Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


ЎСМИР-ЁШЛАРНИ МАҚСАДЛИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШДА



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

ЎСМИР-ЁШЛАРНИ МАҚСАДЛИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШДА
ПСИХОЛОГИЯНИНГ ЎРНИ 
 
Н.Сафарова., 
Қарши шаҳар 46-мактаб психологи
 
 
Кадрларни касбий тайёрлаш соҳасида психологик-педагогик 
фаолиятнинг тадқиқоти ва амалиёти, ўсмирларнинг ўқиш ва амалий
фаолиятини мотивация даражасида шакллантириш ўқув-тарбиявий жараённинг 


140 
муҳим кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Умумпсихологик нуқтаи-назардан 
қараганда шахс тузилишида мотивация қатор муҳим вазифаларни бажаради, 
яъни шахснинг мулоқотда бўлиши, хулқи ва фаолияти мотивлар тизими билан 
вужудга келтирилади, йўналтирилади ва бошқариб борилади. Мотивлар, 
шахснинг ўқув амалий фаолияти шароитида шаклланиш ва ривожланишга
мойил бўлган, шахснинг мустаҳкам хусусиятидир.
Бу масала, энг аввало, кадрлар салоҳиятига жиддий эътибор қаратишни, 
ўсиб келаётган авлоднинг олий таълим муассасаларига мақсадли тайёрлаш 
тизимини такомиллаштириш ва бўлғуси касбий фаолиятга нисбатан 
муносабатини жамият тараққиётининг ижтимоий-иқтисодий талаблари
асосида тўғри ташкил этишни тақозо этади. Қолаверса, Республикада 
изчиллик билан амалга оширилаётган “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ушбу масаланинг ўзига хос ечимларини 
излашда муҳим ўрин тутмоқда. Ҳар бир шахсни шакллантириш жараёнида, 
айниқса, унинг у ёки бу касбий фаолиятга нисбатан йўналганлик салоҳиятига 
жиддий эътибор қаратиш орқалигина тараққиёт барқарорлигини таъминлаш 
мумкин. Бу ўринда ҳар бир шахсни ўзига хос касбий фаолиятга бўлган 
қизиқишлари, мотивлари, тасаввурлари ва муайян касбий кўникма ҳамда 
малакалари ҳақида тегишли маълумотларга эга бўлиш, муносабатлардаги 
таъсирчанлик имкониятларини тўлароқ рўёбга чиқариш муҳим аҳамият касб 
этади.
Ҳозирги даврда инсоннинг психологик имкониятлари кўламидан оқилона 
фойдаланиш, шу асосда маълум ижтимоий истиқболларини белгилаш ҳар бир 
давлат, жамият ва халқнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Зеро, 
ҳар бир шахснинг ўзи жамият ва халқнинг бир қисми сифатида ўзини ўзи 
англаши, ўзини ўзи ривожлантириши, камол топтира бориши муқаррардир. Бу 
жараён эса табиийки, узлуксиз равишда республиканинг ижтимоий-иқтисодий 
тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этувчи шахсни шакллантириш муаммоси 
ва уни психологик жиҳатдан касбий фаолиятга тўғри йўналтириш, соҳага 
дахлдор барча йўналишларга алоҳида масъулият юклайди. 
Ҳар қандай ўсиб келаётган ёш авлодни касбий фаолиятга ҳар жиҳатдан 
тўғри, илмий ва оқилона йўналтириш давлат ёки жамиятнинг маънавий, 
ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим
вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўсмир-ёшларларда касбий қизиқишларни шакллантиришда касбга 
йўналтиришнинг ўрни ва роли шуда кўринадики, ўсмирлик ёшидаги 
ўзгаришлар мактаб, оила, шахслараро муносабатлардаги мавқени янада 
мустаҳкамлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Лекин етакчи омил янгича 
таълим муассасаси фаолиятининг хусусияти, моҳияти ва мазмунидаги туб 
бурилишдир. 
Ўсмирларда аввало ўзини англашдаги силжиш яққол кўзга ташланади. 
Бу ҳол шунчаки ўсишни билдирмайди, балки ўз шахсиятининг маънавий-
психологик фазилатларини, фаол ижтимоий турмуш тарзининг мақсад ва 
вазифаларини англашни, оқилона баҳолашни акс
 
эттиради. Ўсмир-ёшларда 


141 
ўзининг руҳий дунёсини, шахсий фазилатларини, ақл-заковатини, қобилияти 
ҳамда имкониятини аниқлашга интилиш кучаяди. Ўз хулқ-атворини жиловлаш, 
ҳис-туйғулари ҳамда ички кечинмаларини тушуниш иштиёқи вужудга кела 
бошлайди. 
Ўсмирлик ёшидаги ўсмирлар касбга қандай ёндашадилар? Бу муаммо 
кўпчиликни қизиқтиради. Кузатишлардан ва турмуш тажрибасидан маълумки, 
одатда ўсмирлик ёшидаги ўғил-қизлар ҳаётда мустақил қадам ташлаш 
тўғрисида аниқ, асосли фикр билдиришга қийналадилар. Шу сабабли касб 
танлаш даврида оқилона ва тўғри йўл тутишни билмай довдираб қоладилар ёки 
таваккалчиликка йўл қўядилар. Ўзларининг имкониятларини ҳисобга олиб 
ҳаракат 
қилишга 
ожиз 
бўладилар. 
Натижада 
нохуш 
кечинмалар, 
умидсизликлар, ижтимоий сустлик ҳолатлари вужудга келади. Ўсмир-
ёшларнинг баъзилари касб танлашда яққол кўзга ташланиб турган намуналарга 
тақлид қиладилар. Бунда ўз атрофидаги яқин кишиларни назарда тутадилар, 
уларнинг йўлидан боришни мўлжаллайдилар. Бундай ҳолатларда ўқитувчи ва 
психолог ҳамкорлигида ўқувчиларни тўғри касбий фаолиятга йўналтирувчи 
тўгарак машғулотлари, факультатив курсларни ташкил этиши бундай ва 
имкониятдан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Ўсмир-ёшларини қизиқишлари, майллари, интилишлари, қобилиятлари, 
истеъдодлари асосида танлаган касбларига тўғри йўналтириш ўсмирлар учун 
катта ҳаётий масаладир. Касб танлаш жараёнида ўсмирларга психологлар, 
ўқитувчилар, ота-оналар, жамоатчилик, ўз касбининг усталари, мураббийлар 
алоҳида эътибор беришлари керак. Кўп ҳолларда улар катталарнинг маслаҳат 
ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда қатъий бир қарорга келишлари мумкин, 
чунки улар ўз хоҳишларини ҳар томонлама асослаб бера оладилар. 
Шунингдек, бошқа турдаги мотивлар, масалан, ўсмир-ёшларнинг бирор 
касбга, фанга мойиллиги, мақсади, унга интилиши, касб тўғрисидаги 
маълумоти, ўзининг сиҳат-саломатлиги, асаб тизимининг ва темпераментининг 
хусусияти ва ҳоказолар ҳам бўлиши мумкин. 
Ўсмир-ёшларда касблар ҳақида яққол тасаввур бўлмаслиги сабабли, улар 
кўпроқ хатога йўл қўядилар. Танланган ёки танланиши зарур бўлган касб 
қандай шахсий фазилатларни талаб қилишини тушуниб етмайдилар. Ўз 
қобилиятларини оқилона баҳолай олмасликлари туфайли у ёки бу касбни 
эгаллаш учун қанчалик тез ва аниқ ҳаракат қила олишларини, бу ишга мослаша 
олишлари мумкинлигини билмайдилар. Бироқ ҳозир мазкур муаммоли 
ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш имкониятлари мавжуд. Бунинг 
учун қуйидаги психологик омилларга алоҳида эътибор бериш мақсадга 
мувофиқдир:
1) касбларни ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш, уларни таснифлаш ва 
қисқача ифодалаш;
2) психологнинг касблар бўйича ташвиқот ишлари олиб бориши, ўсмир-
ёшларга касблар юзасидан маслаҳатлар бериши ўсмир ва унинг ота-онаси 
билан бирга касбга йўналтириш тадбирларини кўриб чиқиши;
3) уларни касбнинг асосий турлари билан таништириш;


142 
4) меҳнат таълими дарсларида ўсмирларни касбга тайёрлаш ва қизиқиш 
уйғотиш;
5) психодиагностик ва касб танлаш усулларининг амалиётга татбиқ 
қилишга мослаштирилган турларни ишлаб чиқиш;
6) жойларда замон талабига мос касб танлаш хоналарини ташкил этиш;
7) касб танлаш тарғиботи юзасидан ўсмир-ёшларни оммавий ахборот 
воситаларига жалб қилиш ва психологик жиҳатдан тайёрлаш.
Ушбу омилларнинг тизимли тарғиб қилиниши ўсмир-ёшларда бир қатор 
олий мақсадларни вужудга келтириб, олий юртига ўқишга кириш учун ўз 
қизиқиш ва қобилиятларига хос касб танлашни аниқлаштиришга ёрдам беради. 
Дастлабки мақсад − бош мақсад деб аталади ва у умумхалқ меҳнатига ўз 
улушини қўша оламанми, қандай инсон бўлиб етишаман, ҳаёт ва фаолият 
идеалларим нималар бўлиши лозим, деган фикрлардан иборат бўлади. Яқин ва 
яққол мақсад − дастлабки фаолият соҳаси, мутахассисликни қандай ва қаерда 
эгаллаш, ўқишни тугатгач, дастлабки меҳнат фаолият қайси лавозимдан 
бошланиши, 
меҳнат 
маҳоратини 
ошириш 
истиқболлари 
ҳақидаги 
мулоҳазалардан ташкил топади. Психологик нуқтаи назардан мақсадга 
эришишнинг ташқи ва ички шарт-шароитлари мавжуд. Ташқи шароитларга 
мақсад йўлидаги ҳар хил қийинчиликлар, қарама-қаршиликлар, зиддиятлар 
мазкур муассаса ёки ташкилотнинг имкониятлари, муайян субъектга − ёш касб 
эгасига кўрсатиши мумкин бўлган қаршилиги ва ҳоказолар киради. Мақсадга 
эришишнинг ички шарт-шароитларига шахснинг имкониятлари, сиҳат-
саломатлиги, ақлий қобилияти, тиришқоқлиги, иродавий сифатлари 
(чидамлилиги, сабр-тоқати) танлаган касби бўйича ишлаши учун зарур 
фазилатлари ва ҳоказолар киради. 
Юқорида келтирилган мулоҳазалардан кўриниб турибдики, касблар 
тўғрисида ахборот ва маслаҳатлар бериш онгли равишда касб танлаш учун 
ўсмир-ёшларнинг билиш фаолиятини кучайтириб, уларни мустақил билим 
олишга ўргатиш ўзларини муайян фаолиятда синаб кўриш имкониятини 
яратади. Бунинг учун эса ҳар бир фан ўқитувчиси ўқув машғулотлари давомида 
қисқача бўлса-да, касблар ҳақида ахборотлар бериб, касб эгаларининг ўзига хос 
психологик хусусиятларига изоҳ бериши ҳам ўсмир-ёшларнинг мақсадли 
равишда олий ўқув юртларида ўқиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish