархи муҳим рол ўйнайди, чунки 
ташқи кўриши орқали дизайнер "замонавийлик" " замон руҳига мое келиш" 
каби маҳсулотнингнинг хусусиятларини акс эттиради. 
Маҳсулотнинг иқтисодий ўлчамлари унинг асосий хусусиятларини, яъни 
харидорнинг маҳсулотни ҳарид қилиш ва бутун ишлатиш давридаги 
фойдаланиш ҳаражатларини таърифлайди. Маҳсулотнинг истеъмол нархи 
мажмуада куйидаги элементлардан вужудга келади: фойдаланиш жойигача 
етказиб келиш харажатлари (C
1
), ўрнатиш ва ишлаш қобилиятига келтириш 
қиймати (С
2
), ходимларни эргаштириш (С
3
), ѐнилғи, электр-энергиясига 
харажатлар (С
4
), ходимларнинг иш ҳаки (С
5
), кафолатдан кейинги 
харажатлари (С
б
), маҳсулотни суғурта қилиш харажатлари (С
7
), солиқлар (С
э
), ўз 
ресурсини ишлаб бўлгандан кейин маҳсулотни утилизациялаш харажатлари (С
ю
), 
кўзда тутилмаган харажатлари (С
ю
).Бу харажатлар жамланганда истеъмол 


29 
нархи (С) - истеъмолчиларга маҳсулотни бутун хизмат килиш даврида керак 
бўладиган маблағлар хажмини ташкил қилади : 
С = C
1
+ С
2
+Сз+С4+С
5
+С6+С7+С
8

9

10
Истеъмол нархи маҳсулот рақобатбардошлигининг муҳим ўлчамларидан 
бирини намоѐн қилади, маҳсулотдан фойдаланиш билан боғлик харажатлар 
унинг ҳарид нархидан бир неча марта ортиб кетади. 
Маҳсулотнинг рақобатбардошлигини аниқлашда ташкилий ўлчамлар 
чегирмалар тизими, тўлов ва етказиб бериш шартлари, маҳсулотни етказиб 
бериш муддати шартлари ва бошқалар ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
Маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини аниқлашда 4 та усул мавжуд 
бўлиб улар қуйидагилардан иборат: 
1.
Эксперт баҳолаш усули 
2.
Баҳолашни ўлчаш-ҳисоблаш усули 
3.
Тажриба усули 
4.
Социологик усул 
Харидорларнинг айрим бир эҳтиѐжлари тенг ѐки қисман ўзгарадиган 
шароитларда бир хил ѐки ҳар хил усуллар билан қондириш мўлжаллангаи 
хилма-хил товарлар айни бир вақтда таклиф этилади. Бундай шароитда 
истеъмолчи ўзининг қиймат бирлиги бўйича рақобатчилар товарларига 
қараганда эхтиѐжни кўпрок ва юкори даражада қондирадиган товарларни 
танлайди. 
Маҳсулот рақобатбардошлик даражаси бир қанча омиллар таъсирида 
бўлади. Уларнинг айримлари ижобий, айримлари салбий, баъзилари узок вақт, 
баъзилари қисқа вақт, айримлари тўғридан-тўғри( бевосита), айримлари 
билвосита таъсир кўрсатадилар. Маҳсулотнинг ракрбатбардошлик омилларини 
ўрганишда, уларнинг ҳар бирига алоҳида тавсиф берилади, юқори даражада 
улушга эга бўлганларига кўпроқ урғу берилиб, унга эътибор кучайтирилади. 
Корхоналар рақобатбардошлиги ўрганилганида ҳам унинг алоҳида олинган 
бозордаги, тармоқдаги ўрни, улуши, унинг позицияси аникланади. Яъни 
уларнинг позицияси, ҳиссаси қайси омил ҳисобига яхшиланиши, кўпайиши 
белгиланади. Омиллар тахлили шу билан чегараланиб қолмасдан, мамлакат ва 
жаҳон миқѐсига ҳам чиқмоғи мақсадга мувофик ҳисобланади. 
Умумжаҳон стандартларига кўра маҳсулот рақобатбардошлик даражасини 
аниқлашда 100 дан ортиқ иқтисодчи-экспертлар ва 340 га якин 
кўрсаткичлардан фойдаланади. Олинган натижалар 10 та омил бўйича 
гуруҳланади. Бу омиллар қуйидагилардан иборат: 

