Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Ўрта Осиё вилоятлари аҳамонийлар давлати таркибида



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

 
Ўрта Осиё вилоятлари аҳамонийлар давлати таркибида 
Сатрапликлар
12-ўлка 
15-ўлка 
16-ўлка 
Парфияликлар, хоразмликлар, 


184 
 
 
 
 
 
 
Аҳамонийлар даврида Аҳурамазда йирик давлатнинг турли 
халқлари учун олий ягона худо деб эълон қилинган. 
Аҳурамазданинг ибодатхонаси бутун осмон ва дунё сайхон ерлари 
деб ҳисобланган. Шунинг учун ҳам Аҳурамаздани «махсус 
ибодатхоналарнинг деворлари билан ўраб ёки қамаб олиш» – бу 
ғоят катта гуноҳ деб фараз қилинган. Подшо Ксеркс қадимги 
юнонлар ибодатхоналарини – бу худолар учун зулм қамоғи деб 
шундай фикрга келган: «Девларни иззат–ҳурмат қилиш гуноҳдир. 
Девларни 
қадрланган 
жойларда, 
мен 
Ахурамаздага 
ва 
ҳаққонийликка таъзим қилдим». 
Эрон катта давлатга айланиши билан сиёсий жиҳатдан турли 
халқларни бирлаштириш мақсадида давлат дини ва олий 
Ахурамазда худонинг ягона эътиқодини қабул қилиш талаб 
қилинган. Ўрта Осиё ва бошқа қадимги Шарқ вилоятларида бу 
сиёсат қадимги диний қарашларни сақлашга ҳалақит бермаган. 
Марғиёнада, Бақтрия, Суғд ва Хоразмда зардуштийлик одатларига 
оид дафн маросимлари ёйилган.
Қадимда форслар бўйсундирилган халқларнинг дини ва 
худоларини ҳам иззат–ҳурмат қилганлар. Геродотнинг айтишича, 
юнон–форс урушлари даврида, қадимги форс лашкарбошиси 
Мардоний Платея жангидан олдин, юнон худоларидан ёрдам сўраб, 
уларга қурбонлик қилган. Олимлар фикрига кўра, Ксеркс 
томонидан баъзи бир ибодатхоналарнинг вайрон қилиниши 
сабаблари, подшога қарши қўзғолон кўтарган ёки ҳарбий қаршилик 
Саклар, каспийлар 
Отлар, 
кийим-
кечаклар 


185 
кўрсатганларини, маҳаллий худоларнинг ёрдамидан ажратиш 
мақсадидан келиб чиққан. 
Узоқ ўтмишда халқлар ўртасида маданий муносабатларнинг 
ривож топишида, уларнинг дини, тили ва миллий тафовутлари 
ўзаро алоқаларга тўсқинлик қилмаган. Турли халқлар бир–
бирининг ғоялари, дини ва дунёқарашларига ҳурмат билан 
қараганлар. Масалан, ер ва сув, олов ва бошқа табиат кучлари 
худоларининг номлари турли давлатларда хилма–хил бўлса–да, 
уларнинг эътиқоди, ҳудудий ва сиёсий чегараларга қарамасдан, 
баравар сажда қилинган. 
Геродот қадимги Шарқ худолари ва ибодатхоналари ҳақида 
ҳурмат билан ҳикоя қилади. Тарихчи ўзга халқларнинг маданияти, 
эътиқоди, урф–одатлари тўғрисида ёзиб қолдирар экан, уларнинг 
маданий–маънавий қадриятларига заррача нописанд, беҳурматлик 
билан қарамайди ёки уларга нисбатан қадимги буюк юнон 
маданиятини устун қўймайди. Геродотнинг айтишича, қадимги 
халқларнинг катта байрамларидан бири – бу инсонни туғилган куни 
ҳисобланган. Ўрта Осиё халқларининг ҳаётида тирилувчи табиат 
байрами муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу байрам аҳолининг 
анъанавий хўжалиги ва ўтроқ қабилаларнинг дунёқарашларига 
асосланган. 
Аҳамонийлар давлатида ҳар йил 12 ой ва 365 кундан 
ҳисобланган бўлиб, уларнинг номлари Ахурамазда, Митра, 
Анахита, қуёш ва бошқалар билан боғланган. Дастлаб бу йилнома 
Ўрта Осиёда пайдо бўлиб, кейин Эронда жорий этилган. Доро I 
даврида Ўрта Осиёда кенг ёйилган зардуштийлар ғояларидан 
аҳамонийлар давлатини мустаҳкамлаш ва бирлаштириш мақсадида 
кенг фойдалана бошланиши жараёни ушбу фикрни асослаш 
мумкин. 
Мил.авв. VI–IV асрларда Наврўз байрамини ўтроқ 
деҳқончилик аҳоли томонидан нишонлаш кенг даражада амалга 
оширилган. Қадимги замонларда ҳам Наврўз март ойининг охирга 
хафтасига тўғри келарди. 
Наврўзнинг келиб чиқиши инсонларнинг дунёқарашлари 
билан анча боғлиқ бўлган. Ўрта Осиёда табиат тирилишига 
бағишланган маросимлар деҳқончилик хўжалиги кенг ёйилиши 
билан бошланган. Шунинг учун ҳам Наврўзнинг дастлабки тарихи 
жуда ҳам қадимги даврларга бориб тақалади. Аҳамонийлар 
давридан олдин Марғиёна, Бақтрия, Сўғдиёна ва бошқа 


186 
вилоятларда Наврўз катта умумхалқ маросими, табиатга ва инсон 
ҳаётига бахт–саодат, ҳосилдорлик, соғ–саломатлик ва кўпдан–кўп 
яхшиликлар келтирувчи байрам бўлиб хисобланган.
Табиатнинг эзгулик кучлари туғилган кунда кўча ва 
хонадонларда озодалик ўрнатилган. Уй томонларининг тўрт 
бурчагида олов ёқилган, тоза ва тиниқ сув тўлдирилган сопол 
идишларга дастлабки яшил барглар ташланган. Одамлар 
«Авесто»дан мадҳиялар куйлаб, қадимги дуолардан ўқиганлар. 
Улар эзгулик ва ёруғлик тангрисини барча ёвузликларни 
йўқотишга, олов, сув, дала ва боғларга янги ҳаёт бағишлашга 
даъват қилганлар. 
Бизнинг замонамизгача турли хил археологик манбалар 
сақланиб келди. Аждодларимизнинг моддий ва маънавий мероси 
халқмизнинг маънавий бойлиги бўлиб, узоқ ўтмиши ўрганишда 
муҳим аҳамият касб этади. 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish