3.6-жадвал
Электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида катта мум куяси қуртини турли хил сунъий озуқа муҳитларида кўпайтириш
Наманган “Биосервис” МЧЖ лаборатория тажрибаси. (2016-2018 йй.)
Т/р
|
Тажриба вариантлари
|
Олинган тухумлар сони (дона)
|
ЎҲҚИТИ рецепти
|
Ҳ.Р. Мирзалиева рецепти
|
Қуртларни чиқиши (дона)
|
Ғумбаклар сони (дона)
|
Капалакларни чиқиши (дона)
|
Қуртларни чиқиши (дона)
|
Ғумбаклар сони (дона)
|
Капалакларни чиқиши (дона)
|
1.
|
Назорат варианти (амалдаги усул)
|
100
|
82,5
|
71,5
|
63,00
|
83,0
|
71,0
|
61,25
|
2.
|
Электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви (рН 9,5-10)
|
100
|
88,5
|
76,25
|
68,00
|
86,75
|
72,25
|
63,00
|
3.
|
Электрокимёвий фаоллаштирилган Наманган канали суви (рН 9,5-10)
|
100
|
87,25
|
73,25
|
63,75
|
86,0
|
72,75
|
62,25
|
4.
|
Электрокимёвий фаоллаштирилган Фарғона канали суви (рН 9,5-10)
|
100
|
86,00
|
73,00
|
64,25
|
85,75
|
71,75
|
61,75
|
|
ЭКФ05=
|
|
1,2
|
0,6
|
1,1
|
0,8
|
0,6
|
0,9
|
Х.Р.Мирзалиевани рецепти бўйича 2-вариантда рН=9,5-10 га тенг бўлган электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод сувида тайёрланган озуқада назорат вариантигага нисбатан қуртларнинг чиқиши 3,75 та, ғумбакларнинг чиқиши 1,25 та ҳамда капалакларнинг учиб чиқиши 1,75 тагача кўп бўлиши аниқланди. 3-вариантда қуртларнинг чиқиши 3 та, ғумбакларнинг чиқиши 1,75 та ҳамда капалакларнинг учиб чиқиши 1 тагача кўп бўлиши, 4 вариантда эса қуртларнинг чиқиши 2,25 та, ғумбакларнинг чиқиши 0,75 та ҳамда капалакларнинг учиб чиқиши 0,5 тагача кўп бўлиши аниқланди [120; 67–68-б., 124; 316–319-б., 162; 1–3-б.].
Ҳар иккала рецепт бўйича ғумбак ва капалакларнинг чиқиши ҳам бир-биридан сезиларли даражада (ғумбак – 0,5-4 тагача ва капалак – 1,5-5 тагача) фарқ қилиши кузатилди.
Олинган тадқиқот натижалари электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви фойдаланилган (2 – вариант) бошқа вариантларга нисбатан энг самарали натижа беришини исботлайди.
3.5-§ Электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида тайёрланган озуқаларни мум куяси қурти сифатига таъсири
Биолаборатория шароитида кўпайтирилаётган катта мум куяси қуртларига турли хил омиллар таъсир қилади. Булар ҳарорат ва нисбий ҳаво намлиги, озуқа муҳит таркиби ва ўз вақтида озиқлантириш меъёри каби кўрсаткичлардир. Шуларни ҳисобга олган ҳолда электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида тайёрланган озуқаларни мум куяси қурти сифатига қандай таъсир қилиши ўрганилди. Бунда озуқа муҳитини ўзгартиримаган ҳолда эктрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви қўлланилган (рН қиймати 100,5 бўлган 2-вариант) энг натижадор вариантдан фойдаланилди [162; 1–3-б.].
Тажрибада қуртларнинг чиқишини аниқлаш учун, битта партиядаги капалаклар қўйган тухумлар йиғиндисидан 3 та намуна (ҳар бир намунада 100 тадан жами 300 та) олинди. Тухумлар дастлаб Петри ликопчасига қўйилган фильтр қоғоз устига бир текисда жойлаштирилди. Қуртларнинг ривожланиши ва яшовчанлиги ҳамда ғумбаклар ва капалаклар ҳолати ҳам дастлабки чиққан қуртларнинг давомчиси бўлиб ҳизмат қилди. Уларнинг ривожланиши учун лабораторияда керакли ҳаво ҳарорати (30-330С) ва нисбий намлик 75-80% яратилади [162; 1–3-б.].
Икки хил озуқа муҳитида озиқланган қуртларнинг сифат кўрсаткичлари натижалари 3.7-жадвалда келтирилган бўлиб, 1 назорат вариантида 100 та тухумдан қуртларнинг чиқиши 86,75 дона (86,75 %), ғумбаклар сони 70,5 дона (81,2 %), капалаклар сони 60,25 дона (85,5%), ҳашаротнинг ривожланиш босқичи 58,1 кунни (туҳум – 9 кун, қурт – 26,4 кун, ғумбак -9,9 кун, имаго 13,1 кун) ташкил этди. 2 вариантда ЎҲҚИТИ рецепти бўйича 100 та тухумдан қуртларнинг чиқиши 88,25 дона (88,25 %), ғумбаклар сони 73,25 дона (83 %), капалаклар сони 64,5 дона (88,05%), ҳашаротнинг ривожланиш босқичи 57,8 кунни (туҳум – 9 кун, қурт – 26 кун, ғумбак -9,8 кун, имаго 13 кун) ташкил этди. 3 вариантда Х.Р.Мирзалиева рецепти бўйича эса 100 та тухумдан қуртларнинг чиқиши 89,25 дона (89,25 %), ғумбаклар сони 72,75 дона (81,51 %), капалаклар сони 63,25 дона (86,94%), ҳашаротнинг ривожланиш босқичи 57,8 кунни (туҳум – 9 кун, қурт – 26,3 кун, ғумбак -9,8 кун, имаго 12,7 кун) ташкил этди.
ЎҲҚИТИ рецепти бўйича (2 вариант) 100 та тухумдан қуртларнинг чиқиши назорат вариантига нисбатан 1,5 %, ғумбаклар сони 2,8%, капалаклар сони 2,45% юқори бўлиши кузатилди. Қуртларнинг яшовчанлиги 1,5%, ғумбаклар 1,11 % га кўп бўлиши аниқланди. Мирзалиева рецептида ҳам натижалар назорат вариантидан юқорилиги аниқланди [162; 1–3-б.].
Катта мум куясини кўпайтиришда электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви асосида ЎҲҚИТИ ва Х.Р.Мирзалиева томонидан тавсия этилган рецептлар назорат вариантига нисбатан самарадорлиги юқори бўлди. Буни электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод сувидаги муҳитнинг ишқорийлиги (рН=10±0,5), умумий қаттиқлигининг пастлиги ва ундаги хлорид ва сулфат ионлари миқдорининг камлиги озуқани хушхўрлигини ошишига сабаб бўлганлиги билан изоҳлаш мумкин [124; 316–319-б.,162; 1–3-б.].
Do'stlaringiz bilan baham: |