иқтисодий потенциал ва иқтисодиѐтнинг ўсиши суръати; 

саноат ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги; 

фан-техниканинг ривожланиш даражаси, фан-техника ютуқларини 
ўзлаштириш суръати; 

ҳалқаро меҳнат тақсимотида катнашиш; 

ички бозор сигими ва динамизми; 


30 

молия тизимининг мослашувчанлиги; 

иқтисодиѐтни давлат томонидан бошқарилиши; 

меҳнат ресурсларининг квалификация даражаси; 

меҳнат ресурслари билан таъминланганлик даражаси; 

ижтимоий -иқтисодий ва сиѐсий аҳвол. 
Бу омилларнинг айримларига алоҳида тўҳталиб ўтамиз. Ҳар бир 
рақобатчининг бозорда ғолиб бўлишида, аввало унинг иқтисодий аҳволи, 
потенциали, ривожланиш суръатлари асосий омилдир. Чунки улар маҳсулот 
сифатини, нархини, самарадорлик ва бошқа кўрсаткичларини ҳам яхшилашга 
имкон берувчи омиллардир: булар ичида айнан ва ўхшаш махсулотлар ишлаб 
чиқарувчи корхона (фирма)ларнинг сони алоҳида ўрин тутади. Маълумки, бир 
хил ва ўхшаш корхоналар ишлаб чиқарувчилар сони қанчалик кўп бўлса, 
рақобат кураши ҳам шунча кескин ва муросасиз бўлади ва аксинча. Бу ҳолда 
корхонанинг ишлаб чиқариш куввати, унинг техник ва технологик жиҳатдан 
қуролланганлик даражаси, географик жойлашган ўрни, ресурслар билан 
таъминланганлиги, раҳбар ходимларнинг билим, акл-заковати, маркетинг 
илмини қанчалик эгаллаганлиги ҳал қилувчи роль ўйнайди, яъни корхона ўз 
махсулотларини қанчалик арзонроқ қила олиши, уни тезроқ янгилаши, 
сифатини яхшилаши каби кескин чора-тадбирлар кўра билиш қобилияти 
рақобат курашида ғолиб чиқишида асос бўлади. Бу ҳолат корхонадан тўлик куч-
ғайрат билан ишлашни, кўринишидан арзимас бўлса-да, энг кичик резерв ва 
имкониятларни ҳам ишга солишини талаб қилади. Бунда корхонанинг бошқа 
ѐндош корхоналар билан келишиб, ҳамкорликда иш кўриши, шериклик 
ширкатлари, жамоалари сифатига қўшилиб ҳаракат қилиши кўл келиши 
мумкин. Махсулотларнинг рақобатдошлигини оширишда фан-техника 
таракқиѐти натижаларини кенг кўллаш, янги ва юқори сифатли махсулотлар 
ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва йўлга қўйиш муҳим омиллардандир. Фан-
техника тарақиѐти натижаларини ишлаб чиқаришга кенг кўллаш, 
махсулотларни ҳаѐтийлик даврини қисқартириши, уларнинг умумий таркиби 
ва параметрида сезиларли ўзгаришларга ҳамда илгари чиққан моделлар 
махсулот ракобатбардошлигининг пасайишига олиб келиши мумкин. Фан-
техника тараккиѐтининг рақобатдошликка таъсири корхонадаги 
материалларнинг технологияси, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳамда 
бошқаришни доимий равишда такомиллаштириб боришни тақозо қилади. 
Миллий иқтисодиѐтда, эксплуатацияда арзон ва самарали ишлаб чиқариш 
воситаларини кўллаш, кўпроқ фойда олишга, сотиш жиҳатини пасайтириш, 
компанияга ишлаб чиқариш чиқимларини камайтириш имконини беради. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish