3.5-жадвал
Кислотали муҳитга эга бўлган водопровод сувининг физик-кимёвий кўрсаткичлари (2016-2018 йй.)
Т/р
|
Вариантлар
|
умумий қаттиқлиги, мг.экв/дм3
|
хлоридлар C ,
мг/дм3
|
сульфатлар ,
мг/дм3
|
1
|
Оддий водопровод суви (назорат)
|
5,8
|
50,6
|
168
|
2
|
рН=30,5 га тенг бўлган ЭФ водопровод суви
|
3,8
|
48,2
|
132
|
3
|
рН=40,5га тенг бўлган ЭФ водопровод суви
|
3,5
|
47,5
|
130
|
4
|
рН=50,5га тенг бўлган ЭФ водопровод суви
|
3,2
|
46,2
|
128
|
3.4-§ Электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида катта мум куяси қуртини турли хил сунъий озуқа муҳитларида кўпайтириш
Катта мум куяси қуртини (Galleria mellonella) кўпайтириш бўйича дастлабки ўтказилган тажрибалар тадқиқотни турли ҳил озуқа муҳитида синаш лозимлигини кўрсатди. Чунки катта мум куяси қуртини кўпайтиришнинг ҳозирга қадар бир нечта усуллари мавжуд бўлиб, булардан Ўзбекистон шароитида Х.Р.Мирзалиева ва ЎХҚИТИ олимлари томонидан тавсия этилган озуқа рецептларидан кенг фойдаланилади. Шу нуқтаи назардан биз тажрибаларни юқоридаги усуллар асосида бир-бирига таққосланган ҳолда ўрганишни лозим деб топдик.
Электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида катта мум куяси қуртини озиқлантириш ва меъёрий шароитларини ўрганиш юзасидан тажрибалар 4 та вариантдан иборат бўлиб, 2 хил озуқа муҳитида Х.Р.Мирзалиевани рецепти (100 г макарон, 200 г шакар, 480 г макка уни, 20 г маргарин, 180 мл. сут, 20 г сут ачитқиси) ва ЎХҚИТИ олимлари томонидан тавсия этилган рецепти бўйича (900 г маккажўхори уни, 250 г. шакар, 150 г. мерва, 70 г. маргарин, 327 мл. сув, 300 г. олма қоқи, 3 г. хамиртуруш) 4 такрорийликда Наманган вилояти “БИОСЕРВИС” МЧЖ корхонаси билан ҳамкорликда 2016-2018 йилларда ўтказилди.
Тажрибалар биофабрикада алоҳида тайёрланган мосламаларда ва табиий шароитга мослаштирилган лаборатория хоналарида олиб борилди.
Бунда 1 ва 2 озуқа муҳити учун 1-вариантда (назорат) фаоллаштирилмаган водопровод сувидан, 2-вариантда рН=9,5-10 га тенг бўлган электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод сувидан, 3-вариантда рН=9,5-10 га тенг бўлган электрокимёвий фаоллаштирилган Наманган канали сувидан ва 4-вариантда рН=9,5-10 га тенг бўлган электрокимёвий фаоллаштирилган Фарғона канали сувидан фойдаланилди.
Тажрибалар юқоридаги тўртта вариант асосида 4 такрорийликда ўтказилди. Бунда 100 дона катта мум куяси туҳумидан қуртларнинг чиқиши, қуртларни ғумбакка ўтиши ва ғумбаклардан капалак чиқиши ўрганилди.
Тажриба натижаларига кўра, 1-назорат вариантида ЎХҚИТИ рецепти бўйича 100 дона туҳумдан қуртларнинг чиқиши 82,5 дона, ғумбаклар сони 71,5 дона, капалакларнинг учиб чиқиши 63 донани, Х.Р.Мирзалиева рецепти бўйича эса қуртларнинг чиқиши 83 дона, ғумбаклар сони 71 дона, капалакларнинг чиқиши 61,25 донани ташкил этди. Электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви (рН 9,5-10) фойдаланилган 2-вариантда ЎХҚИТИ рецепти бўйича 100 дона туҳумдан қуртларнинг чиқиши 88,5 дона, ғумбаклар сони 76,25 дона, капалакларнинг учиб чиқиши 68 донани, Х.Р.Мирзалиева рецепти бўйича эса қуртларнинг чиқиши 86,75 дона, ғумбаклар сони 72,25 дона, капалакларнинг чиқиши 63 донани ташкил этди. Электрокимёвий фаоллаштирилган Наманган канали суви (рН 9,5-10) фойдаланилган 3-вариантда ЎХҚИТИ рецепти бўйича 100 дона туҳумдан қуртларнинг чиқиши 87,25 дона, ғумбаклар сони 73,25 дона, капалакларнинг учиб чиқиши 63,75 донани, Х.Р.Мирзалиева рецепти бўйича эса қуртларнинг чиқиши 86 дона, ғумбаклар сони 72,25 дона, капалакларнинг чиқиши 62,25 донани ташкил этди. Электрокимёвий фаоллаштирилган Фарғона канали суви (рН 9,5-10) фойдаланилган 4-вариантда ЎХҚИТИ рецепти бўйича 100 дона туҳумдан қуртларнинг чиқиши 86 дона, ғумбаклар сони 73 дона, капалакларнинг учиб чиқиши 64,25 донани, Х.Р.Мирзалиева рецепти бўйича эса қуртларнинг чиқиши 85,75 дона, ғумбаклар сони 71,75 дона, капалакларнинг чиқиши 61,75 донани ташкил этди [120; 67–68-б., 123; 138–139-б., 124; 316–319-б., 162; 1–3-б.].
Таҳлиллар ЎҲҚИТИ рецепти бўйича 2-вариантда рН=9,5-10 га тенг бўлган электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод сувида тайёрланган озуқада назорат вариантигага нисбатан қуртларнинг чиқиши 6 та, ғумбакларнинг чиқиши 4,75 та ҳамда капалакларнинг учиб чиқиши 5 тагача кўп бўлиши аниқланди. Қолган вариантларда назоратга нисбатан 3-вариантда қуртларнинг чиқиши 4,75 та, ғумбакларнинг чиқиши 1,75 та ҳамда капалакларнинг учиб чиқиши 0,75 тагача, 4 вариантда эса қуртларнинг чиқиши 3,5 та, ғумбакларнинг чиқиши 1,5 та ҳамда капалакларнинг учиб чиқиши 0,75 тагача кўп бўлиши аниқланди. Маълумотлар 3.6-жадвалда келтирилган [120; 67–68-б., 124; 316–319-б., 162; 1–3-б.].
Do'stlaringiz bilan baham: |