Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Тавсия этилган адабиётлар рўйхати



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

 
Тавсия этилган адабиётлар рўйхати 
 
1. Historickа chronologie / Marie Blаhovа. – Praha : Libri, 2001. – 948 s. 
2. Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. 
James Birx, editor. 2009 by SAGE Publications, Inc.
3. Roger Beck. A brief history of ancient astrology. 2007. BLACKWELL 
PUBLISHING 9600 Garsington Road, Oxford OX4 2DQ, UK. 
4. Theodossiou E. Th. The christian chronologies ofthe creation 
andtheview of modernastrophysics. //Astronomical and Astrophysical 
Transactions. Vol. 23, No. 1, February 2004, pp. 75–80. 
5. Раҳмонқулова З. Хронология. 

Т.: Voris, 2013. 
6. Раҳмонқулова З. Хронология. 

Т.: А.Навоий номидаги Ўзбекистон 
Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006. 
7. Иофе В.Г.,Чориев З.У. Хронология ва метрология. – Т., 2003. 
 
Cеминар саволлари: 
 
1.
Хронология ҳақида тушунча беринг. 
2.
Тарихий хронологиянинг аҳамияти, астрономик хронологиянинг 
предмети ва геохронологик даврлаштириш ҳақида тушунча беринг. 
3.
Европада хронология фанининг вужудга келиши ва тараққиёти. 
4.
Ўрта Осиё олимларининг хронология ривожланишига қўшган 
ҳиссалари. 
5.
Вақтнинг бошланғич ўлчов бирликлари 
 


13 
ҚЎШИМЧА ЎҚИШ УЧУН
1
 
 
Х асрнинг энг йирик арабийнавис тарихчиларидан Абу Жаъфар 
ат-Табарийнинг машҳур асарларидан бири унинг “Тариху-р-русул ва-
л-мулук”китобдир. Бу асарга “дунё яратилиши”дан бошлаб, то 915 
йилгача, яъни муаллифнинг ўзи шоҳид бўлган воқеалар кирган. Ушбу 
мақоланинг тадқиқот мавзуси мазкур асардаги хронологик 
маълумотларга бағишланади. Бу маълумотлар махсус билим соҳаси – 
хронология, яъни турли тарихий ҳодисалар, факт ва ҳужжатларнинг 
саналарини аниқловчи ва солиштирувчи фаннинг тадқиқот 
объектидир. Шу билан бирга, хронология вазифасига турли вақт 
ўлчови тартиблари, вақт бирликларини, уларнинг ривожланишини ва 
бир-бирига кўрсатган таъсирини аниқлаш киради. Хронология турли 
манбаларда келтирилган саналарни аниқлаб, уларни ҳозирги вақт 
ўлчови тартибига мослаштиради. Ат-Табарийнинг “Пайғамбарлар 
ва подшоҳлар тарихи” даги хронологик маълумотлар ичига биз вақт, 
асосий вақт бирликлари (сутка, ой ва йил), турли вақт ўлчови 
тартиблари, жумладан, ҳижратдан олдин ва кейин бўлган 
тартиблар ҳақидаги маълумотларни киритдик. 
Яқин ва Ўрта Шарқда хронологияга илм сифатида қизиқиш IX-
Х асрларда Аббосийлар сулоласи халифалигида пайдо бўлган 
тарихнавислик билан боғлиқ. Бу даврда яшаган араб тарихчилари 
ўзларига хос бўлган «дунё тарихлари»ни яратишган.
Ат-Табарий ўз «Тарихи»нинг бошида китобхонларни асарнинг 
мақсади ва мазмуни билан таништириб, биринчи ҳадисни араб 
тилида «вақт», «аср», «пайт» ва «замон»ни англатадиган «замон» 
атамасига изоҳ беришга бағишлайди. Унинг айтишича, «замон- 
(бир) кеча ва (бир) кундуз соатларидир ва бу (атама) узоқ ёки қисқа
бўлган вақт муддатини (англатиш) учун ишлатилади». Яъни, 
«замон» деганда «(бир) кеча ва (бир) кундуз соатлари»ни ёки бир 
суткани, шунингдек, кўпроқ ва озроқ муддатли вақт оралиғини 
тушуниш мумкин. Чунончи, бирорта султоннинг султонлик даврини 
мисол сифатида ат-Табарий қуйидаги «Амир ал-Ҳажжожнинг 
замони» деган иборани келтиради, демак, бу калимани «Амир ал-
Ҳажжожнинг султонлик даври» деб тушуниш керак. Ат-Табарий 
«замон» атамасига иккита маъно киритади: биринчиси - «сутка», 

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish