Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети



Download 1,25 Mb.
bet4/76
Sana30.03.2022
Hajmi1,25 Mb.
#518187
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Турабеков Масала китоб

6-масала. Узун қанотли пашшалар чатиштирилганда кейинги бўғинда олинган пашшаларнинг ҳаммаси узун қанотли бўлган. Чатиштириш учун олинган пашшаларнинг генотипини аниқ аниқлаш мумкинми? Аниқ аниқлаш учун қандай чатиштириш ўтказиш керак?


7-масала. Тут ипак қуртининг тухумларида пўстлоғининг кулранг бўлиши оқ ранги устидан тўлиқ доминантлик қилади. Тухумлари кулранг бўлган ипак қуртининг урғочи капалаклари оқ рангли тухумлардан чиққан эркак капалаклар билан чатиштирилганда, биринчи авлодда олинган капалаклар кулранг тухумлар қўйган. Биринчи авлод капалаклари ўзаро чатиштирилганда эса иккинчи авлодда олинган капалаклар қўйган тухумларнинг 75% и кулранг ва 25% и оқ рангда бўлган. Биринчи авлодда олинган капалаклар дастлабки чатиштириш учун олинган капалаклар билан қайта чатиштирилса, кейинги авлодда ўрганилаётган белгининг ирсийланиши бўйича қандай натижа олиш мумкин?


8-масала*. Помидор ўсимлигида мевасининг қизил рангда бўлиши сариқ ранги устидан тўлиқ доминантлик қилади. Қизил мевали помидор ўсимликлари сариқ мевали ўсимликлар билан чатиштирилганда F1 да олинган ўсимликларнинг ҳаммаси қизил мевали бўлган. F2 да олинган ўсимликларнинг 520 таси қизил ва 174 таси сариқ мевали бўлган. Чатиштириш учун олинган ўсимликларнинг ва F1, F2 ўсимликларнинг генотипини аниқланг. F1 ўсимликлари гомозиготали қизил мевали ва сариқ мевали ўсимликлар билан чатиштирилса, FB да ўрганилаётган белгининг ирсийланиши бўйича қандай натижа олиш мумкин?
Масаланинг ечилиши:
Белги Ген
Қизил ранг A
Сариқ ранг a
қизил сариқ
P ♀ AA X ♂ aa
g A a
F1 Aa - қизил рангли помидор
қизил қизил
P ♀ Aа X ♂ Aa
g A, a A, a
F1 AA - қизил рангли помидор
Aa - қизил рангли помидор
Aa - қизил рангли помидор
aa - сариқ рангли помидор Нисбат 3 : 1
Масала шартига кўра F2 да 520 та қизил рангли помидор ва 174 та сариқ рангли помидорлар олинган. Олинган бу рақамларнинг 3 : 1 нисбатга тўғри келишини текшириб кўрамиз. Ҳамма помидорлар сони 520 + 174 = 694. Бу рақамни 4 га бўлиб бир қисмини топамиз: 694 : 4 = 173,5. Назарий жиҳатдан қизил рангли помидорлар 173,5 х 3 = 520,5. Сариқ рангли помидорлар
173,5 х 1 = 173,5. Демак, олинган фактик сонлар назарий кутилган сонларга тўғри келади.
F1 дурагайларини ҳар икки ота-она билан қайта чатиштирамиз:
қизил қизил
P ♀ Aa X ♂ AA
g A, a A
Fв AA - қизил рангли помидор
Aa - қизил рангли помидор
Олинган беккросс дурагайларнинг барчаси қизил рангли помидорлар бўлган. Сариқ рангли помидорлар олинмаган. Нисбат 1 : 0
қизил сариқ
P ♀ Aa X ♂ aa
g A, a a
Fв Aa - қизил рангли помидор,
aa - сариқ рангли помидор
Олинган беккросс дурагайларнинг 50 фоизи қизил рангли помидорлар,
50 фоизи сариқ рангли помидорлар. Нисбат 1 : 1.



Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish