Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ПСИХОЛОГИК ТАЙЁРЛАШ



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ПСИХОЛОГИК ТАЙЁРЛАШ 
ТАДБИРЛАРИ 
М.С.Джуманова
., Қашқадарё вилоят 18-сонли кўриш бўйича имконияти 
чекланган болалар учун
ихтисослаштирилган давлат
таълим муассасаси ўқитувчиси
Ҳукуматимиз томонидан, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама 
соғлом, баркамол бўлиши учун етарли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Бу 
борада, мактаб ўқувчиларининг психологик тайёргарлиги уларнинг шахслар 
билан мулоқоти ва жамоатчилик олдида ўзини тута билиши, муҳим саналади. 
Бу борада, мактаб педагоглари ва психологлари ўқувчиларнинг ижтимоий 
ҳолатини қизиқишларини ва ўқув ўзлаштириш даражаларини белгиламоқлари 
лозим.
Мактабда ўқиётган ўқувчиларнинг психологияси уларнинг характери 
хилма хил бўлиб тортинчоқ, атрофдагилар билан муомалага киришишида 
қийналаётган ўқувчиларнинг мавжудлиги учраб туради. Шундай экан, бу 
тоифа ўқувчилар билан мунтазам равишда ишлашни тақозо этади. Бизнингча, 
мактаб педагоглари ва психологлари таълим муассасасига қабул қилинган ҳар 
бир ўқувчи ҳақида етарли маълумотни билиш зарурати туғилиб бормоқда. 
Бунинг учун мактабдаги ўқувчиларнинг умумий сони ўғил ва қизларга 
ажратилиши, шунингдек, ўқув қобилияти ҳар хил бўлган болалар ҳақида 
маълумот тўплаш керак бўлади. Мактаб ўқувчиларини ижтимоий мослашувини 
амалга оширишда психологик тадбирлар дастурини педагоглар ва психологлар 
ҳамкорлигида ишлаб чиқилиши зарур. Масалан: 1-синфга қабул қилинган 
ўқувчиларнинг ўқув ўзлаштириш даражаларини ўқув йили давомида 
мониторинг қилиш вазифасини бажармоғимиз лозим. Айтайлик, 1-синфда бир 
синфнинг ўзида 30 нафар ўқувчи ўқиётган бўлса, уларни ўқув ўзлаштириши 
паст бўлган болалар билан ишлаш тадбирини бошлаш зарур. Бунинг учун, 


235 
мактаб психологлари бошланғич синф педагогларига қайси ўқувчилар билан 
доимий ишлаши керакликларини аниқлаб бермоқликлари лозим.
Психологик 
тадбирлар 
уюштиришдан 
аввал 
ўқитувчиларнинг 
ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарур ҳисобланади. Мактаб ўқувчилари учун 
психологик тадбирларни амалга оширишда бошланғич синф ва юқори синф 
ўқувчилари учун алоҳида тадбирлар руйхатини ишлаб чиқиш муҳим саналади.
Бу борада, мактаб психологларининг вазифаси юқори бўлади. Мисол учун ўқув 
ўзлаштириши паст бўлган ўқувчиларни рағбатлантиришни тизимли йўлга 
қўйишни босқичма-босқич амалга ошириш лозим. Ҳафталик, ойлик ёки 
чораклик натижаларни эътиборга олиш зарур саналади. Масалан: бошланғич 
синфда ўқиётган ўқувчи ўзи ёқтирган қайсидир фандан 4 баҳода ўқиши 
мумкин. Биз ушбу ўқувчига аъло баҳода ўқиши учун психологик таъсирини 
ижоби 
й йўл билан ўтказишимиз мумкин. Бу борада, ўқувчиларнинг 
сафланма йиғилишида ўқув ўзлаштириши ўрта бўлган ўқувчиларни 
рағбатлантиришни йўлга қўйишимиз лозим. Рағбатлантирилган ўқувчи 
келгусида янада яхшироқ ўқишига, аълочи ўқувчилар қаторида бўлишига 
интилади.
Мактаб ўқувчилари учун психологик тадбирлар қуйидаги мавзуларда 
амалга ошириш мумкин: 
1.
Бошланғич синф ўқувчиларни ўқув фаоллигини оширишга 
қаратилган тадбирлар (шеърхонлик, китобхонлик, тез ўқиш, мақоллар айтиш, 
ва бошқалар); 
2.
Бошланғич 
синф 
ўқувчиларини 
сафланма 
йиғилишларида 
қизиқарли ўқувчиларга мос бўлган психологик маълумотлар билан 
таништириш(ибратли ўқувчилар фаолияти, иқтидорли ўқувчилар ҳақида, 
вилоят ва республика спорт чемпионлари ҳақида маълумотлар бериш); 
3.
Маънавий маърифий тадбирлар (бошланғич синф ўқувчилари учун 
мос бўлган ўқувчиларни хулқ одобини яхшилашга ёрдам берувчи тадбирлар, 
давра суҳбати, жамоавий ўйинлар, билимдонлар бахси,). 
4.
Психологик тадбирлар бу босқичда хотира машқлари уюштириш 
муҳим саналади.
Мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган ҳар қандай тадбирни ўтказишдан 
аввал ўқувчи руҳиятига қандай таъсир этишини билишимиз лозим. 
Ўқувчиларда эртанги кунга ишонч уйғотувчи уларни фаолликка ундовчи ўқув 
мотивациясини ривожланишига ёрдам берувчи тадбирларни амалга ошириш 
зарур. Бундан ташқари, ўқувчилар бандлигини уларнинг бўш вақтларидан 
мазмунли фойдаланиш фанга, спортга, ҳунарга оид тугаракларга жалб этиш, 
ўқувчиларнинг мустақил билимини ошишига амалий ёрдам беради. Энг муҳим 
вазифалардан яна бири ота-оналар ва мактаб ҳамкорлигини йўлга қўйиш лозим. 
Ҳар бир ота-она ўзининг фарзандини ўқиш даражасини, хулқини мунтазам 
равишда кузатиб бормоғи керак. Бу борада ота-оналар мажлисини амалга 
оширишда мактаб психологларининг иштирокини муҳим деб биламиз. Негаки, 
мактаб психологи ҳар бир ўқувчи ҳақида ўзининг психологик кузатувларини 


236 
таҳлил этган ҳолда ота-оналарга ўқувчилар ҳақида энг муҳим маълумотларни 
тақдим этиши мумкин.
Психологик ҳодисаларнинг физиологик асосларини билиш педагогика 
учун тарбия ва таълимнинг баъзи бир омилларини яққол, билиб олиш, 
тушуниш 
имкониятини 
яратади 
ҳамда 
таълим-тарбия 
жараёнини 
самарадорлигини оширишнинг кўпгина муаммоларини муваффвқиятли ҳал 
этишга ёрдам беради. 
Ибн Сино билим олишда болаларни мактабда ўқитиш зарурлигини қайд 
этар экан, таълимда қуйидаги томонларга риоя этиш зарурлигини таъкидлайди: 
1.
Болага билим беришда бирданига китоб билан банд қилиб 
қўймаслик; 
2.
Таълимда енгилдан оғирга бориш орқали билим бериш; 
3.
Олиб бориладиган машқлар болалар ёшига мос бўлиши; 
4.
Ўқитишда жамоа бўлиб мактабда ўқитишга эътибор бериш; 
5.
Билим беришда болаларнинг майли, қизиқиши ва қобилиятини 
ҳисобга олиш; 
6.
Ўқитишни жисмоний машқлар билан қўшиб олиб бориш.
54
Хулоса қилиб айтганимизда, ўқувчиларнинг психологик етуклиги 
атрофдагилар билан яхши муомалада бўлишлилиги биз педагогларга боғлиқ. 
Ўқувчилар орасида учрайдиган руҳий тушкунлик жараёнларини психологик 
йўл билан бартараф этган ҳолда уларни ҳақиқий шахс сифатида камол 
топишида барчамиз масъулмиз.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish