Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Игнабаргли ёғочларнинг физик хоссалари



Download 7,83 Mb.
bet134/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Игнабаргли ёғочларнинг физик хоссалари

Еғоч турлари

Зичлик, кг/м3

Ғоваклик, %

Уртача йиллик ҳалқалар сони, см

12%ли нам­лик

Янги кесилгани

Қарағай

530

860

55-70

6

Қорақарағай

460

770

60-75

12

Тилоғоч

680

840

45-75

10

Оққарағай

390

800

55-80

8

Эман

720

1030

30-60

6

Оққайин

640

880

50-60

5

Қорақайин

650

950

40-70

7

Терақ

500

760

60-80

5

2-расмда сувга тўлган ҳужайраларнинг шишиш кўрсаткичи, уларнинг кесимига кўра ўзгариши кўрсатилган.


Ёғоч намлигини тажрибахона шароитида аниқлаш кўп вақт талаб этади. Шунинг учун янги усулларни қўллаш мумкин. Маълумки, ёточнинг электр ўтказувчанлиги унинг намлигига боғлиқ. Электр нам ўлчагичнинг ишлаш принципи ана шунга асосланган. Ёғоч қанча нам бўлса, электр токини шунча яхши ўтказади ва аксинча, ёғоч қанча қуруқ бўлса, электр токини шунча ёмон ўтказади.
Т

2-расм. Намликнинг ёғоч­нинг шишишига таъсири: 1 –толалари бўйлаб; 2 – радиал; 3 –тангенциал йўналиш; 4 –ҳажмий шишиш.


ахта ёки тўсиннинг намлигини аниқлаш учун асбобнинг учлари ёғоч сиртига ботирилади ва асбоб 220 вольтли электр токига уланади. Чироқ ёниши билан асбоб шкаласидаги мил ёғочнинг намлик даражасини кўрсатади. Электр нам ўлчагич асбоби ёрдамида намлиги 7 дан 30 %гача бўлган ёғоч буюмларнигина аниқлаш мумкин.
Намлик даражасига кўра ёғоч қуйидаги турларга бўлинади: сувга тўла тўйинган, намлиги 35 %дан кўп бўлган янги кесилган ёгоч; намлиги 15–20 % бўлган ҳавойи – қуруқ ёғоч; намлиги 8–10 % бўлган хона қуруқлигидаги ёғоч; тажрибахонада 100–105°С ҳароратда турғун оғирликкача қуритиб олинган мутлақ қуруқ ёғоч.
Узоқ вақт очиқ ҳавода сақланган ёғочнинг намлиги атроф-муҳитнинг намлигига тенглашиб қолади. Бунга ёкочнинг мувозанат намлиги деб аталади. Давлат стандарти талабларига кўра қурилишда намлиги 12 %дан ортмайдиган ёғоч ишлатилади.
Ёғоч бир меъёрда қуритилганда иссиқлик унинг толалари бўйлаб берилса, нам тез буғланиб, ёғоч тез қурийди. Иссиќлик толаларига кўндаланг берилса, бунинг акси бўлади. Ёғочнинг радиал кесимидаги намлик тангенциал кесимидагига нисбатан тез буғланади.
Ёғочнинг зичлиги деярли ҳамма турлар учун бир хил, яъни у ўрта ҳисобда 1,54 г/см3. га тенг. Ёғочнинг ҳажмий оғирлигини аниқлаш учун, унинг намлиги 12 %га келтирилади. Бунинг учун ёғоч намунаси намлигини 20 %гача қуритиб, олинган кўрсаткичларни қуйидаги формулага қўйиб, ёғочнинг 12 %га келтирилган намликдаги ҳажмий оғирлиги ҳисобланади:
Р012 = Р0w + 0,01(1 – К0)(П - W)),
бунда, Р120 – 12 % намликдаги ёғочнинг ҳажмий оғирлиги, г/см3; Рw0 – намлиги W % бўлган ёғочнинг ҳажмий оғирлиги, г/см3; W – ёғочнинг намлиги, %; К0 – ёғочнинг киришиш коэффициенти (тилоғоч, қорақайин ва оққайин ёточи учун 0,6; бошқа турдаги ёғочлар учун 0,5 га тенг).
Кўп ёғоч турларининг ҳавойи қуруқ ҳолатдаги ҳажмий оғирлиги бирдан кичик бўлади. Ҳажмий оғирлигига кўра барча ёғочларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: ҳажмий оғирлиги енгил 450–650 кг/м3 (кедр, пихта, арча, арғувон, қарағай, тоғ терак); ўртача– 650–750 кг/м3 (акас, оққайин, қорақайин, эман, нок, каштан, тилоғоч, заранг, шумтол); оғир - 760–1280 кг/м3 (хурмо, граб, шамшод, писта дарахти, қора дарахт).
Ҳажмий оғирлик кўрсаткичи орқали ёғочнинг физик-механик хоссалари тўғрисида тушунча олиш мумкин. Ёғочнинг ҳажмий оғирлиги қанча кичик бўлса, у серғовак бўлиб, унча пишиқ бўлмайди. Ҳажмий оғирлик катта бўлганда бунинг акси бўлади. Ёғочнинг ҳажмий оғирлик кўрсаткичи ёрдамида ундан ишланган конструкциянинг оғирлигини, ташиш учун сарфланадиган транспорт харажатларини аниқлаш мумкин.
Ёгоч қуриганда кичрайиш (киришиш) ва тоб ташлаш хоссаларига эга. Ёғоч толалари тўйинган (намлиги 20–28 % га камайган) нуқта даражасига етгандан кейин ёғочда бундай ҳолатлар бошланади. Ёғоч толаларининг тўйинган нуқта даражаси ёғочдан ишланган буюмлар ёки тахталарни қуритишда катта аҳамиятга эга. Чунки қуриш жараёнида ёгочдан аввал эркин ҳолатдаги сув, кейин гигроскопик ва ниҳоят, моддаларнинг парчаланиши ҳисобига кимёвий бириккан сув буғланиб кетади. Эркин ҳолатдаги сув йўқолгунга қадар ёғоч хоссалари ўзгар­майди. Гигроскопик ва кимёвий бириккан сувларнинг йўқолиши натижасида, ёғочда ҳажмий ва чизиқли кичрайиш бошланади, зичлиги ва пишиқлиги ортади. Ёғоч ҳужайраларидаги ва улар орасидаги намнинг йўқолиши ҳужайра найчалари, толалари ва пардаларини ўзаро яқинлаштиради, натижада, ёғочнинг умумий ҳажми кичраяди. Ёғочнинг киришиш кўрсаткичини аниқлаш учун ҳажми ва томонлари ўлчанган нам намунани тургун вазнгача қуритиб, яна ҳажми ва томонлари қайта ўлчанади. Киришиш кўрсаткичи қуйидаги формуладан топилади:
У0= (V1 -V )/ V100 %,
бунда, У0 – ҳажмий киришиш кўрсаткичи, %; V1 – нам намунанинг ҳажми; V қуригандан кейинги ҳажми.
Янги кесилган дарахт турғун вазнгача қуритилса, унинг ҳажми ёки тўла киришиши ҳар хил турлар учун 8,5 дан 19 %гача ўзгариши мумкин. Оғир ва қаттиқ ёғочларнинг киришиш қўрсаткичлари енгил ва юмшоқ ёғочларга нисбатан катта бўлади. Ҳажмий ва чизиқли киришиш кўрсаткичидан ташқари ҳажмий киришиш коэффициентини қуйидаш формуладан топиш мумкин:
Ғўла ёғочлар қуриганда уларнинг диаметри, тахта ва тўсинлар қуриганда эса эни ва қалинлиги кичраяди, аммо бўйи деярли қисқармайди. Дарахт танасининг ўзагидан узоқроқ қисмидан тилинган тахталар ўрта қисмидан тилинган тахталарга қараганда кўпроқ тоб ташлайди. Бу ёғоч йиллик қатламларининг кўпроқ қуриши натижасида ҳосил бўлади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish