1-шакл
6
ЦИЛИНДР СИРТИНИНГ
ТЕКИСЛИК БИЛАН КЕСИШИШИ
1. Вариантда берилган тегишли қийматларни қўйиб, цилиндр шаклини чизамиз.
2. Горизонтал текислик H даги айланани тенг 8 қисмга бўламиз.
3. Айланани қўшимча бўлакларга бўлинган чизиқлардан фронтал текислик V даги
цилиндрнинг фронтал проекциясига перпендикуляр чизиқлар ўтказамиз.
4. Фронтал текислик V даги цилиндр сиртини, марказини ва бошқа қисмларини P
V
текислик кесиб ўтган жойдаги нуқталарни топамиз, уларнинг горизонтал текислик H
даги тегишли проекцияларини аниқлаймиз ва уларни тегишли равишда 1', 2', 3', 4', 5',
6' ва 1", 2", 3", 4", 5", 6" нуқталар билан белгилаймиз.
5. Фронтал текислик V да цилиндрни P
V
текислик кесиб ўтганда топилган 1", 2", 3", 4",
5", 6" нуқталардан перпендикуляр чизиқлар ўтказамиз. P
V
текисликдан ихтиёрий
масофада P
V
текисликка параллел чизиқ ўтказамиз
6. Горизонтал текислик H даги цилиндр марказидан, топилган 1', 2', 3', 4', 5', 6'
нуқталаргача бўлган масофаларни ўлчаб, параллел чизиқнинг чап ва ўнг томонларига
ўлчаб қўямиз ва яна тегишли 1, 2, 3, 4, 5, 6 нуқталарни белгилаймиз, уларни лекало
ёрдамида туташтирамиз ва биринчи эгри чизиқ – бир томони кесилган эллипс ҳосил
бўлади.
7. OX ўқидаги P
V
ва
P
Н
текисликнинг кесишган жойини марказ қилиб олиб, 1", 2", 3",
4", 5", 6" нуқталардан OX ўқигача циркуль ёрдамида ёйлар чизамиз. OX ўқидаги
кесишган жойлардан паст томонга перпендикуляр чизиқлар ўтказамиз.
8. Горизонтал текислик H да цилиндрдаги 1', 2', 3', 4', 5', 6' нуқталардан чап томонга OX
ўқига параллел чизиқлар ўтказиб, параллел ва перпендикуляр чизиқларни кесиштириб,
тегишли нуқталарни топамиз, уларни тегишли равишда 1, 2, 3, 4, 5, 6 нуқталар билан
белгилаймиз. Мазкур нуқталарни лекало ёрдамида туташтирамиз ва икинчи эгри чизиқ
(эллипс) ҳосил бўлади.
9. Горизонтал текислик H да цилиндрдаги 1', 2', 3', 4', 5', 6' нуқталардан ўнг томонга OX
ўқига параллел чизиқлар ўтказиб, OY ўқигача давом эттирамиз. O нуқтадан ОY ўқи
билан кесишган нуқталардаги масофаларни ўлчаб, юқоридаги ОY ўқидаги жойга
қўямиз. Топилган нуқталардан юқори томонган перпендикуляр чизиқлар ўтказамиз.
10. Фронтал текислик V да топилган 1", 2", 3", 4", 5", 6" нуқталардан OZ ўқигача
параллел чизиқлар чизамиз ва бу чизиқларни профиль текислик W да давом эттириб,
перпендикуляр чизиқлар билан кесиштирамиз.
11. Перпендикуляр ва параллел чизиқларнинг кесишган жойлардаги тегишли 1, 2, 3, 4, 5, 6
нуқталарни топиб, уларни лекало билан туташтирамиз ва профиль текислик W даги
учинчи эгри чизиқ (эллипс) ҳосил бўлади.
12. Топилган эллипслар аниқланиши лозим бўлган, цилиндрнинг текислик билан
кесишиш жойидаги равон эгри чизиқлардир.
13. Топилган эллипсларни штрихлаб қўямиз
7
Do'stlaringiz bilan baham: |