210-масала*. Уч ген бўйича доминант гомозиготали организм уч ген бўйича рецессив гомозиготали организм билан чатиштирилди.
A B C a b c
P ♀ ════ X ♂ ════
A B C a b c
A B C a b c
g ──── ────
A B C
F1 ════
a b c
Тригетерозиготали организм билан уч ген бўйича рецессив гомозиготали организм ўртасида таҳлилий чатиштириш ўтказилса, у ҳолда:
A B C a b c
P ♀ ════ X ♂ ════
a b c a b c
A B C a b c a b c
g ──── , ──── ────
A B C a b c
FB ════ ════
a b c a b c
Лекин, ҳамма вақт ҳам тўлиқ бирикиш ҳолатлари бўлавермайди, ташқи ва ички омиллар таъсирида битта гомологик хромосомада айрим участкалар билан ўрин алмашиниш, яъни кроссинговер ҳодисаси ҳам бўлиб туради. Бунда генларнинг тўлиқсиз бирикиш ҳодисаси рўй беради. Мисолларга мурожаат қиламиз:
Тригетерозигота организмлар билан таҳлилий чатиштириш ўтказилгандан сўнг қуйидаги натижалар олинган, шу натижаларга асосланиб туриб битта хромосомада ўрганилган генларнинг жойлашиш тартибини аниқланг:
ABC = 255 aBC = 136
ABc = 20 aBc = 140
AbC = 128 abC = 28
Abc = 124 abc = 266
Юқорида келтирилган гаметалар она организмда ҳосил бўлган. Ота организмда бир хил гамета (abc) ҳосил бўлади.
Тригетерозиготаларда генларнинг ABC тартибда жойланишида қўш кроссинговер натижаси юқори бўлиб чиқади, чунки энг кичик рақамлар 20 ва 28 қўш кроссинговер вақтида олинади. Шу сабабли генларнинг жойланиш тартиби ABC эмас, балки ACB ҳолида бўлса, масала шартига тўғри келади.
A C B a c b
P ♀ ════ X ♂ ════
A C B a c b
A C B a c b
g ──── ────
A C B
F1 ════
a c b
A C B a c b
P ♀ ════ X ♂ ════
a c b a c b
Она организм сифатида олинган индивидларнинг айримларида содир бўлган кроссинговер туфайли улар ҳосил қиладиган гаметалар сони ортади.
Она организмда ҳосил бўладиган гаметалар:
A C B
1) ──── Кроссинговерга учрамаган она организмда ҳосил
a c b бўлган гаметалар
2) ────
A C B a c b
════ = 255; ════ = 266; 255+ 266 = 521
a c b a c b
Энг кўп индивидлар кроссинговерга учрамаган гаметаларнинг ота гаметаси билан қўшилишидан ҳосил бўлади. Талабалар бу ҳолатга алоҳида эътибор беришлари лозим бўлади.
а) A ва C генлари орасидаги кроссинговер
A C B A c b A c b A c b a C B
════ → ═×═══ → ════ → 3) ──── ; 4) ──── гаметалар
a c b a C B a C B
A c b a C B
════ = 124; ════ = 136; 124+ 136 = 260
a c b a c b
б) C ва B генлари орасидаги кроссинговер
A C B AC b AC b A C b a c B
════ → ══×═ → ════ → 5) ──── ; 6) ──── гаметалар
a c b a c B a c B
A C b a c B
════ = 128; ════ = 140; 128+ 140 = 268
a c b a c b
в) қўш кроссинговер
A C B A c B A c B A c B a C b
════ → ═×═×═ → ════ → 7) ──── ; 8) ──── гаметалар
a c b a C b a C b
A c B a C b
════ = 20; ════ = 28; 20+ 28 = 48
a c b a c b
Талабалар қўш кроссинговер туфайли ҳосил бўладиган индивидларнинг сони энг кам бўлишига ҳам эътибор беришлари керак.
1) A ва C генлари орасидаги кроссинговер фоизи:
260 + 48 = 308
Умумий индивидлар сони = 255 + 266 + 124 + 136 + 128 + 140 + 20 + 28 = 1097
(308 : 1097) х 100 = 0,280 = 28
A ва C генлари орасидаги масофа 28 фоиз ёки 28 морганидга тенг.
2) C ва B генлари орасидаги кроссинговер фоизи:
128 + 140 = 268; 268 + 48 = 316
(316 : 1097) х 100 = 0,2880 = 28,8
C ва B генлари орасидаги кроссинговер фоизи 28,8 ёки 28,8 морганид.
3) Қўш кроссинговер фоизи:
(48 : 1097) х 100 = 0,043 = 4,3 4,3 х 2 = 8,6
Қўш кроссиговер фоизи 8,6.
4) A ва B генлари орасидаги кроссинговер фоизи:
260 + 268 = 528
(528 : 1097) х 100 = 0,4813 = 48,13 фоиз
48,13 + 8,6 = 56,73 фоиз ёки ≈ 56,8 морганид.
Хромосомада A, C, B генларининг жойлашиш тартиби:
A C B
28 28,8
≈ 56,8
Do'stlaringiz bilan baham: |