Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

1. Тот 7. Фаменот 
2. Фаофи 8. Фармути 
3. Атир 9. Пахон 
4. Хойяк 10. Пайни 
5. Тиби 11. Эпифи 
6. Мехир 12. Месори
 
Ўн иккинчи ойдан сўнг “пагоменлар” биринчи кун – Осирис, 
иккинчи –Гор, учинчи – Сет, тўртинчи – Исида, бешинчи кун – 
Нефтида деб аталган. Улар Ер худоси Геб ва осмон маъбудаси 
Нутларнинг болалари ҳисобланган. Геродот мисрликларда йил 12 ой 
ва бешта қўшимча кундан иборатлиги тўғрисида маълумот бериб 
ўтади. Миср календари қишлоқ хўжалиги ишлари учун қанчалик 
қулай бўлмасин, у тропик йилдан 0,25 сутка қисқа эди. Бу тўрт йилда 
бир суткани, 120 йилда бир йилни ташкил қилади. Бу Миср «дайди» 
календарида 1461 Миср йили 1460 Юлиан йилига тенг эди. 
Эрамиздан аввалги II минг йилликда Миср календарини ислоҳ 
қилишга ҳаракат қилинади. Улар Миср календарига тўрт йилда бир 
кун қўшади ва Миср календари тропик йилга тенглаштирилади. 
Мисрда гиксослар ҳокимияти қулагандан сўнг яна анъанавий Миср 
календари жорий қилинади. Шундан бошлаб, тахтга чиққан Миср 
фиръавнлари йилнинг узунлигини ўзгартирмасликка қасамёд қилган. 
Эрамиздан аввалги III асрга келиб Птолемей III Эвергет (эр. авв. 246-
222) бу қасамёдни бузиб календарь ислоҳотини ўтказади. У эрамиздан 
аввалги 238 йил 7 мартда календарда кабиса йилини жорий қилиш 
тўғрисида махсус фармон (мазкур фармон Канон ибодатхонаси 
1
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE 
Publications, Inc. Р. 126-127. 


43 
номига Канон фармони деб аталади) беради. Канон фармонида 
шундай дейилади: “Юлдуз (Сириус) ҳар тўрт йилда бир кун олдинга 
ўтиб кетмоқда. Келажакда ёзда нишонланадиган байрамларни қишда 
нишонламаслик учун ҳар тўрт йилда бир марта 360 кун ва 5 қўшимча 
кундан сўнг ва янги йилдан олдин бир кун қўшилсин. Календар 
подшо Эвергет томонидан тузатилганини ҳамма билсин”. Бундан 
Қадимги Мисрда Юлиан календари тузилишидан салкам 200 йил 
олдин 
кабиса 
йилини 
билганлигини 
кўришимиз 
мумкин. 
Манбалардаги маълумотларга кўра, Птолемей III Эвергетнинг бу 
ислоҳоти ҳаётга тадбиқ қилинмаган. Эрамиздан аввалги 26 йилга 
келибгина Рим императори Август Мисрда кабиса йили мавжуд 
бўлган Юлиан календарини жорий қилади
1
.
Қадимги Мисрда дастлаб ягона эра бўлмаган, улар 
фиръавнларнинг ҳукмронлиги даврига қараб йилни ҳисоблаганлар. 
Эллинизм даврига келиб, Набонассар эрасидан фойдаланганлар. 
Эранинг бошланиш санаси Юлиан календари бўйича эрамиздан 
аввалги 747 йил 26 февралга тўғри келади.
III асрга келиб Мисрда Диоклетиан эраси жорий қилинади. 
Диоклетиан эраси боши Юлиан календарига кўра 284 йил 
ҳисобланади. Диоклетиан эрасидан бугунги кунда христиан-коптлар 
диний анъаналарни ўтказишда фойдаланиб келади. 

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish