Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

Фойдаланилган адабиётлар 
1. Толипов Ў.Қ., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг тадбиқий 
асослари. – Т.: Фан, 2006. – 247 б. 
МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯНИ ФАН СИФАТИДА ЎРГАНИШ ВА 
ЎРГАТИШ ЗАМОН ТАЛАБИ 
доц., ф.-м.ф.н., М.Ф.Рахматуллаева (ТАТУ) 
Ҳозирги замон талаби физика таълимида ноанъанавий энергия 
манбаларига доир билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришни тақозо 
этади. Маълумки, инсоният турмуш тарзини ҳамда фан ва техниканинг, 
ишлаб чиқаришнинг мавжуд бутун соҳаларининг ривожланишини 
энергетикасиз, яъни энергия манбаларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки 
оҳирги ўн беш йиллар ичида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга 
катта аҳамият берилмоқда ҳамда бу борада жуда кўп изланишлар олиб 
борилмоқда ва катта ютуқларга эришилди. 
Ер шароитида мавжуд энергия манбалари хом ашё захираларининг 
тугаб бораётганлиги инсониятнинг энергия манбаларига бўлган эҳтиёжини 
ортишига олб келади. Бунинг учун келажак энергетикаси муаммо ва 
ечимларини ўрганиб бориш зарур.
Оҳирги йилларда муқобил энергия мавзусида бутун Жахон бўйлаб бир 
қанча илмий изланишлар, иҳтиролар олиб бориляпти. Республикамизнинг 
Тошкент вилоятида Ўзбекистон энергетика илм-фанининг асосий 
объектлари: “Физика-Қуёш институти” ва “Улкан қуёш ўчоғи” жойлашган. 
Бундай иншоотлар дунёда бор-йўғи иккита: бири Францияда иккинчиси эса 
Ўзбекистонда. Бирлашма олимларининг кашфиёт ва ютуқлари тақсинга 
сазовор. Бундай изланишларни талабаларга ва ёш педагогларга намуна 


36 
сифатида хорижий тажрибаларни эътиборга олган ҳолда келгусида 
профессор ва ўқитувчиларнинг малака ошириш жараёнида физика фани 
таълимида 
фойдаланиш 
мумкин. 
Бу 
йўналишга 
республикамиз 
президентининг оҳирги йилларда чиқарган қарорлари ва фармонлари ушбу 
йўналишнинг долзарблигини кўрсатади. Буларга мисол тариқасида, 2017 йил 
26 майда қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш ҳамда 
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш 
тўғрисида хужжат, 2017 йил 13 ноябрда президентнинг “Энергия 
ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги Қарори, 2018 йил 1 январдан бошлаб барча биноларни иссиқ 
сув билан таъминлаш мақсадида қуёш сув иситиш қурилмалари билан 
жиҳозлаш тўғрисида хужжат ва 2018 йил 18 майда Ўзбекистон ва Халқаро 
Молия корпорацияси (IFC) ўртасида маслаҳат хизматлари тўғрисида 
келишув имзоланганини келтириш мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон 2025 
йилга қадар умумий қиймати 5,3 миллиард доллар бўлган 810 та лойиҳани 
амалга оширади. Лойиҳалар орасида Ўзбекистоннинг 25 та энг йирик 
корхоналарида энергия сарфлашни камайтириш ҳам режалаштирилган. 
Муқобил энергияни ўрганишни аввал ўрта мактабдан физиканинг 
бошланғич тушунчалари билан бирга бошлаш керак, яъни энергия ва унинг 
турлари мавзусини кенгроқ, осонроқ, элементар тушунчалар билан дарс олиб 
бориш керак. Масалан, Қуёш энергияси, муқобил энергия, энергетика, Қуёш 
энергиясини электр энергиясига айлантириш, электростанция, конструкция
фотоэлемент, Қуёш батареялари, энергияни тежаш каби мавзулар 
ўрганилиши лозим.
Академик лицей ва касб-хунар коллежларида эса ноанъанавий ва қайта 
тикланувчи энергия манбаларга асосан, қуйидагиларни мисол сифатида 
кўрсатиш мумкин: шамол энергетикаси, Қуёш фотоэнергетикаси, 
биоэнергетика. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари физика таълимида 
ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбалари элементар 
тушунчаларини шакллантиришда кўргазмали воситалар, иш ҳолатидаги 
макетлардан фойдаланиш ҳам дарс самарадорлиги ва ўқувчиларнинг бу 
соҳаларга қизиқишининг янада ортишига олиб келади. 
Олий таълим тизимида эса, энергия манбалари турларини физика фани 
асосида шакллантиришда баъзи бир методик кўрсатмалар, тавсиялар, янги 
педагогик ва ахборот технологиялари асосида дарс технологик хариталарини 
ишлаб чиқиш керак. Барча техник олийгоҳларда физика фани асосида 
муқобил энергия мавзусини кўпроқ соат ҳажмида ўқитилиш мақсадга 
мувофиқдир. Чунки, ҳар бир соҳа мутахассисларини билимли, касбига 
қизиқувчан, яхши кадр қилиб етиштириш олий таълимнинг вазифаси ва 
бурчидир. Физика фани таркибида энергетика, муқобил энергия ва унинг 
турларига таалуқли мавзулар жуда кўп. Масалан, Қуёш энергиясидан 
фойдаланишнинг 
ўзида ўтказгичлар, 
яримўтказгичлар, аралашмали 
яримўтказгичлар, улардаги заряд ташувчилар, p-n, n-p, p-n-p ўтишларнинг 
содир бўлиши. Шунингдек, фотоэффект (ички ва ташқи), фотоўтказувчанлик 
ҳодисалари, иссиқлик нурланиш қонунлари, генератор ва унинг ишлаш 


37 
тамоили, термо-электр юритувчи куч, термопараметрлар, ҳарорат градиенти 
каби тушунчаларни ҳам билиш керак.
Қуёш энергиясининг электр энергияга айлантиришдаги панелларнинг 
материали, ҳажми, ўтказувчанлиги каби хусусиятларини билиш керак. 
Булардан кўриниб турибдики, муқобил энергияни ўрганишда бир қанча 
фанларнинг интеграцияси талаб этилади. Бунда, физика билан бирга 
математика, кимё ва экология фанлари биргаликда ўрганилиши лозим. 
Ноанъанавий энергия манбаларига доир мавзуларни ўрганишда табиий ва 
аниқ фанлар интеграциясидан фойдаланиш имкониятлари сифатида “Қуёш 
фотоэнер- гетикаси элементар тушунчалари”, “Шамол энергети- каси ва 
ундан фойдаланиш имкониятлари”, “Биоэнергетика ва биогаз ҳосил қилиш 
қурилмалари”, “Геотермал энергетика ва ундан фойдаланиш имкониятлари”, 
“Мини гидроэлектростанциялар ва уларнинг замонавий конструкциялари”, 
“Шўрланиш энергиясидан фойдаланиш имкониятлари” мавзуларини 
юқорида келтирилган фанларда фаннинг йўналишига мос равишда маълум 
параметрлари ўрганилади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, муқобил энергия ва унинг турларини 
фан сифатида ўрта мактабда, касб-хунар коллеж ва академик лицейларда, 
техник олий таълим муассасаларида ўрганиш республикамизда бу соҳадаги 
мутахассис кадрларни етиштириб чиқаришда ва аҳоли ўртасида энергиядан 
самарали фойдаланиш ҳақидаги билим ва кўникмаларини шакллантиришда 
катта аҳамият касб этади.

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish