Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet63/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

9-маъруза. Шиша ва шиша буюмлар


Режа.
1. Шиши хом ашёси, таркиби ва унинг хоссалари.
2. Шиша ишлаб чиқариш асослари.
3. Шиша буюмлар.


Шиша ва унинг хоссалари. Ишқорли ва гилтупроқ ишқор­лари – силикатларни юқори ҳароратда эритишдан ҳосил бўлган қуюқ бўтқа тез совитилса, у шишасимон моддага айланади. Шиша эритмаси ҳароратнинг ортиши билан суюқланмайди, балки қуюқлигича қолаверади. Ҳарорат пасайиши билан унинг қуюқлиги ортади ва ниҳоят қаттиқ жисм – шишага айланади. У оддий ҳароратда қаттиқ ва жуда мўрт, ялтироқ кўринишда бўлади.
Таснифига кўра шиша ва шиша буюмлар қуйидаги гуруҳ­ларга бўлинади: кимёвий таркибига қараб оксидли (силикатли, кварцли, боратли, фосфатли); кислородсиз (галогенли, нитратли) шишалар. Ишлатилишига қараб, қурилишбоп; техник (кварцли атом ва нур техникасибоп шиша оптика, чиниқтирил­ган, кўп қатламли ва ҳ.к.); шиша атомли, тарозибоп шиша.
Шиша – аморф, яъни бир жинсли модда. Унинг сиқилиш ёки эгилишидаги мустаҳкамлиги тузилишига боғлиқ эмас. Бир жинсли бўлганлиги сабабли мустаҳкамлиги ҳамма ерида бир хил бўлади. Ишлатилишига кўра шиша бир неча гуруҳга бўлинади. Шулардан бири ҳозирги вақтда шиша саноатимизда ишлаб чиқариладиган ва асосан қурилишда ишлатиладиган силикат шишадир. Силикат шиша натрий, кальций, магний ва оз миқ­дордаги калий каби оксидлардан ташкил топган қумтупроқлар­дан иборат.
Шиша ҳамма вақт ҳам бир хил кимёвий таркибга эга эмас. У шартли равишда қуйидаги оксидлардан ташкил топган (оғирлигига кўра, %): SiO2 - 64-73.4; Na2О3 - 10-15,5; К2О - 0-0,4; SО3 -0–0,5; В2О3 – 0–0,5. Эриш жараёнида хом ашё таркибидаги ҳар бир оксиднинг ўзига хос таъсири бор. Масалан, натрий оксиди ва бўр оксиди эриш жараёнини тезлаштиради, эриш ҳароратини пасайтиради, шишанинг кимёвий чидамлилигини камайтиради. Калий оксиди шишанинг ялтироқлигини, кимёвий чидамлилигини ошириб, нурни кўп ўтказади. Алюмин оксиди шишанинг мустаҳкамлигини, юқори ҳароратга ва кимёвий чидамлилигини оширади. Оптик ёки биллур шиша олишда шишадан ўтаётган нурнинг синиш бурчагини ошириш мақсадида унинг таркибига қалай қўшилади. Шиша ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашёлар асосий ва қўшимча турларга бўлинади. Асосий минерал хом ашёлардан ташкил топган шиша таркибида кварц қуми, сода, доломит, оҳактош, поташ, натрий сульфати мавжуд.
Қурилиш шишасини ишлаб чиқаришда асосий хом ашё сифатида таркибида темир оксидлари кам бўлган кварц қуми, сода ёки натрий сульфати, поташ, оҳактош ёки бўр ишлатилади. Эритиш олдидан хом ашёга 15–20 % шиша кукуни қўшилади. Шиша буюмлар тайёрлашнинг технологик жараёни қуйидагича: хом ашёни майдалаб эритишга тайёрлаш, шиша бўтқасини махсус қозонларда 1500°С гача ҳароратда эритиш ва ниҳоят, қолиплаш. Асосий ва қўшимча хом ашёлар аралашмасидан тайёрланган таркибни 1100–1150°С гача қиздирганда, аввало, қаттиқ ҳолат­даги силикатлар ҳосил бўлади, кейин эрийди.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish