Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati.
1.
World Energy Outlook. Are we entering a golden age of gas? Special Report.
International Energy Agency. 2011. 131 p.
2. Козлов С.И., Фатеев В.Н. Водородная энергетика: современное
состояние, проблемы, перспективы. М.: Газпром ВНИИГАЗ, 2009. 520 с.
3. Дегтярев, К.С. К вопросу об экономике возобновляющихся источников
энергии / К.С. Дегтярев, А.М. Залиханов, А.А. Соловьев, Д.А. Соловьев //
Энергия. Экономика. Техника. Экология. – 2016. – № 10. – С. 10–21.
4. Довгалюк, Ю.А. О прогнозе развития конвективных облаков и связанных
с ними опасных явлений с помощью модели малой размерности / Ю.А.
Довгалюк, Н.Е. Веремей, А.А. Синькевич., А.К. Слепухина // Вопросы
физики облаков. Сборник статей памяти С.М. Шметера. М: ГУ «НИЦ»
261
Планета, 2008. – 167 с.
5.
Боровский, Ю.В. Современные проблемы мировой энергетики / Ю.В.
Боровский, М.: Навона, 2011 г. – 232 с.
6. Козлов С.И., Фатеев В.Н. Водородная энергетика: современное
состояние, проблемы, перспективы. М.: Газпром ВНИИГАЗ, 2009. 520 с.
7. T.Majidov “Noan’anaviy va qayta tiklanuvchi energiya manbalari” Toshkent.
Voris. 2014y.
АМОРФ ЯРИМЎТКАЗГИЧЛАРДА ОПТИК ЮТИЛИШ СПЕКТРЛАРИ
акад. С. Зайнобиддинов (АДУ),проф.Р.Г.Икрамов (НамМТИ),
доц.Р.М. Жалалов, доц.О.Т.Исманова, маг. С.Қ.Бекбоева (НамДУ)
Жаҳонда бугунги кунда шиддат билан ривожланаётган фотоэнергетика
соҳасининг истиқболли йўналишлардан бири гидрогенизацияланган аморф
кремнийда ёруғликни электр энергиясига айлантириш жараёнларини
ўрганиш асосида қуёш энергиясини янада самаралироқ ўзгартириш
ҳисобланади. Бунда гидрогенизацияланган аморф кремнийнинг ёруғликни
ютиш қобилиятини ўрганиш асосий масалалардан бўлиб, у қуёш энергиясини
электр энергиясига ўзгартириш учун ишлатиладиган материалнинг мақбул
параметрларини танлашда қимматли маълумотлар олиш имконини беради.
Ҳозирги кунда дунё илм-фанида гидрогенизацияланган аморф
кремнийнинг берилган спектрал оралиғидаги фундаментал параметрлари
билан боғлиқ фотоэлектрик характеристикаларини ўрганишга катта эътибор
қаратилмоқда. Бу борада, қуйида келтирилган йўналишлар бўйича мақсадли
тадқиқотлар олиб бориш асосий масалалардан бири ҳисобланади:аморф
кремнийнинг фундаментал ютилиш соҳасида электронларнинг тўғри ва
нотўғри оптик ўтишлари учун ҳаракатчанлик тирқишининг оптик кенглиги
билан рухсат этилган зоналардаги электрон ҳолатлар зичлиги функциялари
орасидаги боғланишларни тадқиқ қилиш; аморф яримўтказгичларда
экспоненциал ютилиш коэффициентининг спектрал боғланишларида Урбах
энергиясини аниқлаш; нуқсонлардаги электрон ҳолатлари иштирок этувчи
фотонларнинг ютилишларини аниқловчи спектрлардан фойдаланиб,
нуқсонларнинг энергетик ўрнини аниқлаш; инфрақизил ютилиш соҳасининг
яримўтказгич кристалл панжараси параметрлари билан ўзаро боғлиқлигини
аниқлаш.
Маълумки, кристалл бўлмаган яримўтказгичларда фотонларни оптик
ютилиш коэффициенти спектрал характеристикаси ва улардан келиб чиқади-
ган натижаларни ўрганишда, характеристикани ютилган фотонларнинг энер-
гиясига қараб бешта соҳага ажратиб олинади (1- расм).
262
1-фундаментал ютилиш соҳаси бўлиб унда ютилган фотонларни энер-
гияси ҳаракатчанлик тирқишининг энергетик кенглиги (E
g
)дан катта бўлади.
Бу соҳада ютилиш коэффициентининг қиймати электронларни валент зона-
дан ўтказувчанлик зонасига, валент зона думидан ўтказувчанлик зонасига ва
валент зонадан ўтказувчанлик зонаси думига оптик ўтишлари аниқлайди. Бу
соҳадан электронларни тўғри оптик ўтишлари учун ҳаракатчанлик тирқиши-
нинг энергетик кенглиги (тақиқ зона, E
g
) аниқланади. Ютилаётган
фотонларнинг энергияси ҳаракатчанлик тирқиши кенглиги E
g
га яқин
бўладиган 2-соҳа фундаментал ютилиш чегараси деб номланади. Аморф
яримўтказгичларнинг оптик ютилиш коэффициенти қийматларини ҳисоблаш
жуда мураккаб бўлиб, унда зоналараро электрон ўтишлари спектрларининг
қийматлари кичиклашиб борганлиги учун, битта ҳолати валент ва
ўтказувчанлик
зоналарнинг
экспоненциал
«думлари»да
жойлашган
локаллашган, иккинчи ҳолати эса рухсат этилган зоналардаги локаллашмаган
ҳолатлар орасидаги электрон ўтишларини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади.
Бу соҳадан электронларни нотўғри оптик ўтишлари учун ҳаракатчанлик
тирқишининг энергетик кенглиги аниқланади (Тауц қоидаси). Фотонларнинг
энергияси E
g
дан кичик бўладиган 3-соҳани, экспоненциал ютилиш соҳаси
деб номланади. Бу соҳада деярли барча аморф яримўтказгичлар учун Урбах
қоидаси бажарилади.4-соҳа кўпроқ нокристалл яримўтказгичларга хос бўлиб,
уни нуқсонларда ютилиш соҳаси деб номланади. Бу соҳада ютилиш
коэффициенти қийматларини рухсат этилган зоналардаги электрон ҳолатлари
ва электронларни узилган боғланишлар (легирловчи киришмалар, нуқсонлар)
орасидаги оптик ўтишлари аниқлайди. Ушбу спектрларни кўринишидан
фойдаланиб
аморф
яримўтказгичлардаги
узилган
боғланишлар
концентрациясини аниқлаш мумкин. Аморф яримўтказгичларнинг оптик
ютилиш коэффициенти спектрларидаги (5-соҳа) инфрақизил ютилиш
соҳасини эса асосан, структура тўридаги радиацион ва чуқур энергетик
сатҳли нуқсонлар ҳамда рухсат этилган зоналардаги электрон ҳолатлари
орасидаги оптик ўтишлар аниқлайди.
5
4
1
2
α
ħω
3
1-расм. Аморф яримўтказгичларнинг оптик ютилиш
коэффициенти
спектрал
характеристикаларининг
схематик кўриниши. 1-Фундаменталютилишсоҳаси. 2-
Фундаменталютилишсоҳасичегараси.
3-Экспоненциал
ютилиш соҳаси. 4-Нуқсонларда ютилиш соҳаси. 5-
Инфрақизил ютилиш соҳаси.
263
Do'stlaringiz bilan baham: |