Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

 
 
 


100 
II-ШЎЪБА. ИЛМИЙ ИЖОДНИНГ ПСИХОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ 
(ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ МЕХАНИЗМЫ НАУЧНОГО ТВОРЧЕСТВА) 
 
ЎСМИРЛАР ХУЛҚИДА ЖИНОЯТ МОТИВЛАРИ 
ШАКЛЛАНИШИНИНГ МУҲИМ ОМИЛЛАРИ 
А.М.Жабборов,
ҚарДУ профессори, психол.ф.д 
О.С. Қодиров.,
ҚарДУ таянч докторанти 
Инсониятнинг ҳозирги тараққиёт босқичида одамларнинг ҳаёт кечириши, 
турмуш тарзи, ўқиши ва меҳнат фаолиятида қанчалик афзалликлар юзага 
келган бўлмасин, шу баробарида турли – туман муаммолар ҳам 
шаклланаётганлигини тан олиш зарур. Мазкур муаммоларнинг аксарияти 
ёшлар тарбияси, уларнинг ҳаёти ва фаолиятига даҳлдор бўлганлиги учун
психологик муаммо ҳисобланади. 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев “Ижтимоий 
барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр 
талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида “бугунги кунда маҳалладаги, 
айниқса, уюшмаган ёшларнинг тақдири билан ким қизиқаяпти? Болалар кимлар 
билан ҳамсуҳбат бўлаётгани, ўқишга қачон бориб, қачон келаётганини ким 
назорат қилаяпти? Ёшлар, хусусан, ўсмирлар орасида безорилик, жиноятлар 
сони ортишига қандай омиллар сабаб бўлаяпти? Баъзи ёшларимиз учун меҳр-
оқибат, ахлоқ-одоб тушунчалари бутунлай бегона бўлиб бораётгани, уларда 
бефарқлик, масъулиятсизлик, меҳнат қилмасдан кун кўришга интилиш каби 
иллатлар пайдо бўлаётгани – аччиқ бўлса-да, ҳақиқат”
2
деган эдилар.
 
Хуллас, инсон ҳаётида юзага келадиган муаммоларнинг шаклланиш 
қонуниятларини психологик таҳлил қилиш, унга нисбатан зарур психологик 
чора – тадбирлар белгилаш, оқилона ечим топиш ва натижаларини тўғри 
баҳолаш ҳамда илмий ва асосли қарор қабул қилиш психолог олимлар олдида 
янада маъсулиятли вазифаларни қўймоқда. Жумладан, бир қатор психолог 
олимларнинг илмий изланишларида ҳам ўсмирлар хулқ-атворида жиноят 
мотивлари шаклланиши билан боғлиқ турли-туман омилларнинг таъсири баён 
этилган бўлиб, мазкур муаммонинг илмий ечимига доир ҳар хил ёндашувлар 
таклиф этилган. Ҳатто бундай ёндошувларда жамоатчилик, мактаб, маҳалла ва 
оиланинг ёшлар тарбиясида ҳамжиҳат ва масъул бўлиши, соғлом ва барқарор 
тарбия муҳитини яратишлари бундай мотивларни шаклланиши билан боғлиқ 
муаммо ечимига ижобий таъсир этиши ва бу ҳилдаги мотивлар ўта мураккаб 
механизмга эгалиги ҳам таъкидлаб ўтилган. 
 
Шу ўринда ўсмирлар хулқ-атворида жиноят мотивлари шаклланиши 
сабабларини психодиагностикаси ва психокоррекциясини муҳим жиҳатларини
изоҳловчи турли назарий ва методологик ёндошувлар ҳам мавжуд бўлиб, 
уларда жиноят мотивлари шаклланишининг ижтимоий психологик омилларига 
катта эътибор қаратилган. Бироқ, ҳозирги даврда ёшлар тарбияси учун энг 
муҳим омиллар сифатида юзага чиқаётган био-физиологик, ижтимоий, 
2
Халқ сўзи газетаси, 2017 йил 16 июнь, № 119 сон, 2-бет. 


101 
иқтисодий, миллий-ҳудудий, тарбиявий-психологик ва бошқа омилларнинг 
таъсири натижасида баъзи ўсмирларда жиноят мотивларининг шаклланганлиги 
сир эмас. Бу эса бугунги кунда ҳам ўсмирлар хулқ-атворида жиноят мотивлари 
шаклланишининг психодиагностикаси ва психокоррекцияси зарурияти 
мавжудлиги ва унинг ниҳоятда долзарблигини белгилаб беради.
 
Ўсмирлар хулқ-атворидаги салбий ўзгаришлар муаммоси кейинги ўн 
йилликда алоҳида тадқиқот объектига айланаётган бўлсада, психологик муаммо 
сифатида ҳали кенг қамровли ўрганилмаган. Шу боис, ўсмирлар хулқ-атворида 
жиноят мотивлари шаклланишининг назарий методологик асосларини 
ўрганишни мақсадга мувофиқ деб белгиладик.
 
Ўсмирлик даврига хос хулқ-атвор бузилишлари ва уларни ижтимоий 
мослаша олмаслик муаммоси кучайиб бориш хусисиятига эга. Бундай 
ўсмирларнинг умумқабул қилинган ижтимоий ва маънавий-ахлоқий 
меъёрларни тан олмаслиги, тушуниб моҳиятини англамаслиги, турмуш тарзи ва 
фаолиятида унга амал қилмаслик ҳолатлари таълим-тарбия билан 
шуғулланувчи оила, мактаб, маҳалла ва бошқа ижтимоий иснтитутлар олдига 
муҳим вазифаларни юклайди. Шу боис, ёшлар хулқ-атворида жиноят 
мотивлари шаклланишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш 
республикамизда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар доирасидаги долзарб 
муаммолардандир. Ушбу муаммони тизимли тадқиқ этиш асосида ўсмир хулқ-
атворидаги салбий иллатларни моҳиятини чуқур очиб бериш ва бартараф 
этишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, ҳар томонлама баркамол 
шаклланаётган ўсмир ёшларни тарбиялаш имкониятини яратади .
 
Мамлакатимизда ўсмир-ёшларни психологик жиҳатдан тадқиқ этиш, бу 
борада мақсадли ва тизимли тарбиявий психологик механизмларни яратиш, 
ундан самарали фойдаланиш, ўсмирларда жиноят мотивлари шаклланишининг 
психодиагностикаси ва психокоррекцияси билан боғлиқ илмий хулоса, таклиф 
ва тавсиялар ишлаб чиқиш билан белгиланади. Бу қуйидагиларда ўз ифодасини 
топади:

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish