Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш


ҚУРУҚ ИССИҚ ИҚЛИМ ШАРОИТИДА ЭКСПЛУАТАЦИЯ



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

ҚУРУҚ ИССИҚ ИҚЛИМ ШАРОИТИДА ЭКСПЛУАТАЦИЯ 
ҚИЛИНАДИГАН КЕРАМЗИТБЕТОНДАН ТАЙЁРЛАНГАН ТЕМИР 
БЕТОН УСТУНЛАРНИ ҲИСОБЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. 
проф. С.Ж. Раззақов доц. С.А. Холмирзаев (НамМҚИ) 
Маълумки кўп қаватли каркас биноларни қуришда оғир бетондан 
тайёрланган темир бетон конструкциялар қўлланилади. Енгил бетонлар эса 
асосан юк кўтармайдиган деворбоп панелларда, ҳамда қурилишда 
иссиқликдан муҳофаза қилувчи материал сифатида ишлатилмоқда. Енгил 
бетонларнинг юк кўтарувчи конструкцияларда қўлланилмаслиги унинг кам 
ўрганилганлигидандир. Ушбу муаммони ўрганиш учун кўп қаватли каркас 
биноларнинг юк кўтарувчи конструкцияларидан бири бўлган устунларнинг 
мустаҳкамлиги устида илмий тадқиқотлар олиб борилди.
Ўлчамлари 160х300 ва узунлиги 1000мм бўлган 40 та темир бетон 
устунлар тайёрланди. Уларнинг 20таси оғир бетондан, қолган 20таси эса 
керамзитбетондан эди. Ҳар иккала турдаги бетондан тайёрланган устунлар 
В20 классдаги бетондан бўлиб, уларнинг ишчи арматуралари диаметри 14 
мм бўлган А-III классдаги пўлатдан, кўндаланг арматуралари эса диаметри 
6мм бўлган А-I классдаги стерженлардан тайёрланган арматурабоп каркас 
билан арматураланди. Устунлар учун бетон қоришмасини тайёрлашда 
активлиги 39,5 МПа, нормал қуюқлиги 26% бўлган Навоий цемент заводида 
ишлаб чиқарилган портландцемент қўлланилди. Йирик тўлдирувчи сифатида 
эса ДАСТ-9759-96 талабига жавоб берадиган, йириклиги 20 мм гача бўлган 
Тошкент керамзит заводининг керамзит шағалидан фойдаланилди. Майда 
тўлдирувчи сифатида Норин карьерининг кварц қуми қўлланилди. Барча 
намуналар август ойида тайёрланган бўлиб, ушбу даврда ўртача суткалик 
температуранинг ўзгариши 200С гача, ҳавонинг нисбий намлиги эса 20% 
гача ўзгариши кузатилди. Намуналар тайёрлаш даврида ҳавонинг 
температураси 400С гача кўтарилиб, унинг нисбий намлиги 15% гача 
камайди. 
Тайёрланган 40та устуннинг 10 таси нормал шароитда, 10 таси цехда 
доимий режимда, 10 таси очиқ майдонда қуёшнинг бевосита таъсиридан 
муҳофаза қилинган ва қолган 10 таси бевосита қуёш радиацияси таъсирида
сақланди. Турли шароитларда сақланаётган ҳар 10та устундан 5таси оғир 
бетондан 5таси керамзитбетондан тайёрланган. Бир ярим йил ўтгандан кейин 
уларни қисқа муддатли юкламалар таъсирида бузилишгача синалди. Нормал 
шароитда сақланган устунларнинг юк кўтариш қобилияти оғир бетонларда 
ҳам, енгил бетонларда ҳам энг юқори кўрсаткичларга эга бўлди. Доимий 
режимда сақланган устунларнинг юк кўтариш қобилияти нормал шароитда 
сақланган 
устунларникига 
нисбатан 
оғир 
бетонларда 
10-15%, 
керамзитбетонларда 5. . .7%, бевосита қуёш радиацияси таъсиридан 
муҳофаза қилинган устунларнинг юк кўтариш қобилияти эса 7. . .8% кам 
эканлиги аниқланди. 
Бевосита қуёш радиацияси таъсирида сақланган устунларнинг юк 
кўтариш қобилияти энг кичик бўлиб нормал шароитда сақланган 


397 
устунларникига нисбатан оғир бетонларда 15%, енгил бетонларда эса 10% 
камроқдир. Устунларнинг назарий мустаҳкамлиги (3) бўйича қуйидаги 
формула билан аниқланади: 
S
S
S
SC
b
u
A
R
A
R
bx
R
N



бу ерда 
b
R
e
A
R
e
A
R
h
e
h
l
x
b
S
SC
S
S











)
(
2
)
(
)
(
/
2
0
0
0
сиқилувчи 
зонанинг баландлиги бўлиб, уни барча зўриқишлардан бўйлама кучнинг 
таъсир чизиғига нисбатан олинган моментлар йиғиндиси 0 га тенглиги 
шартидан аниқланади: 
0
)
2
(
/
/
0








e
A
R
e
A
R
x
h
e
x
b
R
S
S
S
SC
b
Чўзилувчи зонадаги ишчи арматураларнинг оғирлик марказига 
нисбатан бўйлама кучнинг эксцентриситети: 
0
2
e
a
h
e



Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (1) бўйича қуруқ иссиқ иқлим 
шароитида бетоннинг иш шароити коэффициенти 
85
,
0
7

b

қабул қилинган. 
Ушбу қоида фақат оғир бетонлар учунгина ўринлидир. Синов ва тадқиқот 
натижаларига 
кўра 
керамзитбетондан 
тайёрланган 
темир 
бетон 
конструкциялар учун ушбу коэффициент 
9
,
0
7

b

ни ташкил қилади. 
Керамзитбетондан тайёрланган темир бетон конструкцияларнинг асосий 
камчилиги уларга цемент сарфи бироз кўпроқ бўлиши ҳамда оғир бетонга 
тўлдирувчи сифатида ишлатиладиган чақиқтошга қараганда енгил бетоннинг 
тўлдирувчиси керамзитнинг қимматроқ эканлигидир. Тадқиқотларнинг 
кўрсатишича, юк кўтарувчи темир бетон конструкцияларда оғир бетон 
ўрнига енгил бетонлар ишлатилса катта иқтисодий самарадорликка 
эришилади. Жумладан, бино ва иншоотларнинг массаси 40%гача 
енгиллашади, транспорт харажатлари 25 %га камаяди, материаллар сарфи 
20%га камаяди ҳамда биноларнинг зилзилабардошлиги ортади. Кейинги 
йилларда олиб борилган изланишлар натижасида вилоятимизнинг Косонсой 
тумани ҳудудида юқори мустаҳкамликдаги керамзит ишлаб чиқариш учун 
яроқли бўлган гилтупроқ мавжудлиги аниқланди. Керамзитбетон ва умуман 
енгил бетонлардан тайёрланган темир бетон конструкцияларни кўп қаватли 
каркас биноларни қуришда қўлланилса, қурилишни индустрлаштириш ҳамда 
иқтисодий самарадорликни оширишга ёрдам беради. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1.Холмирзаев С.А. Курук иссик иклим шароитида эксплуатация 
килинадиган керамзитбетондан тайёрланган сикилувчи темир бетон 
элементларнинг дарзбардошлиги. Научно-технический журнал ФерПИ №2 
.2000г. С. 126-127. 
2. Холмирзаев С.А.Деформативность, трещиностойкость и прочность 
сжатых железобетонных элементов из керамзитобетона в сухом жарком 
климате. Монография, -Т.: «Фан ва технология», 2014. 
3. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ 2.03.01-96) Тошкент, 1996й.


398 

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish