Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 8,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/161
Sana27.06.2022
Hajmi8,75 Mb.
#710534
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   161
Bog'liq
Микробиология ва вируслогия Ваҳобов А.Ҳ. Иноғомова М. (2)

1.Оддий вирусларнинг тузилиши (
Тамаки мозаикаси вирусининг
 
тузилиши мисолида). Бу вирус илк кашф этилган вирус бўлиб, оддий 
вируслар гуруҳига киради. У бошқа вирусларга нисбатан мукаммал 
ўрганилган. Бу вируснинг таёқчасимон шаклга эга эканлиги 1933 йилда 
америкалик олимлар Такахаши ва Роулинз томонидан, соғ ва касалланган 
ўсимлик шираларини солиштириб ўрганиш асосида аниқлаганлар. 
Кейинчалик америкалик олим Стенли тамаки мозаикаси вирусининг (ТМВ) 
соф препаратини олиб, вируснинг узунлиги 300 нм ва эни 18 нм, молекуляр 
массаси эса 40 000 000 эканлигини аниқлади(83-расм). ТМВ таёқчасимон 
шаклли бўлиб, узунлиги уни энидан 17 марта катта. Оқсил қавати 2130 
суббирликлардан – пептид занжирларидан тузилган. Суббирликлар вирус 
ўқи атрофида спирал симметрия бўйлаб тартибли жойлашган (83-расм, 1, 2). 
Оқсил ҳамда нуклеин кислотаси ҳар томонлама ўрганилиб, бу вирус 
таркибида молекуляр оғирлиги бир ҳил (18 000) оқсил ва молекуляр 
оғирлиги 2 000 000 бўлган нуклеин кислота борлиги аниқланди (83-расм, 4). 
Нуклеин кислота вирус оқсили билан муҳофаза қилинади. Вирус зарраси 
ичида спиралсимон жойлашган, битта нуклеин кислота, унинг ташқарисида 
эса 2130 суббирликлардан ташқил топган оқсил парда бор. Оқсил 
суббирликлари ҳам вирус зарраси ўқи атрофида спиралсимон бўлиб шундай 
тартиб билан жойлашганки, вирус зарраси ичида эритувчи билан тўлган 40 
А га тенг бўш канал мавжуд. 


165 
83-расм. Тамаки мозаикаси вирусининг тузилиши: 
1-вирион; 2-вирионнинг ультраструктураси; 3-оқсил суббирлиги; 4-РНК; 5-вирионнинг 
бир қаватида жойлашган суббирликлар 
Вирус заррасининг ҳар бир спирал халқасида 16,34 та (83-расм, 5) 
суббирлик мавжуд бўлиб бутун вирус зарраси бўйлаб бир хилдаги 
суббирликлардан тузилгандир. Суббирликларни “ўхшашлик даври” спирални 
уч айланишида такрорланади ва унда 49 та суббирлик бор. Бу “ўхшашлик 
даври”ни узунлиги 69 А га тенг, бир 1 А га 0.710 суббирлик тўғри келади. 
Демак ТМВ заррасида 3000 х 0,710 = 2130 та суббирлик мавжуд. Вирус 
оқсилини анализи уни 158 та аминокислота қолдиғидан ташкил 
топганлигини, молекуляр массаси 17530 тенг экан. Спирал айланасида 49 та 
нуклеотид 16,34 тасуббирликга тўғри келса, оқсилни ҳар бир молекуласи 3 
нуклеотид қолдиғи билан боғлангандир. Суббирликларни жойланиши 
шундай мустаҳкамки улар орасида жойлашган РНК рибонуклеазалардан 
тўла муҳофазалангандир. Суббирликлар эллипссимон бўлиб уларни ўлчами 
70х20х23 А(83-расм, 3). Вирус ўқидан 40 А узоқликда вирус оқсилида вирус 
РНК си жойлашиши учун 8А лик чуқурча мавжуд бўлиб, у РНК ни ташқи 
факторлардан тўла ҳимоя қилади. 
Вирус заррачасининг 95% оқсил, 5%ни эса нуклеин кислотаси ташқил 
қилади. Аммо, нуклеин кислота миқдор жиҳатидан кам бўлсада, вирус 
заррачаларининг хусусияти унга боғлиқ. Агар вирус заррачаларидан нуклеин 
кислоталарини кимёвий йўл билан ажратиб олиб, уни соғлом тамаки баргига 
юқтирилса, соғ тамакида худди бутун вирус зарраси юқтирилгандек, 


166 
касаллик аломатлари кўринади. Соғлом тамаки баргига вирус оқсили 
юқтирилса, ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмайди. Шунга қарамай 
касаллантириш жараёнида оқсил ҳам маълум роль ўйнайди. У нуклеин 
кислотани ташқи муҳитдан муҳофаза қилиш билан бир қаторда 
касаллантирадиган ҳужайра билан вирус орасидаги муносаботларда муҳим 
аҳамиятга эга. 

Download 8,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish