Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 5,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/84
Sana03.07.2022
Hajmi5,51 Mb.
#737399
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   84
Bog'liq
ФИЗИОЛОГИЯ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ

Ишнинг бажарилиши: 
Иммерсион микроскоп остида бўялган ва қуритилган суртма кўрилади. 
Энг аввало қоннинг шаклли элементларини ажратиб олиш учун 
протоплазманинг тузилиши ва ҳужайранинг ядроларига аҳамият берилади. 
Аввал протоплазманинг ҳолати, сўнгра ядронинг ҳолати аниқланади. 
Олинган натижалар солиштирилади ва шу натижалар асосида қайси 
ҳужайраларга кириши ажратилади.
Асосий майдонни эгаллаган ҳужайрасиз эритроцитлар ва биттадан бир 
нечтагача 
ядроли 
лейкоцитлар 
кўзга 
ташланади. 
Лейкоцитлар 
эритроцитларга қараганда каттароқ ва ядролари сиѐҳ рангга бўялган.


90 
Нейтрофиллар пушти-сиѐҳ рангга бўялган нейтрофил гранулали оч-
пушти цитоплазмага эга. Нейтрофиллар ядросининг шакли унинг етуклигига 
боғлиқ. Ёш ҳужайра ҳисобланган таѐқчасимон ядроли нейтрофилларнинг 
ядроси эгилган таѐқча шаклида. Етук нейтрофилларнинг ядроси қайта 
ўралганлиги сабабли сегментларга бўлинган ва бу сегментлар жуда ингичка 
иплар билан боғланган. Булар полиморф ѐки сегмент ядроли
нейтрофиллардир (64-расм).
 
 
64-расм. Қон лейкоцитларининг 
морфологияси: 
1 – базофил; 2, 12 –эритроцитлар; 
3 – эозинофил; 4, 7 – моноцитлар; 
8, 9, 10 – лимфоцитлар ; 5 –
таѐқчасимон ядроли нейтрофил; 
6 – сегментядроли нейтрофил; 11 
– тромбоцитлар. 
Эозинофил ва базофилларнинг цитоплазмаси жуда кучсиз бўялган.
Эозинофиллар 
қизил 
рангга 
бўялган 
гранулаларга 
эга. 
Ядро
эозинофилларнинг ядросининг тузилиши нейтрофилларнинг ядросига яқин: 
анча ѐш ҳужайралар таѐқчасимон ядроли, анча етук ҳужайраларда 
сегментланган ядроли. Бироқ ядронинг сегментланганлиги аниқ кўринмайди. 
Эозинофиллар нисбатан кам миқдорда бўлганлиги сабабли таѐқчасимон ва
сегмент ядроли шакллари алоҳида ҳисобланмайди.
Базофилларнинг ядроси нотўғри шаклда, ѐйилган, кам ҳолларда 
сегментларга ажралган, турли катталикда.
Протоплазмасида кўплаб 
йирик доналар бўлиб, оч-пушти ѐки сиѐҳ рангга бўялади. Базофиллар учун 
типик ҳолат, бу уларнинг ядросида кучсиз ѐки сиѐҳ рангли доналарнинг 
бўлишидир.
Агранулоцитлар гуруҳини ташкил қиладиган лимфоцитлар ва 
моноцитларнинг цитоплазмасида доналар бўлмайди. Лимфоцитларнинг 
ҳужайраси юмалоқланган, юмалоқ ѐки овал ядроли. Лимфоцитларнинг 
цитоплазмаси ҳаво рангда. Кўпинча у ядронинг бир томонидангина (ўроқ 
кўринишида) кўринади. Баъзи ҳужайраларда ана шу ўроқ ҳам сезилмайди. Бу 
ҳолда кичик лимфоцит «очиқ ядро» кўринишига эга бўлади.
Моноцитлар лимфоцитлардан йирикроқ, кўп қисми думалоқ, баъзида 
нотўғри 
шаклда, 
цитоплазмаси 
аниқ 
кўринади. 
Моноцитларнинг 
цитоплазмаси кулранг-ҳаворанг. Ядроси нисбатан катта ва баъзи жойлари 
кўтарилган, баъзилари эса тушган. Одатда у «ловиясимон» шаклда. 
Моноцитлар ядроси лимфоцитлар ядросига қараганда камроқ бўялади.


91 
Суртмани суриб, кўриш майдонидаги ҳар бир лейкоцитларни сананг.
Бунинг учун 65-расмда берилган схемадан фойдаланинг.

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish