334
ФИЗИКАВИЙ ЖАРАЁНЛАРДА ИННОВАЦИОН УСУЛЛАР
ўқит. Ғ.Рахматов, магистр Ф.Юсупова (ФарДУ)
Табиатда жисмларнинг ўзаро иссиқлик алмашинуви ёки иссиқлик
кўчирилиши умумий ҳолда уч хил бўлиб улар иссиқлик ўтказувчанлик,
конвекция ва электромагнит нурланиши кўринишида бўлади. Қишлоқ
ҳўжалик маҳсулотларини қайта ишлашда маҳсулотларни қуритиш кенг йўлга
қўйилган ҳамда бу соҳа Давлатимизнинг устувор йўналишларнинг бир
саналади.
Қуритиш-маҳсулотдан намликни чиқаришга йўналтирилган иссиқлик
физикавий жараёндир. Бироқ бир вақтнинг ўзида материалларни қуритиш
жараёни нафақат ортиқча намликни чиқариш, балки маҳсулотнинг озуқавий
моддалари ва витаминларини, ароматик ва таъм кўрсаткичларини сақлаб
қолувчи
технологик
жараён
бўлиб
ҳам
ҳисобланади.
Қуритиш
технологиясининг илмий асосларини яратишда бир қатор
олимлар
(А.В.Лыков, Ю.Л.Кавказов, Т.К.Виломенко ва б.)нинг илмий ишлари
асосий
роль ўйнайди. Уларни олиб борган илмий тадқиқот ишларида қуритиш
жараёнларини жадаллаштирувчи самарали методлар ишлаб чиқаришга
йўналтирилган назарий қоидалар келтирилган.
Иссиқлик билан табиий ва суньий қуритишда, табиий-иқлим
шароитидан келиб чиқиб, қуритиш турли табиий қуритиш усулларидан
фойдаланилади. Энергетик белгилари бўйича сувсизлантиришни 2 асосий
қонуниятга ажратиш мумкин:
Материалдан
намликни суюқлик кўринишидаги агрегат
ҳолатини ўзгартирмасдан чиқариш;
Намликни агрегат ҳолатини ўзгартириб, яъни суюқлик (муз)ни
буғли фазага айлантириб чиқариш.
Сувсизлантиришнинг
иккинчи
қонунияти-иссиқлик
таъсирида
қуритишдир. Иссиқлик материалга ташқаридан маълум усулларда берилади.
Қуритиш жараёнида маҳсулот таркибидаги нам масса парланиш билан бирга
кўплаб керакли элментлар ҳам
камайиб кетади, бунинг олдини олиш учун
махсус асосланган режим асосида жараённи амалга ошириш лозим.
Шуни инобатга олган ҳолда функционал
керамика асосидаги
инфрақизил нурланиш таъсирида қуритиш, маҳсулотларнинг товар
кўринишини, таркибидаги фойдали микроэлементларни таъминлашга хизмат
қилади. Бундан ташқари энергиятежамкорлиги билан бошқа қурилмалардан
фарқланади. Қурилмага жойлаштирилган нурлатгичлар фақат маҳсулот
таркибидаги сувни буғлатишга хизмат қилади. Нурланиш спектри маҳсулот
турига қараб ўзгартирилиб, ортиқча сарф харажатларни олди олинади.
Шкаф кўринишидаги қурилманинг ихчамлиги аҳолига қулайлик
яратади. Қуритиш жараёнида маҳсулотлар бир вақтнинг ўзида стерилланиши
(микроблардан тозаланиши), химиявий
аралашмалар ишлатилмаслиги
маҳсулотнинг
экологик
хавфсизлигини
таъминлайди.
Қурилмадаги
буғланишдаги иссиқ ҳаво табиий равишда эжектор тизими (Бернулли
қонуни) асосида харакатланади.
335
Бундан ташқари қурилмадан пахта хом-ашёсини қуритишда синовдан
ўтказилган ҳамда самарали натижаларга эришилган. Қуритиш блогининг
кўриниши:
Адабиётлар
1.
Р.Орипов., У.Сулаймонов., Э.Умрзақов “Қишлоқ ҳўжалик
маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси”.-Т.:Меҳнат, 1991.
2.
И.Э.Абдуллаев., Б.Р.Ахматов “Сабзовот қуритгичлари ва
қуритиш режимларини энергетик баҳолаш”., Қарши, 2017.
Do'stlaringiz bilan baham: