Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Сопол ашёлари ва буюмларининг хоссалари



Download 7,83 Mb.
bet53/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Сопол ашёлари ва буюмларининг хоссалари

Сопол ашёларнинг ички тузилиши чуқур ўрганилса, унинг ҳақиқатан ҳам композит ашё эканлигини кўрамиз. Маълумки, сопол ашёларни пишириш жараёнида осон эрувчан минераллар эриб, қийин эрийдиганлари ўзаро боғланиб, ёриқ, ғовакларни тўлғазади ва буюм ҳажми бўйлаб узлуксиз қотган эритма, яъни композитга хос матрица ҳосил бўлади. Совиганда кристалл ҳолатга айланадиган микротузилишга эга бўлган матрица шишасимон кўринишда бўлиб, сопол мустахкамлигини таъминлайди. Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 5,0 дан 100 МПа гача ўзгаради. Сопол ашёларнинг ғоваклигига кўра сув шимувчанлиги 0 дан 70 % гача бўлиши мумкин.


Қурилиш ғишти. Қурилишда энг кўп ишлатиладиган оддий ва кўп тешикли деворбоп ғиштлар осон эрувчан тупроққа қўшилмалар қўшиб ёки қўшилмасиз лойдан тайёрланади. Бундай ғиштлар асосан биноларнинг ташқи, ички деворларини, ғиштли блоклар ва панеллар қуришда ишлатилади.
Оддий лой ғишт 250x120x65 мм ва 250x120x88 мм.ли ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Девор қураётганда ғиштлараро чок ўлчами 12 мм. дан ортмаслиги лозим. Заводларнинг иш унумини режалаштирилганда ғишт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, ҳажми 1 м3. га тенг девор қуриш учун 400 та ғишт ишлатилади. Ғиштнинг оғирлиги 4 кг. дан ошмаслиги лозим. Оддий ғиштнинг хоссалари қуйидагича: ўртача зичлиги 1600–1800 кг/м3; сув шимувчанлиги камида 6 %; иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,7–0,85 Вт/ (м°С); сиқилишга мустаҳкамлиги 7,5–30 МПа; эгилишга эса 1,8– 4,5 МПа; айрим ҳолларда мустаҳкамлиги 20–50 % гача кичик бўлади.

7.2-расм. Деворбоп сопол ашёларнинг асосий турлари:


а, 6 – оддий ва самарали ғиштлар; в – фасадбоп калибрланган ғишт; г – бўшлиқли сопол ғишт ва тош; д – икки қатламли ташқи деворбоп панел.

Сиқилишдаги мустаҳкамлигига қараб ғиштлар 7 маркада ишлаб чиқарилади: 75, 100, 125, 150, 200, 250 ва 300. Музлашга чидамлилиги 15, 25, 35 ва 50. Ним қуруқ усул билан тайёрланган ғиштларни пойдевор ёки нам, сув таъсирида бўладиган бино қисмларини қуришда ишлатиш тавсия этилмайди.





Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish