5. Одамларни ташиш қоидалари.
Одамларни ташиш учун шунга мосланган транспорт воситаларидан фойдаланилади. Ҳаракатни бошлашдан олдин хайдовчи пассажирларни бехатар ташишга ҳамма схроитлар таўминланганига ишонч ҳосил қилиши керак, юришдан олдин эшиклар беркитилиб, уларни кейинги тўла тўхтамагунча очилмайди. Юк автомобилининг кузовида бир гурух одамларни олиб юрадиган хайдовчи 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз стажга эга бўлиши керак, қуйидаги талабларга риоя қилиши керак: -кузовга махсус ўриндиқлар қурилади, улар бортнинг юқори четидан камида 15 см. пастда бўлиши керак, орқа бортга ёки ён бортларга қадалган ўриндиқлар мустаҳкам суянчиқли бўлиши керак; -ташиладиган одамлар сони ўриндиқлар хисобга олганидан ошмаслиги керак; -кабина ташқарисида хажми 2л.дан кичик бўлмаган ўт ўчиргич бўлиши керак. Юк автомобилларида болаларни олиб юраётганда кузовда ками билан иккита катта ёшдаги одам бўлиши керак. Одам ташишга мўлжалланган юк автомобили кузовида юкни кузатувчи ёки қабул қилиш учун кетаётган одам бўлиши рухсат этилади. Бироқ у бортдан қуйида қулай ўтириши учун жойга эга бўлиши лозим. Ҳамма ҳолатларда, кузовида одам ташилаётган автомобилнинг тезлиги 60 км/соатдан ошмаслиги керак. қуйидаги ҳолатларда одам ташиш тақиқланади: -автомобил –самосвалда, автомобил-стистерна ва бошқа махсус юк автомобилларда, юк тиркама (ярим тиркамларда) ва тракторларда; -хайдовчи ёнидаги ўриндиқда техник жихатдан рухсат этилганидан кўп одам бўлганда (мактаб ёшигача болалар бундан мустасно ) . Автобус ёки юк автомобилларида бир гурух болалар олиб кетилаётганда олд ва орқа томонга тегишли белги қўйилади.
6. Юк кўтарувчи кранларни эксплуатация қилишда меҳнат муҳофазаси кранларни қайд этиш ва техник гувохлаш.
Ҳамма турдаги юк кўтарувчи кранлар ва юкни қамраб олувчи мосламаларни эксплуатация қилиш “Госгортехнадзор” томонидан тасдиқланган қоидалар асосида олиб борилади. Юк кўтариш кранларининг юк кўтариш қобилияти, бошқа параметрлар ва габарит ўлчамлари стандарт билан белгиланган. Полда туриб бошқариладиган кранларнинг тезлиги 50м/мин дан, уларнинг аравачалари тезлиги 32м/миндан ошмаслиги керак. Юкларни, стрелада, винтли, юк кўтарувчи, тортувчи ва етказиб берувчи сифатида ишларни бажарадиган пўлат арқонлар стандартларга мос бўлиши ва сертификатга эга бўлиши керак. Сертификати йўқ йўғон арқон (канат) лардан фойдаланиш мумкин эмас. Пўлат арқонлар мустаҳкамлиги қуйидагича хисобланади: Бу ерда: Р-канатнинг узилиш кучи; С-канат тармоғининг энг кўп таранглашуви; Р-мустаҳкамлик захираси коэффициенти, канатнинг кўриниши ва вазифасига кўра Р 3....6 % бўлади. қайтадан ўрнатилган ҳамма юк кўтарувчи кранлар ва ечиб олинадиган юк қамровчи мосламалар (канатлар, занжирлар) ишга туширилишидан олдин техник гувохлантириш (текширувдан) ўтиши керак. Ишлаб турган кранлар 12 ойдан ўтказмай 1 марта техник кўрикдан ва тўлиқ техник кўрикдан 3 йилда 1 марта ўтказилиши керак. Тўлиқ кўрикда кўздан кечирилади, статик ва динамик синов қилинади. Кўздан кечиришда сақлагич ва блокировка мосламаларига, айрим деталларнинг едирилиши даражасига аҳамият берилади. Статик синовда кранга рухсат этилганидан 25% ортиқ юк қамраб олинади ва ердан 200-300 мм кўтарганча 10 минут ушлаб турилади. Шундан сўнг қолдиқ деформастиялар қай даражада ҳосил бўлгани текшириб чиқилади. Динамик синовда рухсат этилганидан 10% ортиқ юк 100-200мм. кўтарилади ва қуйилади ва бошқа механизмларни ҳаракатда текширилади сўнгра қолдиқ деформастиялар текширилади. Техник текширув натижалари краннинг паспортига ёки махсус журналга ёзиб қўйилади ва навбатдаги текширув муддати кўрсатилади. Юк кўтариш мосламалари ва идишлар эксплуатация жараёнида даврий кўриклардан ўтади, бунинг муддатлари қуйидагича (кўпи билан): 6 ой –траверсалар учун; 1ой-чангак ва бошқа хил қамрагичлар ва идишлар учун; 10 кун-строплар учун. Кўрик натижалари махсус журналга ёзиб қўйилади.
Назорат саволлари:
1.Ортиш-тушириш майдончаларига қўйиладиган талаблар?
2.Юклар вазни (массаси) ва хавфлилик даражасига қараб қандай тавсифланади?
3.Одамларни хавфсиз ташишни таўминлаш бўйича қандай талаблар қўйилади?
4.Юк кўтариш кранларини эксплуатация қилишда механт хавфсизлигини таўминлаш?
5.Юк кўтариш кранларини қайд этиш ва техник кўрувдан ўтказиш қандай бажарилади?
. Асосий адабиётлар
1.A. Mark, P. Friend James Fundamentals of Occupational Safety and Health. Bernan Press. Германия, 2007
2. Yuldashev O.R. Mehnat muhofazasi maxsus kursi./ Darslik. –T.: “Tafakkur qanoti”, 2015. – 336 b.
3.O.R.Yuldashev, Sh.G.Djabborova, O.T.Xasanova. Hayot faoliyati xavfsizligi. Darslik–T.:“Toshkent-Iqtisodiyot”,2014.– 268 b
4.Yormatov G‘.Yо. va boshqalar. Hayot faoliyati xavfsizligi. –T.: “Aloqachi”, 2009. – 348 b.
5.Аъзамов А ва бошқалар. Меҳнатни муҳофаза қилиш. Ўқув қўлланма.-Т “Сано-стандарт”, 2013. -234б.
6.Нарзиев Ш.М., Курбонов Ш.Х. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. Ўқув қўлланма-Т.”Янги нашр”. 2019.-234 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |