2.2. Раиснинг ердан фойдаланиш ва ер тузиш масалалари бўйича ўринбосари:
ер муносабатларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва ерларни муҳофаза қилиш бўйича ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ерлардан фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ҳамда ошириш, давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштиради;
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда ерлардан оқилона фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш ва давлат ер кадастрини юритиш бўйича давлат дастурларининг ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини ташкил қилади;
ҳудудий бўлинмалар, тасарруфдаги хизматлар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг ердан фойдаланиш, ер тузиш ва давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштиради;
ер тузиш, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни, ер кадастри ҳамда ер ресурсларини баҳолашни ташкиллаштиришни такомиллаштиришга қаратилган чоралар комплекси ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини ташкил қилади;
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, юридик ҳамда жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан ер қонунчилиги талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини ташкил қилади, йўл қўйилган қонун буишларни бартараф этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилишини таъминлайди;
ер фондининг ҳолатини кузатиш, ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, негатив жараёнлар оқибатларини олдини олиш ва бартараф этиш мақсадларида ерлар мониторинги юритилишини ташкил қилади;
илмий-тадқиқот, тажриба-технология ишларининг бажарилишини, ердан фойдаланиш, ер тузиш ва давлат ер кадастри соҳасида норматив-техник ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади;
ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида ҳар йиллик Миллий ҳисобот тузилишини таъминлайди;
давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларини, юридик ҳамда жисмоний шахсларни ер тузиш, ер кадастри ишлари ва маълумотлари билан таъминлашни ташкил қилади;
ердан фойдаланиш, ер тузиш ва давлат ер кадастри соҳасида кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштиради;
ердан фойдаланиш ва ер тузиш бошқармаси, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бошқармаси ходимларининг ваколатлари, вазифалари ҳамда масъулияти даражасини белгилайди;
раиснинг топшириғи бўйича “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раисининг буйруқлари, фармойишлари ва кўрсатмаларининг ижро этилишини назорат қилишни ташкил қилади;
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси марказий аппаратининг, тасарруфдаги органлар ва муассасаларнинг тузилмаларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритади;
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспекторининг ўринбосари вазифаларини бажаради;
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг ваколатларига кирувчи ердан фойдаланиш, ер тузиш ва давлат ер кадастри масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;
халқаро ташкилотларда ердан фойдаланиш, ер тузиш ва давлат ер кадастри масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |