Тавсия этилган адабиётлар рўйхати
1. Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture /
H. James Birx, editor. 2009 by SAGE Publications, Inc.
2. Roger Beck. A brief history of ancient astrology. 2007.
BLACKWELL PUBLISHING 9600 Garsington Road, Oxford OX4 2DQ,
UK.
3. Ari Belenkiy. History of One Defeat: Reform of the Julian
Calendar as Envisioned by Isaac Newton. London. 2012. P. 1-22.
4.
Wenceslao Segura González.
La reforma del calendario. Madrid.
2012.
5. Раҳмонқулова З. Хронология.
Т.: Voris, 2013.
Cеминар саволлари
1. Умумжаҳон календарлари лойиҳалари.
2. Маҳаллий ва минтақа вақти.
3. Декрет вақти.
4. Вақт хизмати.
Тарқатма материаллар
КЎШИМЧА ЎҚИШ УЧУН
Число ўзгарадиган, сутка бошланадиган чизиқ
2
1
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE
Publications, Inc. Р. 1331.
2
Қодиров А. Вақт ва календар. -Т.: Ўзбекистон. 1977.
112
Фараз қилайлик, Гринвинч меридианида 30 апрель шанбадан 1
май якшанбага ўтар кечаси соат 0 бўлсин. Худди шу пайтда биринчи
минтақанинг ўрта меридианида 1 май соат 1, йигирма учинчи
минтақада эса ҳали 30 апрель соат 23 бўлади. Шу тарзда шарқ ва
ғарб томонга минтақаларнинг асосий меридианларида сурилиб
бораверсак, ўн иккинчи минтақанинг асосий меридианларига икки
томондан бир вақтда келамиз. Шу билан бирга худди шу меридианда
(Гринвинчдан
180 градус узоқликда) 30 апрел шанба ҳамда 1 май
якшанба кундузги соат 12 эканлигини кўрамиз. Шундай қилиб, бу
меридианнинг икки томонида икки хил число ва ҳафтанинг икки хил
куни бўлганлиги аниқланади. Бу, мисол учун тўқилган афсона эмас,
ҳақиқатдан ҳам худди шундай. XVIII асрда рус казаклари шарққа
томон юриб, Беринг бўғозидан ўтганлар ва Аляскани ишғол
қилганлар. Бу ерда улар Атлантик океанидан ўтиб, ғарб томонга
юриб Аляскага келган инглизлар билан учрашганлар. Ҳар иккала гуруҳ
ҳам ўз сафарлари давомида ҳафта кунлари ва ой числоларини хато
қилмай санаб, ўз борт-журналларига ёзиб борганларига қарамай,
ажойиб ҳодисага дуч келган: руслар якшанба кунини инглизлардан
бир сутка олдин белгилаганлари маълум бўлади. Географик
кашфиётлар тарихида ҳам мана шундай қизиқ ҳодиса юз берганлиги
тарихий манбалардан маълум. Дунёни биринчи марта кемада
(шарқдан-ғарбга) айланиб чиққан Магеллан экспедицияси 1521 йилда
Испанияга қайтиб келганида шу экспедиция аъзоларининг
(Магелланнинг ўзи йўлда вафот этган эди) ҳисобларича, пайшанба
куни бўлса-да, Испанияда шу куни жума эканлигини биладилар. Улар
ўз сафарлари давомида ҳамма диний маросимларни нотўғри
нишонлаб гуноҳкор бўлган ҳисобландилар, черковда тавба қилишга
мажбур этилган эди. Буни қуйидагича тушунтириш мумкин: фараз
қилайлик, Магеллан экспедицияси сайёҳларининг саёҳати давомида Ер
ўз ўқи атрофида ғарбдан шарққа томон
k
марта айланган бўлсин.
Демак, Испанияда қолган кишилар учун
k
сутка ўтди. Сайёҳлар Ер
айланишига тескари томонга юрганлигидан Ердан бир марта кам
айланиб чиқишади, яъни улар Қуёшга нисбатан
1
k
марта
айланишади, шу сабабли ҳисобдан 1 сутка йўқотишган. Мисол учун
1000
k
сутка деб олсак (Магеллан экспедицияси шунча кун давом
этган эди) сайёҳлар учун 999 сутка ўтган. Энди сайёҳлар Ер
айланаётган томонга, яъни ғарбдан шарққа томон сафар қилсинлар,
у ҳолда тескари ҳодиса юз берган бўлар эди, чунки сайёҳлар Ердан
бир марта ортиқ айланган бўлиб, уларнинг ҳисобида
1
k
(1001)
сутка ўтар ва жума эмас, балки Испанияга шанба куни келган бўлиб
113
ҳисоблашар эди. Шунга ўхшаган тушунмовчилик бўлмаслиги учун
халқаро битимга асосан Ер юзида число ўзгарадиган, янги сутка
бошланадиган чизиқ (уни демаркация чизиғи ҳам дейишади) ҳақида
шартлашилган. Бу битимга асосан, число ўзгарадиган чизиқнинг кўп
қисми Гринвинч меридианидан 180 градус узоқда Тинч океанида
жойлашган меридиандан ўтади. Бу демаркацион чизиқ қуруқликдан
ўтмаслиги (чунки қуруқликда яшовчи одам шу чизиқни кесиб, қўшни
шаҳар ёки қишлоққа борганида ҳам числони ўзгартириши керак бўлар
эди) учун баъзи жойларда ўша меридианнинг бир оз шарқ томонидан
(Осиё қитъасининг қирғоғи, Фиджи, Самао, Тонгатабу, Кермадек ва
Чатам ороллари ёнида), гоҳ бир оз ғарб томонидан (Врангель ва
Алеут ороллари туманида) ўтади. Келишув бўйича, демаркация
чизиқини кесиб ўтадиган кемалар қуйидаги қоидага риоя қилишлари
керак:
а) бу чизиқни ғарбдан шарққа кесиб ўтган кема число ва унга
мос ҳафта кунини икки матра ҳисоблайди(юқоридаги мисолимизда
икки марта 1 май, якшанба);
б) бу чизиқ, шарқдан ғарбга кесиб ўтган кема бир число ва унга
мос ҳафта кунини ҳисобдан ташлаб кетади (Масалан, 30 апрель
шанбанинг эртасига 2 май душанба ҳисоблайди).
Шуни айтиб ўтиш керакки, саёҳат кундуз билан тун
алмашинувини эътиборга олмасдан бир минтақадан иккинчи
минтақага ўтганда соат милларини силжитмай давом эттирилса,
демаркация чизиғини кесиб ўтганда юқорида келтирилган (а ва б)
шартларга риоя қилмаса бўлади, у ҳолда ҳеч қандай хато рўй
бермайди. Масалан, авиация, айниқса, космонавтикада шундай
қилинади. Ҳақиқатдан ҳам 1 сутка давомида демаркация чизиғини 16
марта кесиб ўтувчи космонавтлар ўз соатларини 16 суткага орқага
сурмайди, албатта. Улар Москва вақти билан старт олиб ва шу
вақт бўйича парвозларини давом эттирадилар, Ерга қўнган
пайтларида сана ҳисобида ҳеч қандай фарқ бўлмайди, хато юз
бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |