Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

Декрет вақти.
 
Собиқ Иттифоқида минтақа вақти Халқ 
комиссарлари Совети декрети билан 1919 йил 1 июлдан бошлаб 
киритилган. Табиий ёруғликдан самарали фойдаланиш ҳамда халқ 
хўжалиги ва турмушда электр энергиясини мутаносиб тақсимлаш 
мақсадида кўп мамлакатларда соат миллари сурилади. Минтақа 
вақтидан бир соат олдинга суриладиган вақт декрет вақти дейилади. 
Соат милларини бир соат олдинга силжитиш ҳукуматнинг махсус 
фармони (декрети) билан фақат ёз пайтида (у ҳолда вақт «ёз вақти» 
дейилади) ёки йилнинг ҳамма пайти учун бажарилади. Собиқ 
Иттифоқда ёз вақти бир неча бор жорий этилган. Ҳукуматнинг 1930 
йил 16 июнда чиқарган декрети билан собиқ Иттифоқ ҳудудидаги 
ҳамма соатларнинг мили бир соат олдинга силжитилган. Унга кўра, 
Тошкент 5-минтақада жойлашган бўлсада, 6-минтақанинг вақтидан 
фойдаланган, яъни Гринвич вақтидан 5 соат эмас, балки 6 соат 
олдиндаги вақтга амал қилади. Маълум бир жойнинг декрет вақти 
g
T
ўзининг минтақа вақти 
n
T
ва дунё вақти 
0
T
билан қуйидаги 
муносабатда: 
h
n
g
T
T
1


;
h
h
g
n
T
T
1
0



бўлади.
1976 йилнинг октябрь ойида Англияда ҳам декрет вақти жорий 
қилинган бўлиб, у 0-минтақада жойлашган бўлсада, вақти 1-минтақа 
вақтига тўғри келган ва бу вақт Лондон вақти деб аталиб, дунё 
вақтидан бир соат илгари юрган.
Вақт хизмати.
Вақт хизмати, биринчидан, вақтни аниқлаш ва 
«сақлаш» уни аниқ вақт радио сигналлари ёрдамида узатиш ва қабул 
қилишга доир уйғунлашган ишлар мажмуидир. Аниқ вақт юлдузларни 
кузатиш орқали ва бошқа усуллар билан аниқланади. У астрономик 
соат ёки бошқа вақт эталонлари ёрдамида «сақланади». Вақт хизмати 
астрометрия тадқиқотлари жумласига киради. Иккинчидан, вақтни 
аниқлаш, уни аниқ юрадиган соатлар ёрдамида «сақлаш», вақт 
радиосигналлари ёрдамида узатиш ва қабул қилиш каби ишлар билан 
шуғулланадиган астрономик муассаса ҳисобланади. Астрономик 
кузатишлар ёрдамида аниқ вақтни топиш ёритқичлар, масалан, 
юлдузларнинг меридиандан ўтиш (кульминация) пайтида соат 
тўғриламасини аниқлашдан иборат. Соат тўғриламаси етарлича аниқ 
бўлиши учун, одатда, 10-12 юлдуз кузатилади. Вақт хизмати, асосан, 


111 
меридианга ўтнатилган пассаж асбоблари билан таъминланади. 
Баъзан фотографик зенит трубадан ҳам фойдаланилади. Ҳозирда 
фотоэлектрик пассаж асбоби кўп қўлланилади. Ҳар суткада топилган 
соат тўғриламаларининг фарқи олиниб, соатнинг суткали юриши 
(илгарилаши ёки орқада қолиши) топилади
1
. Астрономик соатнинг 
суткали юришига асосланиб, астрономик кузатишлар ўтилмаган 
пайтлар учун ҳам аниқ вақтни ҳисоблаб топиш мумкин. Бундай 
пайтларда жуда аниқ юрадиган бир неча астрономик соатлар 
ёрдамида аниқланади ва «сақланади». Бунда маятникли, кварц ва атом 
соатлардан фойдаланилади. Вақт хизматида ҳар куннинг маълум 
соатларида аниқ вақт сигналларини бериб турадиган станциялар 
мавжуд. Дунёдаги вақт хизматлар ишларини Париждаги Халқаро Вақт 
бюроси бошқариб туради. 

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish