Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Н-1шаклдаги далолатномани тўлдириш



Download 1,49 Mb.
bet38/78
Sana05.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#637393
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   78
Bog'liq
ММваТХ ф-2.. 300322102051

Н-1шаклдаги далолатномани тўлдириш.


Гуруҳдаги ҳар бир талаба, қуйида келтирилган топшириққа асосан,ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисани текшириб Н-1 шаклдаги(1.5-илова)далолатномани тўлдириши керак. Вазифа:
Ишчи (хизматчи)
(Ф.И.Ш)
билан«» 20 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисани текширинг ва уни ҳужжат билан расмийлаштиринг, яъни «Н-1» шаклдаги далолатномани тузинг.

1.1-жадвал


Топшириқ маълумотлари.

Касблар


Вариантлар

1,10,
19

2,9,
18

3,13
15,

4,7,
21

5,11,
16

6,12,
20

8,17,
14

Экскаватор машинисти

Х



















Бульдозер машинисти




Х
















Кран машинисти







Х













Насосчи










Х










Скрепер машинисти













Х







Электр пайвандловчи
















Х




Газ пайвандловчи



















Х

1.5-илова


«ТАСДИҚЛАМАН»
Иш берувчи


(имзо,имзоёйилмаси)
20 йил
Корхона муҳри




Н-1 шакли
Бир нусхадан юборилади:

  • жабрланувчига (ўлган бўлса оиласига);

    • меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси,мутахассиси)га;

    • бош давлат меҳнат техника назоратчисига


ДАЛОЛАТНОМА№
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа хил зарар етказилиши тўғрисида

1.Корхонанинг номи

Корхонанинг манзили

(вилоят,шаҳар,туман,кўча,уй)

1.2.Мулкчилик шакли

(давлат,акциядорлик,хусусийваҳоказо)

1.3.Бахтсиз ҳодиса юз берган жой

(бўлинма,цех)

2.Вазирлик, хўжалик бошқарув органи

3.Ходимни йўллаган корхона

(номи,манзили,вазирлик

_

(хўжаликбошқаруворгани)

4.Жабрланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми

5.Жинси: эркак,аёл(тагигачизилсин)

6.Ёши (тўлиқ йиллар сони кўрсатилсин)

7.Касби,лавозими

7.1.Разряди,класси

8.Бахтсиз ҳодиса юз берганда бажарилаётган иш бўйича иш стажи

9.Меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқнома, ўқитиш:

9.1.Кириш йўриқномаси(сана)

    1. Меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш(сана)

    2. Дастлабки (даврий) йўриқнома(сана)

    3. Ўта хавфли ишлар учун билимларни текшириш(сана)

    4. Ишга кираётганида ва даврий тиббий кўрикдан ўтганлиги






  1. Бахтсиз ҳодиса юз берган сана ва вақт

(йил,кун,ой), (иш бошлашда нтўлиқ соатлар сони)

  1. Бахтсиз ҳодиса ҳолати





    1. Бахтсиз ҳодиса сабаблари





    1. Жароҳат етказилишга сабаб бўлган асбоб-ускуна






    1. Жабрланувчининг ҳушёрлиги(алкоголь ёки наркотиклар таъсиридалиги)





(тиббий хулосагабиноан)

    1. Таш хис

(дастлабки,охирги)

  1. Бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш тадбирлари:

    Т/р

    Тадбирлар номи

    Бажаришмуддати

    Бжарарувчи

    Бажарилиши ҳақида белги
















  2. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари бузилишига йўл қўйган шахслар





(Ф.И.Ш.,лавозими,корхонаноми),(улар томонидан бузилган қонунлар,қоидалар ва

меъёрий ҳужжатларнинг моддалари, бандлари)

  1. Бахтсиз ҳодиса гувоҳлари



Далолатнома тузилди


(йил,кун,ой)
Комиссия раиси

Комиссия
(Ф.И.Ш.,имзо)

аъзолари (Ф.И.Ш.,имзо)

Н-1шаклдаги далолатномани тўлдиришга кўрсатма.


  1. банд. Агар жабрланувчи бир неча касб эгаси бўлса, унда бахтсиз ҳодиса юз берганда бажараётган касби кўрсатилади.

  2. банд. Иш стажининг тўлиқ йиллар сони кўрсатилади, агар иш стажи бир йилдан кам бўлса,унда ой ва кунлар сон кўрсатилади.

11.1-банд.Бахтсиз ҳодисанинг асосий техник ва ташкилий сабаблари
—асосийси биринчи бўлиб,қолганлари аҳамиятига яраша тартибда кўрсатилади.
11.2-банд.Жароҳатга сабаб бўлган асбоб-ускунанинг номи, тури, русуми, чиқарилган йили,тайёрланган корхона номи.
11.3-банд. Суд-тиббий муассаса маълумотномаси (хулосаси)га асосан жабрланувчининг ҳушёрлиги(алкоголь ёки наркотиклар таъсиридалиги)кўрсатилади.

Назорат саволлари:


  1. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларга қандай ҳолатлар киради?

  2. Бахтсиз ҳодисалар ким томонидан текширилади?

  3. Оқибати оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар қандай тартибда текширилади?

  4. Бахтсиз ҳодисаларни текшириш учун неча кун муҳлат берилади?

  5. Бахтсиз ҳодисалар қандай тартибда ҳужжатлаштирилади?

  6. Қандай бахтсиз ҳодисалар ишлаб чиқаришдаги деб ҳисобланмайди?

  7. Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш учун неча кун берилади?

  8. Иш берувчи бахтсиз ҳодисани текшириш ва ҳужжатлаштиришдан бош тортса жабрланувчи кимларга мурожаат қилиши керак?

  9. Н-1шаклдаги далолатнома нечайил сақланиши керак?

Агар ташкилот тугатилса ёки қайта ташкил этилса олдин тузилган Н-1 шаклдаги далолатномалар қаерга топширилади?

33-мавзу. ЎҚУВ МУАССАСАЛАРИДА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ ТЕКШИРИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ
Режа:
1.Таълим муассасаларидаги талабалар ва ўқувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳужжатлаштириш тартиби.
2.Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш.
3.Берилган топшириққа асосан далолатномани тўлдириш.

  1. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби

Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олишнинг умумий қоидалари


Таълим муассасалари ҳудудидаги аудиторияларда, лаборатория хоналари ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида талабаларга таълим бериш жараёни ишлаб чиқаришдаги таълим бериш жараёнига нисбатан хавфсиз кўринади. Лекин, талабаларнинг таълим муассасалари ҳудудида ҳам ҳаракатқилувчи машина ва механизмларда, ускуналарда ҳамда қурилмаларда таълим олишларини ва бунинг натижасида улар юқори кучланиш, электромагнит ва бошқа турдаги нурланишлар, кимёвий реактивлар, ультратовуш, инфратовуш каби бир қатор зарарли омиллар таъсири остида бўлишликларини назардан қочирмаслик керак. Бу омиллар, маълум бир шарт–шароитларда,талабаларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлган касалланиш ва жароҳат олиш ҳолатлари эҳтимолини келтириб чиқаради. Ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганда эса ёнғиннинг хавфли омиллари таъсири остида қолишлари мумкин.
Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари вақтида эса талабаларнинг жароҳат олиш эҳтимоли ишчиларга нисбатан юқори бўлади. Бунга талабаларнинг маълум бир ишни бажаришдаги малака ва уқувининг пастлиги, хавфсизлик қоидаларини яхши ўзлаштирмаганлиги ёки уларга амал қилмаслиги, маҳаллий шароитлар билан етарли даражада таниш эмаслиги, психофизиологик ва бошқа хусусиятлари сабабчи бўлади. Шу сабабли таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш, ҳисобга олиш ва шунақа ҳолатларнинг келажакда такрорланишининг олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш,ҳамда амалга тадбиқ қилиш катта аҳамият касб этади.
2011 йилнинг февралигача Олий ўқув юртлари талабалари, коллежлар, ўрта махсус ўқув юртлари, лицейлар,ҳунар-техника билим юртлари ва
умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан ўқув-тарбия жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисалар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда текширилган ва ҳисобга олинган [4].
Корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар ва ўқувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш эса «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида НИ3ОМ»га асосан олиб борилган ва олиб борилади[17].
Ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текширишлар ва ҳисобга олишлар,албатта,давлат томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар асосида олиб борилиши керак. Шу жараённи амалга ошириш мақсадида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2010 йил 23декабрда
«Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом» тасдиқланган. Низом 2011 йил 18 январда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2184 рақами остида рўйхатдан ўтказилган. Рўйхатдан ўтказилган муддат бошлаб 10 кундан кейин Низом кучга киритилган [20].
Юқорида номи келтирилган Низом олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари учун тааллуқлидир. Бу Низом таълим муассасаларининг режалаштирган дарслари,амалий машғулотлари, лаборатория ишлари, ҳарбий таълим бўйича дарс машғулотлари, спорт машғулотлари, ижтимоий фойдали меҳнати, ҳашарлар ва мусобақалар ҳамда ушбу муассасаларда ўтказиладиган бошқа ўқув-тарбия ишлари вақтида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олишга татбиқ этилади.
Ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган таълим олувчилар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом»га мувофиқ амалга оширилади.
Текшириладиган ва ҳисобга олинадиган бахтсиз ҳодисалар турига ишнинг 2-қисмида келтирилган ҳолатларда рўй берган турли тан жароҳатларини олиш, шикастланиш, иссиқлик таъсири, портлаш, фалокатлар, иморатлар ва конструкциялар бузилиши, куйиш, музлаш, қизиш,электр токи ёки яшин уриши, ҳайвонлар, ҳашаротлар ва судралиб юрувчилар томонидан ҳамда террористик ҳаракатлар натижасида шикастланишлар, заҳарланишлар, табиий офатлар (зилзила, сув тошқини, сувга чўкиш, турли авария ҳолатлари ва бошқалар) киради.
Бахтсиз ҳодиса туфайли олган жароҳати жабрланган таълим олувчининг камида бир кунлик ўқувмашғулотларини қолдирилишига сабаб
бўлса,ишнинг 3.1-иловасида келтирилган шаклдаги далолатнома расмийлаштирилади.
Бахтсиз ҳодиса юзасидан текшириш олиб бораётган комиссиялар бахтсиз ҳодисаларни текшириш юзасидан ички ишлар бўлимлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ва ёнғин хавфсизлиги хизмати органлари билан ҳамкорлик қилади.
Юз берган бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текширилиши ҳамда ҳисобга олинишини, шунингдек бахтсиз ҳодисанингкелиб чиқиш сабабларини бартараф этишга оид чора-тадбирларнинг бажарилишини таълим муассасасининг юқори турувчи органлари ва тармоқ касаба уюшмаси назорат қилади.
Таълим олувчи билан юз берган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса жабрланувчи ёки унинг ёнида бўлган гувоҳлар томонидан таълим муассасаси раҳбариятига дарҳол хабар берилиши керак, у эса ўз навбатида:

      • Жабрланувчига зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилишини ва уни тиббий-даволаш қисмига ёки бошқа даволаш муассасасига етказишни ташкил этиши;

      • Текшириш комиссияси иш бошлагунига қадар ҳодиса жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдагилар ҳаёти ҳамда саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса)сақлаб қолиши;

      • юз берган бахтсиз ҳодиса бўйича дарҳол юқори турувчи органига хабар бериши шарт.

Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида таълим олувчилар билан юз берган оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби

Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида таълим олувчилар билан юз берган оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ҳодисаларни текшириш учун таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига кўра унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари раислигида, таълим муассасаси касаба уюшмаси ва ота-оналар қўмитаси вакиллари иштирокида комиссия тузилади.


Мазкур бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқишида бевосита жавоб берувчи таълим муассасасининг тегишли ходимлари комиссия таркибига киритилмайди.
Бахтсиз ҳодисани текшириш бўйича тузилган комиссия қуйидагиларни:

  • уч кун ичида бахтсиз ҳодисанинг рўй бериш сабабларини текшириши, гувоҳлар ва бахтсиз ҳодисани келиб чиқишига бевосита алоқадор бўлган шахслардан ҳамда имкони бўлса жабрланувчилардан тушунтириш хатлари олиши;

  • бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрсатилган далолатномани уч нусхада тузиши ва имзо чекиб, тасдиқлаш учун таълим муассасаси раҳбарига бериши лозим.

Таълим муассасаси раҳбари текшириш тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилларига давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги далолатномани бериши керак.
Таълим муассасаси раҳбари бахтсиз ҳодисани келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш чораларини кўради ва текшириш тамом бўлгандан сўнг уч кун давомида тасдиқланган далолатномани жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилларига, таълим муассасасининг юқори турувчи органига юборади ва текшириш материаллари билан бирга бир нусхаси таълим муассасасининг ўзида қолдирилади.
Бахтсиз ҳодисалар таълим муассасаси томонидан ишнинг3.2-иловасида келтирилган «Таълим олувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш журнали»да ҳисобга олинади.
Жабрланувчи ёки унинг қонуний вакиллари далолатномада воқеанингбирор бир муҳим тафсилоти тушириб қолдирилганлигини, воқеалар бузиб кўрсатилганлигини аниқлаганда ёки бошқа норозиликлар юзасидан таълим муассасасининг юқори турувчи органига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

  1. Download 1,49 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish