Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Кадрлар масаласи бўйича бош мутахассиснинг функционал вазифалари



Download 2,61 Mb.
bet65/95
Sana25.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#270750
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   95
Bog'liq
6. Маъруза матни

4. Кадрлар масаласи бўйича бош мутахассиснинг функционал вазифалари:


Кадрлар масаласи бўйича бош мутахассис:
қўмитанинг ҳар бир ходими бўйича шахсий йиғма жилдларни расмийлаштиради;
қўмита раисининг топшириғи бўйича қўмита ходимларини ишга қабул қилиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида буйруқлар лойиҳаларини тайёрлайди, қўмита ходимларининг шахсий варақалари ва меҳнат дафтарчаларини юритади;
аттестация комиссияси учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди;
меҳнат дафтарчаларини тўлдиради ва сақлайди, қўмитанинг ҳар бир ходими бўйича иш стажини ҳисобга олиб боради ва заруратга кўра керакли ахборот беради;
ходим пенсияга чиққан тақдирда, зарурий ҳужжатларни тайёрлайди ва расмийлаштиради;
белгиланган нормативларга мувофиқ ҳужжатларни архивга тайёрлайди ва топширади;
қўмитада ички тартиб ва меҳнкт интизомига риоя этилишини назорат қилади;
кадрлар масаласи бўйича зарурий ахборотни тайёрлайди.



5. Масус иш бўйича бош мутахассиснинг функционал вазифалари:
Масус иш бўйича бош мутахассис:
“махфий”, “хизматда фойдаланиш учун” грифига эга ҳужжатлар билан бегиланган тартибда иш юритади;
махфий ишларни юритишда махфийлик режимини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади ҳамда унга риоя этилишини назорат қилади;
бошқа бўлинмалар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат сирларини сақлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
6. Юридик маслаҳатчининг функционал вазифалари:
Юридик маслаҳатчи:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқаради ёки уларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади;
ташкилотда ҳуқуқий ишларга услубий раҳбарлик қилади ва унинг тузилмавий бўлинмаларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатади, даъволар рад этилган тақдирда асосланган жавоблар тайёрлашда иштирок этади;
хўжалик ҳисобини, шартнома, молия ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, ташкилот мулкини сақлаш, камомадлар ҳамда ўғриликларга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда иштирок этади;
шартномалар тузиш, уларнинг юридик жиҳатдан асослилиги тўғрисида хулосалар тайёрлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик масалаларини кўриб чиқиш ишларида иштирок этади;
даъволарга жавоблар тайёрлаш учун маълумотномалар, ҳисоб-китоблар, тушунтиришлар ва бошқа материалларнинг ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилади;
бошқа бўлинмалар билан ҳамкорликда қўмита томонидан чиқарилган амалдаги буйруқ ва бошқа норматив ҳужжатларни ўзгартириш ёки ўз кучини йўқотганларини бекор қилиш тўғрисда таклифлар тайёрлайди;
ишлаб чиқилган идоравий норматив ҳужжатлар лойиҳаларининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тайёрлайди;
ҳуқуқий ташвиқот, қўмитанинг мансабдор шахсларини уларнинг фаолиятига тегишли бўлган норматив ҳужжатлар ва амалдаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар билан таништириш ишларин олиб боради;
ташкилот ходимларига жорий қонун ҳужжатлари тўғрсида маълумотномалар ва маслаҳатлар беради, шунингдек ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа юридик масалалар бўйича хулосалар беради, мулкий-ҳуқуқий тавсифдаги ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам кўрсатади.



Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish